OzodlikOnline: Андижон қирғинидан 10 йил ўтиб: “Жазосизлик”ка ким¸ қандай барҳам беради?

Ozodlik ONLINE

F8343CE0-ABCE-4F45-B30A-A2BB01AD9940_w640_s

2005 йилнинг 13 май кунида Андижон марказий майдонида юз берган қонли воқеалар¸ мустақил матбуот ва инсон ҳақларини ҳимоя қилувчи халқаро гуруҳларни мустасно қилганда¸ бу воқеаларнинг бевосита иштирокчиларидан тортиб аксар ўзбекистонликлар томонидан унутилаëзди. Андижондаги қирғин ҳақиқатини тиклаш¸ бу қирғиннинг асл маъсулларини жавобгарликка тортиш кимларга ва қайси замонларга қолди? Душанба кунги жонли суҳбатда шу ҳақда гаплашамиз.

Инсон ҳақлари ҳимояси билан шуғулланувчи Human Rights Watch халқаро ташкилоти Андижон қирғинига 10 йил тўлиши арафасида эълон қилган “Қирғин учун жазосизликнинг 10 йили”деб номланган ҳисоботида дунë жамоатчилигини 2005 йилнинг 13 май куни Андижон марказида рўй берган қатлиомни унутмаслик¸ камида 187 одам ҳаëтига зомин бўлган қирғинни буюрган ва уни ижро қилганларни жавобгарликка тортишга чақирди.

Андижон қирғинининг 10 йиллиги арафасида ижтимоий тармоқларда тарқаган карикатура Ўзбекистон ҳукуматининг Андижон ҳақиқатини унуттириш уринишлари моҳиятини акс эттирган.
Андижон қирғинининг 10 йиллиги арафасида ижтимоий тармоқларда тарқаган карикатура Ўзбекистон ҳукуматининг Андижон ҳақиқатини унуттириш уринишлари моҳиятини акс эттирган.
2005 йилнинг 13 май куни Андижонда рўй берган қирғин ортидан Ғарб ҳукуматлари Ўзбекистон ҳукуматини қуролсиз халқни отганликда айблаб¸ Тошкент билан муносабатларни кескинлаштирган¸ Европа Иттифоқи эса бу қирғинга маъсул деб кўрилганларни ўз қора рўйхатига киритиб¸ Ўзбекистонга нисбатан заиф бўлса-да санкциялар жорий қилган эди.

Аммо Афғонистондаги аксилтеррор амалиëтларида Тошкент ëрдамига муҳтож бўлган Ғарб орадан икки йилча ўтиб-ўтмай чекланган санкцияларини ҳам бекор қилди ва Тошкент билан ҳамкорликни қайта тиклади.

OzodlikOnline: Андижон қирғинидан 10 йил ўтиб: “Жазосизлик”ка ким¸ қандай барҳам беради?

Файллар рўйхати Юклаб олиш

Андижон воқеалари ортидан Ғарб давлатларидан қочқинлик мақомини олган бу воқеаларнинг бевосита иштирокчилари аввалига “13 май иттифоқи”¸ сўнгра эса “Андижон – Адолат ва тикланиш” партияларига уюшдилар ва бу қирғинни буюрган ва уни ижро этганларни фош этиш¸ уларни халқаро маҳкамага тортиш ҳаракатларини бошладилар.

Аммо уларнинг Ўзбекистонда қолган яқинларига нисбатан тазйиқларнинг кучайиши¸ хориждаги андижонлик фаоллар ўртасидаги ички низолар ва бошқа сабаблар ортидан Тошкент томонидан “Акрамийлар” номи берилган ташкилот аъзолари 2013 йилдан бери Андижон қирғини ҳақида сукут сақламоқдалар.

ндижон қирғинининг 10 йиллиги муносабати билан 7 май куни эълон қилган яна бир ҳисоботида Human Rights Watch ташкилоти Андижон қирғини гувоҳларига нисбатан 10 йил давомида кўрсатиб келган босим ва тазйиқлар билан Ўзбекистон ҳукумати бу қонли воқеаларни ҳам маҳаллий¸ ҳам халқаро жамоатчилик хотирасидан ўчиришга уринаëтганини таъкидлади.

“Ўзбекистон халқи ҳамон қўрқув салтанатида яшайди. Улар Андижон ҳақида очиқ гапирсалар ўзларининг отиб¸ ўлдирилиб кетишлари ва бу ишни қиладиганлар жазосиз қолажагини аниқ биладилар”¸ дейилади ҳисоботда.

Андижон воқеалари гувоҳлари қўрқув ва бошқа сабаблар остида ҳақиқатни очиқлашдан тўхтаган бир пайтда¸ Human Rights Watch ташкилоти Ғарб ҳукуматларини қирғин учун маъсулларни адолат олдида жавоб беришга келтириш учун фаол бўлишга чақирди.

