2009- йил 10 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида “Бирдамлик” халқ ҳаракатининг 5 йиллик юбилей тўйи мухолифатчи “Бирдамлик” чилар ва уларнинг меҳмонлари томонидан кенг нишонланди. Юбилей тўйга “Бирдамлик” чилардан ташқари вилоятдаги бошқа нодавлат ташкилотлардан ҳам меҳмонлар қатнашишди. […]
Аёл ажали поезд тагида
Зарбдор туманига қарашли вокзал олди кўчасида яшовчи 46 ёшли аёл Алламуродова Мавлуда оилада 2 нафар фарзандларни боқиш учун бутун маъсулият ўз зиммасида қолганлиги яъни фарзандларини кийинтириш, боқиш, иқтисодий етишмовчилик туфайли […]
“Бирдамлик” албатта ҳокимиятга келади
“Бирдамлик” ҳаракати ташкил этилганига 5 йил тўлди. Мухолифатдаги ҳаракатлар ичида нозўравон кураш усулига урғу берадиган “Бирдамлик” ҳаракати айни шу жиҳати билан бошқалардан ажралиб туради. Ўзбек мухолифати номидан иш кўрадиган саноқли партия ва ҳаракатлар (”Бирлик”, ЭРК, “Озод деҳқонлар”) каби “Бирдамлик” ҳам асосан хорижда ўз фаолиятини жонлантирган. Лекин мухолифатдаги бошқа сиёсий ташкилотлардан фарқли равишда фақат “Бирдамлик” Ўзбекистон […]
Андижонда “Бирдамлик”ҳаракатининг байрам тантанаси
Андижан вилояти “Бирдамлик” ҳаракатининг беш йиллигига бағишланган байрам тананаси бўлиб ўтди. Тантана шаҳарнинг миллий таомлар кофе барида бўлди. Тантанага барча туманлардан ходимлар келишди. Соат ўн яримда бошланган байрам тантанаси соат ўн икки яримда якунланди. […]
Қаршида ноқонуний қурилишлар барҳам топади
Ўтган ҳафта янгиликларидан бири сифатида қараётган хабарга кўра, Қарши шаҳар ҳокимлигида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишаларининг бориши ва уларни янада кучайтириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтган. Мазкур йиғинни Қашқадарё вилоят ҳокимининг биринчи муовини Эркин Мамадиёров олиб борди. […]
Таваллуд куннингиз қутлуғ бўлсин
“Бирдамлик” ҳаракати жамоаси ва фаоллари номидан таниқли Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, ҳаракат аъзоси Маҳбуба Қосимовани 12 апрель таваллуд топган куни муносабати билан самимий қутлайди. Маҳбуба опага соғлиқ, осойишталик ва доимий муваффақият тилаймиз. […]
Бир пиёла чой устида дўстона суҳбат
10 апрель куни Тошкентдаги кўркам ресторанлардан бирида, “Бирдамлик” ҳаракати ташкил топганининг 5 йиллиги муносабати билан байрам дастурхони ёзилди. “Бирдамлик” аъзоларини табриклаш ниятида байрам дастурхонига “Эзгулик” Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси Васила Иноятова, ҳамда жамиятнинг Тошкент вилояти бўйича раҳбари Абдураҳмон Ташанов, […]
“КАЛОВИНИ ТОПСАНГ ҚОР ҲАМ ЁНАДИ”
Қўшнилар билан гурунглашиб ўтиргандик. Икки ён қўшниларим иккаласи ҳам паспортларини йўқотишганлигини яхши билардим. Бирининг ўғиллари оналарининг паспортларини 28 минг 400 сўм жарима тўлаб тўғрилаб келишибди. […]
“ БИРДАМЛИК” чиларга яна тазйиқ
10 апрел куни “Бирдамлик” ҳаракати Наманган вилояти бўлими фаоллари “Оқшом” чойхонасида йиғилишди. Мақсад “ Бирдамлик”ни 5- йиллигини нишонлаш эди. “Бирдамлик”чилар эндигина ўтириб, бир-икки оғиз сўзлашгандан кейин формасиз шахслар келиб уларни ҳаммасини ҳайдаб юборишга ҳаракат қилди. “Бирдамлик” ҳаракати вилоят бўлимии раиси З. Зокировни уларни расмга олаётган эди. […]
“Соғинсам отажоним, излайин қаерлардан!”
