Қашқадарё вилояти инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва “Бирдамлик” ҳаракати бирлашиб жорий йилнинг 5 июнь куни норозилик намойиши ўтказишни режалаштирган эди. Мақсадимиз инсон ҳуқуқлари бузилаётганлигига чек қўйиш, қариялар, ногиронлар ва болалар нафақаларини вақтида берилишига эришиш, фермерлар ҳуқуқлари бузилишини олдини олиш, ичимлик суви танқислигига барҳам бериш ва бошқа бир талай муаммоларни кўтариш эди. Ўзаро телефон орқали қилган мулоқатимиз […]
“Сизни яхши кўрамиз”
Жорий йилнинг 28- май кунида бошланган Бутун Жаҳон Болалар кунига бағишлаган “Сизни яхши кўрамиз”- деб номланган акцияси ўз ниҳоясига етди. Акция давомида Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифат фаолларининг фарзандлари байрам билан табрикланди. Бундан ташқари, ота ёки оналари махкумликда бўлган болаларга алоҳида эътибор берилди ва уларга байрам совғаларини топшириш баробарида моддий ёрдам ҳам кўрсатилди. Бир неча […]
Миннаддорчилик мактуби
Ассалому алайкум ҳурматли Баҳодир ака! Мен ҳеч қачон бегона одамга хат ёзмаганман. Шунинг учун гапни нимадан бошлашимни ҳам билмай турибман. Бугун уйимизга ўғлим Шуайбдан хабар олгани ва фарзандларимни болалар куни билан табриклагани сизнинг вакилларингиз кириб келишганда жуда хижолат бўлдим.Сиз мусофир юртда булатуриб бизни йуқлабсиз, вакилларингиз шунча йўл босиб келишибди. Сизларга катта рахмат. Менинг ўғлимнинг тақдирига […]
Болажонлар -бизнинг келажагимиз
Инсон дунёга келар экан, ўзидан ном ва ҳаётининг давомчилари бўлмиш фарзандлар қолдиришга ҳаракат қилади. Фарзанди, фарзандининг болалари қувончи билан яшашга, уларнинг шодлигидан баҳра олишга интилади. Бундай бахт ҳар кимга ҳам насиб қилсин! Ҳамма хонадонларда болажонларнинг шодон кулгиси жарангилаб турсин. Бугун – 1 июнь -Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан “Халқаро Болалар куни” куни сифатида қабул қилинган кун. […]
Укангизни охиратлари обод бўлсин!
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти котибияти таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли, мухолифатнинг кўзга кўринган лидерларидан бири, 2001-2009 йилларда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг раиси, ҳозирги пайтда шу ташкилотнинг вице президенти, айни пайтда Франциянинг Ангер шаҳрида муҳожиротда яшаётган Толиб Ёқубовга укалари Ғанижон Ёқубовнинг вафотлари муносабати билан чуқур таъзия изҳор қилади. Албатта муҳожиротда ўз туғишган уканг вафоти ҳақида эшитиш жуда […]
Бардам бўлинг, Толиб ака!
“Бирдамлик” ҳаракати Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти вице президенти, таниқли мухолифат фаоли Толиб Ёқубовга укаси Ғанижон Ёқубовнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдиради. Илоҳим, укангизни жойлари жаннатдан бўлсин! Бардам бўлинг, Толиб ака! […]
Фермер ўзини сўйиб қўйди
“Бирдамлик” ҳаракати Сайхунобод туман бўлими томонидан тақдим қилинган маълумотга кўра, Сайхунобод туман “Ўзбекистон” фермер хўжалиги ҳудудий уюшмасида фаолият юритиб келаётган бир фермер хўжалиги раҳбари ўзини сўйиб қўйиб, вилоят реанимациясига келтирилган. Фермер ўз хўжалигига қарашли ер майдонида 2009- йил ҳосили учун давлат контрактация шартномаси бўйича режалаштирган маҳсулотлардан ташқари 10 гектар ер майдонига полиз экинлари эккан. Маҳсулотлар […]
1-июнь Болаларни ҳимоя қилиш куни
Болалар бизнинг жонимиздан ортиқ кўрувчи қоракўз фарзандларимиз. Бизнинг келажак орзуларимиз ва зурриётимиз давомчиларидир. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти белгилаб берган бу кун, барча мамлакатларда болаларнинг катта байрамига айланиб кетган кунидир. Кичкинтойларимиз бу кунда нафақат ота-оналаридан, катта ёшдаги ака ва опалари, қолаверса яқин қариндошлардан ҳам совға-саломлар олишади, катталар билан қўғирчоқ театри, кино ёки ҳайвонот боғларига саёҳат қилишади. Бу […]
