Моҳира Ортиқова

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТЛИГИГА ВИРТУАЛ САЙЛОВГА НОМЗОДИНИ ҚЎЙГАН МОҲИРА МИРЗАЕВНА ОРТИҚОВАНИНГ ТАРЖИМАИ ҲОЛИ.

Моҳира Ортиқова1973 йил 30 январда Қашқадарё вилоятининг Касби туманидаги деҳқон оиласида туғилган. 1980 йил шу тумандаги 16-ўрта мактабга бориб, 1990 йилда тугатган. 1990 йилда Тошкент Давлат Университетининг “Ўзбек филологияси” факультетига ўқишга кириб, 1996 йилда тугатган.

1991 йилдан 2001 йилгача Тошкент шаҳридаги “Тошшаҳарйўловчитранс” Давлат Уюшмасида таржимон вазифасида ишлаган.

1994 йилда Қаюмжон Ортиқов билан турмуш қурган.

2001 йилда Чирчиқ шаҳридаги Олимпия ўринбосарлари билим юртида Назорат гуруҳи раҳбари вазифасида ишлаган.

2003 йилда Чирчиқ шаҳар телевидениеси қошидаги “тележурналистика” курсини тугатиб,журналист сифатида фаолият юритган.

2010 йилда Тошкент шаҳридаги “Konsalting inform plus” MCHJ қошидаги “Ҳисобчилар тўлиқ курси”ни тугатиб, 2010 йилдан 2012 йилгача Тошкент шаҳридаги хусусий корхонада Бош муҳосиб (бухгалтер) вазифасида ишлаган.

2009 йилдан турмуш ўртоғи – Тошкент шаҳридаги Британия элчихонасининг собиқ қўриқчиси, сиёсий маҳкум, қийноқ қурбони Қаюм Ортиқовнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб келаяпти. Шу йилдан бошлаб кўпгина халқаро матбуотлар ва инсон ҳуқуқлари халқаро ташкилотлари билан яқин ҳамкорликда ишлаяпди.

2014 йил 24 мартда “Қурбонлар шаъни ва инсон ҳуқуқлари қўпол равишда бузилишига нисбатан адолатни тиклаш ҳуқуқи” Халқаро куни муносабати билан ташкил этилган “Қийноқларсиз ҳаёт учун” ташаббус гуруҳи раҳбари.

Бир йилдан бери АҚШда оиласи билан истиқомат қилади.

Тўрт нафар фарзанди бор.

Бош фарзанди Саидова Шаҳноза Қаюмовна — 1995 йилда туғилган. Иккинчи қизи Саидова Моҳина Қаюмовна — 1998 йилда туғилган.
Ўғли Саидов Нурсаид Қаюмович — 2005 йилда туғилган.
Ўғли Саидов Камронмирзо Қаюмович — 2007 йилда туғилган.

Она тили –Ўзбек тили, рус тилида гаплашади, инглиз тилини ўрганаяпти.

https://saylov2015.wordpress.com/2015/02/03/моҳира-ортиқова/#more-306

Copyright © 2018 Birdamlik.Info