ВСК: САЙЛОВНИНГ НАВБАТДАГИ 2-НАТИЖАЛАРИ

15/03/2015

Маъумки, сайловнинг навбатдаги 2-натижалари бугун, 15 март, якшанба, Париж вақти билан соат 20:00 да эълон қилиниши керак эди. Лекин, аввал хабар қилганимиздек, техник сабабларга кўра, натижа бироз кечикиб эълон қилинмоқда.

Демак, шу соатгача олинган сайлов натижалари қўйидагилардан иборат:

Saylov natijalari 15 martgacha

ВСК Матбуот Хизматининг 14 мартдаги хабарида: “ВСК Президентликка виртуал сайловда шу кунгача тўпланган барча овозларнинг ҳаққонийлигини текшириш мақсадида, овозлар сонини қайтадан кўриб чиқмоқда.

Текширувга кўра, бир IP-манзилдан иккидан кўп овоз берилган бўлса, фақат икки овоз ҳисобга олинади, қолганлари эса, ҳисобга олинмайди.

Текширувнинг сўнгги хулосалари 15 март, якшанба, Париж вақти билан соат 20:00 да эълон қилинадиган сайловнинг навбатдаги натижалари билан бирга нашр қилинади”, дейилган.

Мазкур хабарга кўра, текширувда барча номзодларнинг тўплаган овозлари қайтадан кўриб чиқилди. Унга кўра, Президентликка номзодлар: Усмон Баратов, Мирраҳмат Мўминов, Салоҳиддин Усмонов ва Баҳодир Чориевлар учун сайловчилар томонидан берилган овозларда сохтакорликлар аниқланди.

ВСК сайловчилар овозларини 1 мартдан 13 мартгача қайтадан текшириб чиқди. Яъни, натижа қуйидагилардан иборат:

УСМОН БАРАТОВ

Усмон Баратовга берилган 145 та овоздан 43 таси бир IP-манзил (кейинги ўринларда “манзил” деб юритилади) дан берилган.

МИРРАҲМАТ МЎМИНОВ

Мирраҳмат Мўминовга 295 та овоз берилган. Шундан, бир манзилдан 19 та; 2-манзилдан 20 та; 3-манзилдан 40 та, 4-манзилдан 19 та; 5-манзилдан 12 та, жами 110 та овоз қайд этилган.

САЛОҲИДДИН УСМОНОВ

Салоҳиддин Усмоновга 119 та овоз берилган. Шундан, 59 таси бир манзилдан, 32 таси 2-манзилдан. Жами 91 та овоз қайд этилган.

БАҲОДИР ЧОРИЕВ

Баҳодир Чориевга 932 та овоз берилган. Шундан бир манзилдан 67 та, 2-манзилдан 95 та, 3-манзилдан эса, турли кунлар 27 та, 99 та, 36 та, 29 та ва 18 та овоз берилган. Жами бўлиб, бир манзилдан тўрт кун ичида 167 та овоз берилган. Умумий берилган овозлардан ярмидан кўпи юқоридаги каби такрорий овозлардир.

Изоҳ: Юқоридаги текширув натижалари бўйича номзодлардан қўшимча саволлар бўлса, ВСКга мурожаат қилишлари мумкин.

Президентликка номзодлар: Намоз Нормўмин, Моҳира Ортиқова, Шуҳрат Рустамов, Дилшод Усмонов ва Ҳазратқул Худойбердилар учун сайловчилар томонидан берилган овозлар текшируви чоғида сохта овозлар борлиги аниқланмади.

МСК — ВСК томонидан рўйхатга олинган Президентликка уч нафар номзодларнинг ВСК томонидан сайловчилар овозлари текшируви натижаси қўйидагича:

ҲОТАМЖОН КЕТМОНОВ

Сайловнинг дастлабки 8 мартда эълон қилинган натижасидан кейин Ҳотамжон Кетмоновга 8 мартгача жами 180 та овоз берилганлиги аниқланган. 1 мартдан 8 мартгача Кетмоновга ҳар куни ўртача 22 тадан овоз берилган. Илк сайлов натижаси эълон қилинганидан бир кун ўтиб, яъни 9 мартда, бир кун ичида Кетмоновга 79 та овоз берилган.

9 мартдан 15 мартгача берилган овозларни кўриб чиқилганда, Кетмоновга 15 кун ичида берилган жами овозлар сони 602 тани ташкил қилган. 9 мартдан 15 мартгача берилган овозлар сони эса, 422 тани ташкил этган. Кейинги хафтада Ҳ.Кетмоновга кунлик берилган овозлар ўртача 60 тадан тўғри келмоқда.

АКМАЛ САИДОВ

1 мартдан 8 мартгача берилган овозлар эълон қилинганда Акмал Саидовга 8 мартгача жами 117 та овоз берилганлиги аниқланган. 1 мартдан 8 мартгача Саидовга ҳар куни ўртача 14 тадан овоз берилган. 8 март кунигача берилган овозлар эълон қилинганининг эртасига, яъни 9 март куни бир кун ичида Акмал Саидовга 70 та овоз берилган.

9 мартдан 15 мартгача берилган овозларни эълон қилинганда Саидовга 15 кун ичида берилган жами овозлар сони 555 тани ташкил қилган. 9 мартдан 15 мартгача берилган овозлар сони эса, 438 тани ташкил этган. Кейинги хафтада А.Саидовга кунлик берилган овозлар ўртача 62 тадан тўғри келмоқда.

НАРИМОН УМАРОВ

1 мартдан 8 мартгача берилган овозлар эълон қилинганда Наримон Умаровга 8 мартгача жами 43 та овоз берилганлиги аниқланган. 1 мартдан 8 мартгача ҳар куни ўртача 5 тадан овоз берилган. 8 мартгача берилган овозларни эълон қилинганининг эртасига, яъни 9 март куни бир кун ичида Наримон Умаровга 70 та овоз берилган.

9 мартдан 15 мартгача берилган овозлар эълон қилинганда Наримон Умаровга 15 кун ичида берилган жами овозлар сони 508 тани ташкил қилган. 9 мартдан 15 мартгача берилган овозлар сони эса, 456 тани ташкил этган. Кейинги ҳафтада Умаровга кунлик берилган овозлар ўртача 65 тадан тўғри келмоқда.

Изоҳ: Президентликка номзодлар Ҳотамжон Кетмонов, Акмал Саидов ва Наримон Умаровлар учун берилган сайловчилар овозларида ҳам сохтакорликлар мавжудлиги ВСКга маълум. Айни дамда ВСК ушбу сохта овозларнинг далилларини ўрганмоқда. ВСКнинг навбатдаги хабарларида бу бўйича аниқ маълумотлар эълон қилинади.

Сайловнинг навбатдаги 3-натижалари 22 март, якшанба, Париж вақти билан соат 20:00 да ВСКнинг www.saylov2015.org веб-саҳифасида эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, сайлов 29 мартдан 30 мартга ўтар кечаси Париж вақти билан тунги соат 12:00 гача давом этади. Сўнгги натижалар ВСК томонидан 30 март куни матбуотда эълон қилинади.

30 мартдаги якуний натижада барча аниқланган сохта овозлар ВСК томонидан олиб ташланади.

ВСК Матбуот Хизмати

15.03.2015 й.

Париж вақти билан соат 23:52.

http://saylov2015.org/2015/03/2181#more-2181

Copyright © 2018 Birdamlik.Info