Ҳуқуқ ҳимоячиси таҳдид остида
Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти аъзоси ва “Бирдамлик” ҳаракатининг Қарши туман бўлими раиси Ғайбулло Жалиловнинг ҳаёти хавф остида. Жорий йилнинг 21май куни Ғ. Жалиловнинг қайнонасини участка милицияси, майор Иброҳим Рахимов тўхтатиб, “қизингни ҳам, куёвингни ҳам яқинда қамайман” деб дағдаға қилган. Шундан кейин Ғайбулло Жалиловга ва унинг оиласига зуғумлар кучайган. “Нукробод” маҳалласининг хотин-қизлар маслаҳати раиси […]
Международный день защиты детей
Уважаемые друзья! 1 июня – один из самых старых международных праздников. Решение, о его проведении было принято Международной демократической федерацией женщин на специальной сессии в ноябре 1949 года. Первый Международный день защиты детей был проведен в 1950 году. ООН поддержала эту инициативу и объявила защиту прав, жизни и здоровья детей одним из приоритетных направлений своей […]
Қизил иштон кийган “Меҳрибон ака”
Мўъжазгина шаҳарчанинг “Лолазор” маҳалласида яшовчи Сорагул тирикчиликнинг ажойиб йўлини танлаган. У баҳор келиши билан одамлар қир-адирлардан териб келган шифобахш гиёҳ коул ўсимлигини сотиб олади-да, уни тадбиркорларга кўтарасига пуллайди. Қарабсиз-ки, мўмайгина даромадга эга бўлиб турибди. Шаҳарча атрофидаги қир-адирларда эрта баҳорда барқ уриб ўсадиган бу ўсимлик бозорда анча қиммат туради. Сорагул арзон нархда сотиб олаётган бу ўсимлик […]
Ўзбек халқи душманлари
Дори-дармон соҳаси коррупсияга бўйнидан ботиб кетган. Муддати ўтиб кетиб, яроқсиз ҳолга келган дори воситасини керакли ташкилотга пора бериб яроқлилик муддатини бемалол яна беш йилга узайтириб олиш мумкин. Қўшни республикалардаги шубҳали лабаротарияларда Европада ишлаб чиқариладиган дори-дармонларнинг қалбакисини тайёрлаб, жонажон Ўзбекистонимизга олиб келишади. Ким билан гаплашсанг “Ҳозирги кунда касал кўпайган. Чунки экология бузилган” дейди. Дорихоналар сонининг керагидан […]
Қароқчи солиқчилар
16май 2009 -йилда Қарши шаҳар Фурқат кўчасида савдо қилувчи Шодмонова Зубайда ва Раҳимова Гулбаҳор исмли аёлларнинг товарларини шаҳар солиқ инспекцияси ходимлари талончилик йўли билан тортиб олишди. Ушбу ҳаракатлари билан солиқчилар Ўзбекистон Конституциясининг 24-моддасига хилоф равишда иш кўриб, инсонларни яшаш ҳуқуқига раҳна солишган. Шуни айтиш жоизки, солиқчилар томонидан ўтказилган бу босқинчилик бугун бошланган эмас, балки 13 […]
“Жаноб 500 кўк”
Навоий вилоятида журналистлар ва оддий халқ орасида ана шундай ном олган машҳур шахс яшайди. У вилоят телерадиокомпанияси раҳбари вазифасини бажарувчи Ғулом Султоновдир. Унинг бундай ном олишига эса қўйидаги ҳолатлар сабаб бўлган. Вилоят телерадиокомпанияси жамоаси 15 йилдирки, компания директори Ғулом Султоновнинг адолатсизларча олиб борган раҳбарлигидан безиган. Ўз хавфсизлиги ҳамда иш ўринларини йўқотмаслик учун исмларини айтишни лозим […]
Ҳамма билган “Шоҳруҳ”ни раҳбарлар унутдими?
Давлатимиз томонидан келажак авлод эътибор сифатида қатор спорт спорт масканлари қуриб берилмокда. Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида 2009- йилда ўтказилиши мўлжалланган “Умид ниҳоллари – 2009 йил” спорт ўйинларининг бошланишига саноқли кунлар қолди. Ўйинларни муносиб ўтказиш учун давлат томонидан жуда катта миқдорда маблағ ажратилган бўлиб, бу маблағлар спорт мажмуаларини тиклаш, ободонлаштириш ва бошқа ташкилий ишларга сарф қилиш […]
Газ тақчиллигидан сув тақчиллигига
Қашқадарё вилоятининг маъмурий маркази бўлган Қарши шаҳрида навбатдаги мавсумий муаммо бошланди – ичимлик суви танқислиги. Албатта қишки мавсумда бундай муаммо бўлмасди дейиш ҳам нотўғри. Бир кунда икки маҳал водапроводлардан ёш бола чоптиргандай бўлиб келадиган сув буткул қуриди. Муаммо шаҳар аҳолиси учун бу жиддий таьсир қилмоқда. Ҳар куни ичимлик сув топиш учун одамлар ўзи яшаб турган […]



