Дилмурод САЙЙИД Маним орзум: бир коса май, яна хушқад санам бўлмиш, Минг бир кеча янглиғ бир тун, ожиз нурли шаъм бўлмиш. Деди зоҳид: “ Ўткинчи бу олам ғамин йироқ ташла!” Гар май, санам, туну шаъм бор, бу оламдин не ғам бўлмиш! Айди зоҳид: “Нозанинлар нози бир сиртмоқ бўлур!” Мен дедим: “Ҳар кеча шу сиртмоққа […]
“Озодлик” радиоси ҳақида ўзбек мухолифати фаолларининг фикри.
Муҳокма: Масалани чуқур таҳлил қила олиш қобилияти… Аввало бир гапни айтиб ўтиш жоиз, ниманидир режалаган пайт, албатта режада иштирок этмоқчи бўлганларнинг ақлий салоҳиятини жиддий инобатга олмоқ шарт. Зеро айнан ўзбекларда бир нарсани иккинчи нарса билан адаштириб, ўжарлик билан бу айнан шундай деб туриб олиш касали бор. Буни айрим мухолифат вакилларининг, айрим йиғилиши пайтидаги, айрим қарашларига […]
Чорвачилик салоҳияти қисқариб бормоқда.
“Бирдамлик” ҳаракати фаоли Анварбек Ҳеч кимга сир эмаски, юртимизда барча соҳаларда ортга кетиш, мувафақиятсизликка учраш кузатилмоқда. Айниқса, дунё бўйлаб кузатилаётган иқтисодий бўҳрондан кейин Ўзбекистон аҳолиси янада қийин вазиятда қола бошлади. Мамлакат расмий статискаси қандай кўрсаткичларни кўрсатишидан қаттий назар, “Ижтимоий фикр” таҳлил маркази қандай баёнотлар беришидан қаттий назар мамлакат иқтисодиёти ортга кетаётган дунё иқтисодиётидан-да шиддатлироқ тарзда […]
“ДАХО КИМ” мавзуда жониворлар мажлиси
Саиджаҳон Равоний Хайвонот ахли бир кун йиғилиб, Катта қурултой ўтказибдилар. Қурултойга шеър раислик қилиб, Қатнашчига ҳар берибди минбар. Ўтибди жуда қизғин мулоқот, Ҳар жонда, ахир, ақл бор бир оз: – Сақлаб қолмоқчи бизни одамзод, – Дебди, сўз олиб жирафа дароз, – Гоҳ одам бизни ов қилиб қирар, Тугатайёзди балиқларни еб. Захарлар сочиб етказар зарар, Гримпислар […]
Афғон уруши хотиралари…
Жорий ойда Шўро қўшинларининг Афғонистонни тарк этганларига 20 йил тўлди. Шўролар ҳукумати томонидан Афғонистондаги коммунистик тузумни дастаклаш учун ва кўпчилик назарида умуман кераксиз бўлган урушда 15 мингга яқин аскар, зобит, ҳамшира, таржимон ва маслаҳатчилар қурбон бўлишганди. […]
Орзу ва армон
Баходир Узоқов Ватан булиб мустакил, Калблар гурурга тулди, Энди биз булмасмиз кул, Орзулар ижоб булди. Уз эгасин топар ер, Не эксак халкникидир. Колхоз урнида фермер, Халол топган нонин ер. Мажбуран экмай пахта, План топширмай сохта, Ишимиз килсак пухта, […]
Кимларни улуғлаш керак?
“Бирдамлик” ҳаракати фаоли Анварбек Юртимиз расмийларининг расмий сайти “Ўз.А” интернет нашрининг хабар беришича бундан бир муддат муқаддам, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар гарнизонига қарашли Офитцерлар уйида Республика Маънавият тарғибот маркази ҳамда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят бўлими кенгаши ташаббуси билан “Навоийхонлик” тадбири ўтказилган. Ҳа, бундан сал олдинроқ Алишер Навоийнинг таваллуд куни нишоланганлиги сабабли Тошкент шаҳрида қолаверса […]
ИШҚ МОТАМИ
Дилмурод САЙЙИД Муҳаббатим ўгай гўдакдек Камситилди, масхара бўлди. Орзулару ишончлар тирик Ва кафансиз ҳолда кўмилди. Қалбим бўлди барига қабр, Мум тишладим қилмай овоза. Камситилган севгим ҳам охир- Кўмилди жим ва бежаноза… […]
Саратон хасталигининг даъвоси нимада?