Жиззах тумани, Газгонтепа қишлоғи, “Олтинсой” жамоа хўжалигида яшовчи Самадова Гулбаҳор икки нафар фарзанди учун неча йиллардан бери собиқ эридан алимент пули ололмаётганлиги, мутасадди ташкилотлар эса суднинг чиқарган ажримига панжа орасидан қараб келаётганлигини айтиб, Ўзбекистон президенти И А Каримовдан бу борада ёрдам беришни сўрайди. Самадова Гулбаҳорнинг таъкидлашича, […]
Бозорлар атрофи дўкончалардан тозаланмоқда
Самарқанддан келаётган хабарларга кўра, шаҳар бозорлари ва бозор атрофларида ноқонуний равишда ташкил этилган дея кўрилган савдо нуқталарини олиб ташлаш жараёни кетмоқда. Мамлакатда ишлаб чиқариш соҳаси анчайин оқсаган ва кўплаб корхонлар ўз фаолиятларини тўхтатишга мажбур бўлган шароитда савдо-сотиқ аксариятнинг кундалик нон топиб ейиш манбаига айланган. […]
Ҳаётнинг бир лаҳзаси
Охун бу тўғрида аввал ҳам ўйлаган, бир-икки марта бормоқчи ҳам бўлган, аммо юраги дов бермаганди. У бева ҳақида ҳар хил гаплар юрарди. Назокатни айтияпти. У илгари шаҳарда яшарди. Қишлоқда онаси бор. Назокат ҳар ҳафта онасиникига келиб турарди. Ҳар сафар ҳар хил одамлар уни ўзларининг енгил машиналарида олиб келиб, олиб кетишарди. […]
Шаббона ўз онасини танимади
Болалик вақтимизда чет эл киноларида кўрардик. Оналар ўз болаларини энагаларига ташлаб турли чет элларга иш юзасидан кетарди. Бизда, яъни ўзбекчилигимизда бу ҳолат яқин вақтгача эриш туюлиб келарди. Мен ўзим ҳам ҳаётимда бундай воқеани энди кўриб турибман. Шаббона 2009- йилнинг 21 март куни бир ёшга тўлди. У туғилганидан ўн кун ўтгач холасига топширилди. […]
Кўчада қолган кўча оқсоқоллари
Эрта сўнган ташаббус 2002- йилда вилоятнинг янги ҳокими Убайдулла Яманқулов янги ташаббус билан чиқиб, кўча оқсоқоллиги тизимига асос солди. Жиззах вилоятидаги барча туман шаҳар ва шаҳарчалардаги маҳалла фуқоролар йиғинлари қошида кўча (даҳа) оқсоқоллигига муқобил номзодлар қўйилгани ҳолда сайловлар бўлиб ўтди. Вилоят “Жиззах ҳақиқати” газетасида кўча оқсоқоллари Низоми чоп этилди. Вилоят ҳокимлигидан вакиллар келишиб, сайловларда иштирок […]
Ҳокимнинг ташаббуси
Баҳор фаслининг бошланиши Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туман аҳолиси учун фалокат келтирди. Бу ҳудудда табиий офат – сел келиши натижасида тўрт оила зарар кўрди ва жумладан бир аёлни бузилган уй девори босиб қолиб оламдан ўтди. Бунга жавобан Қашқадарё вилоят ҳокими Нуриддин Зайниев бир ташаббус билан чиқиб фуқароларга ёрдам қўлини чўзишни, зарар кўрган хонадонларга моддий ёрдам кўрсатишни […]
БАЙРАМ МУБОРАК
Бирдамлик” Халқ ҳаракати Сирдарё вилояти бўлими томонидан “Бирдамлик” Халқ ҳаракатининг ташкил топганлигига 5 йиллиги байрами муносабати билан бир пиёла чой устида 05 апрель 2009- йилли вилоят туман бошлиқлари иштирокида анжуман ўтказилди. “Бирдамлик” Халқ ҳаракатининг вилоят аъзолари байрам муносабати билан йиғилишиб, […]