Халқаро тадқиқотчилар гуруҳининг маълум қилишича, парҳез ва бадантарбияга кўпроқ эътибор қаратиш билан дунёда миллионлаб кишиларни саратон хасталигига чалинишдан асраб қолиш мумкин. […]
Бишкек
“Бирдамлик” ҳаракати фаоли Анварбек Муаллифдан:Ушбу ҳикоя мутлоқо холисона тарзда ёзилди. Бишкекда бўлганмисиз? Менинг ушбу саволимга аминманки, қочқинлик мақоми олиб ўзга диёрларга чиқиб кетган ватандошларимнинг аксарияти “ҳа”-деб жавоб беради. Гарчи шундай бўлсада мен Бишкек манзарасини яна бир бора чизмоқчиман. Тан оламан, моҳир рассом эмасман, бироқ малакали ёзувчилар қаторидан ўрин олишга интилаётган бир ҳаваскорман. Мана бугун яна […]
АКЦИЯ!
Швеция пойтахтида «Бирдамлик» акцияси бўлиб ўтади Келаётган март ойининг биринчи ва иккинчи ҳафтасида Стокҳолм шаҳри марказидаги Медбореплатс (Medborgeplats) да «Бирдамлик» ҳаракати ташаббуси билан ўзбек мухолифати вакилалри ва муҳожирлари иштирокида икки ҳафталик норозилик акцияси бўлиб ўтади. Акциядан мақсад дунё жамоатчилигини ва халқаро ташкилотлар эътиборини Ўзбекистондаги сиёсий маҳбуслар аҳволига қаратиш ва сиёсий маҳбусларни озодликка чиқаришга даъват этишдир. […]
Жирафа ва эшак.
Саиджаҳон Равоний (вайсакилик хақида) Нодон донишни гоҳо, Ўлдиргани ё қасддан, Ё ўзин билиб дахо, Гапирар тўхтамасдан. Бундан масал орқали, Кулайлик-чи, бир, қани: Нимадандир паришон, Нимадандир сал хафа, Қозонган кўп шухрат-шон, Фазошунос жирафа Сайр этаркан якка, Йўлиқади эшакка. Эшак олимни кўриб, Учратгандек ўртоғин, […]
Каримов АҚШ юкларининг ўтказилишига рози
Президент Ислом Каримов Қўшма Штатларга Ўзбекистон ҳудуди орқали Афғонистонга ноҳарбий юкларни ўтказишга рухсат берилганини тасдиқлади. Бу ҳақда Ислом Каримов Тошкентда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов билан ўтказган музокаралари ортидан маълум қилди. Унга кўра, Ўзбекистон ноҳарбий юклар транзитига ўтган ҳафта у ва АҚШ генерали Петреус билан бўлган музокаралар чоғида рози бўлган. […]
Қирғизистондаги ўзбек қочқинлари оғир вазиятда кун кечиришмоқда.
“Бирдамлик” ҳаракати фаоли Анварбек Аксарият ватандошларимизга жуда хам яхши маълумки, 2005-йилдаги Андижон воқеаларидан кейин Қирғизистонда ўзбек қочқинлари гуруҳи пайдо бўлди ва бу гуруҳнинг катта қисми орадан бир оз муддат ўтгач Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйча Олий Комиссарлиги томонидан Руминиянинг Тимишоара шахрига кўчирилиб, ушбу шахардан учинчи давлатларга домий ёки вақтинчалик истиқомат қилиш учун жўнатилди. Лекин ўзбек […]
“Вақтики келиб, емоқликни қусмоқлиги бор”
Куни кеча Наманган вилоятининг Норин тумани “Ўсимликларни ҳимоя қилиш” ташкилотининг ходимлари Н.Расулова, М.Рахимова, М.Содиқовларнинг Ўзбекистон Республикаси бош вазири Ш.М.Мирзиёев номига ёзган аризаларини, бизга Норинлик иқтисод фанлари номзоди Расулжон Абдумажидов аризаларнинг илтимосига биноан ташкилотимизга олиб келиб бердилар. Бизни ташкилотимизга аризани топширишларидан мақсад улар кўплаб маҳаллий ва юқори ташкилотларга ариза ёзганликлари учун тазйиқа учраганликларидир. Аризада айтилишича- “Ўсимликларни […]
ЁШЛАР УРТАСИДА УЮШТИРИЛГАН ХАШАР НАТИЖАСИ.
Бизнинг Чаманзор кишлогимиз курилганидан буён туманимиз маркази Пахтакорга ёки Жиззах шахрига бориш учун Жиззах-Пахтакор катнов йулига чиккунимизга кадар карайиб 1,5 клометр йулни пиёда босиб утишимиз керак. Бу йул ёзда тупрок, ёгингарчилик пайтларида эса лой булиб кетарди.Шу йулдан катновчи одамлар, айникса Жиззах ,Пахтактакор шахарларига катнаб ишловчилар ва талаба укувчилар жуда кийналишарди. Катта йулга чикиб олгунча оёк […]