Ҳукумат босим ва тазйиқлар воситасида Андижон воқеалари ҳақиқатидан хабардорлар сасини ўчиришга муваффақ бўлаëзган¸ халқаро ҳуқуқ тизимлари ва инсон ҳақлари ҳимояси билан шуғулланувчи ташкилотлар ҳақиқат ва адолатни қарор топтириш учун айнан гувоҳлар ва қурбонлар яқинлари кўрсатмаларига қарам бўлиб қолаëтган¸ дунë ҳукуматлари эса геосиëсий манфаатлар боис¸ гўë Андижонда ҳеч нима бўлмаган каби¸ Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликни қайта тиклаган 2015 йилда “жазосизлик”ка ким ва қандай барҳам бериши мумкин¸ деган савол жавоби очиқ қолмоқда.

Душанба¸ 11 май куни Тошкент вақти билан оқшомги соат 7 дан 8 га қадар бўладиган жонли суҳбатда шу ҳақдаги фикр-мулоҳазаларингиз билан иштирок этинг. Жонли суҳбатга қўшилишнинг энг осон ва қисқа йўли мулоқот пайтида Озодликнинг Skype манзилларига телефон қилишдир.

Хабар, фото ва видеоларни ОЗОДЛИКка +420 724 971 539 WhatsApp ва Telegram орқали юборинг!

Озодликнинг жонли мулоқотларида душанба ва чоршанба кунлари Тошкент вақти билан соат 19:00да OzodOvoz, OzodSkype ва Ozodlik Online Skype манзиллари воситасида қатнашинг!

Озодлик шахсингиз сир қолишини кафолатлайди.

Xabar, foto va videolarni OZODLIKka +420724971539 WhatsApp va Telegram orqali yuboring!

Ozodlikning jonli muloqotlarida dushanba va chorchanba kunlari Toshkent vaqti bilan 19:00da Ozodovoz, Ozodlikonline va Ozodskype Skype manzillari vositasida qatnashing!

Ozodlik radiosi shaxsingiz sir qolishini kafolatlaydi.

Чоп этиш
Шарҳлар (16)
Ўртоқлашинг

Pin It
Шарҳларни саралаш
Бу форумда шарҳ қолдиринг (16)
Шарҳлар саҳифаси Кейингиси
муаллиф: Жахонгир қаердан: Андижон шахар
11.05.2015 15:18
Жавоб ëзиш
Мен Парпиев Жахонгир Кобилович Парпиев Кобилни углиман, айтилаётган Андижон вокеасига нисбатан уз фикримни билдирмокчиман. Андижон вокеаларида шахсан узим иштирок этиб, бу ишлар юзасидан жазо муддатимни утаб чикканман. Булиб утган Андижон вокеаси аслида биз томондан уюштирилган очик харакат булиб, барча булиб утган ишларда дадам Парпиев Кобил бошчилик килиб, шу ишлардан мени хам тула хабарим бор. Юкорида келтиралаётган маълумот хабарлар, керакли жойлари нотугри ва купчилик учун ноъмалум булган холатларга куркмай фикримни айта оламан. Андижон вокеасидаги гувох иштирокчи сифатида килган жиноят ишларимизни керак булса очик айтиб, хукуматимизга нисбатан биз очик исён кутариб хакикатда куролли харакат (ППСга хужум килиш, Андижон тьюрмасини очиш, МХХ идорасига хужум уюштириш) килганмиз. Хеч кандай Узбекистон хукумати томонидан бу ишлар уюштирилмаган, биз узимиз Юлдашев Акромни буйруги асосида шу куролли харакатларни бажарганмиз. Хукуматимиз бу килган ишларни кечириб бизларга нисбатан керак булса уз фарзандига килган кечиримли муносабатни олиб боришмокда. Шу учун бу ишлар юзасидан бошка чет эл давлатлари ёки ташкилотларни аралашишини истамимиз. Юртимизни тинч осуда булишига, хатоларимизни тушунган холда хар кандай холатда куллаб кувватлашга ривож топишига биз хизмат киламиз. Тинч олиб борилаётган Узбекистондаги сиёсат инсонларни фаравон хаёти буни исботидир. Ташкаридан уюштирилиши мумкин булган нотинчлик фитна фасодни уйготадиган, миллатлар орасида келишмовчилик галаённи кутарадиган харакат фикрларга каршиман.
муаллиф: Andijon қаердан: andijon
11.05.2015 15:10
Жавоб ëзиш
Biz buni hechqachon unutmimiz.Aslida ular yashashga haqlidilar.Hozir latta uzbekistonlilamas
муаллиф: бек қаердан: москва
11.05.2015 14:40
Жавоб ëзиш
Дустлар тинчлик керак узбекистонга,бизга керакмас акромийсию,вахобийси,йук килиш керак уларни.
муаллиф: бекзод қаердан: москва
11.05.2015 14:33
Жавоб ëзиш
Эй дустлар кухни очинглар,агар шу одамлар кирилмаганда узбекистонда игил пайдо юрардингиз кучага чиколмай бу ерда хамма килинган ишлар тугри,одамларга айтилган уйингдан чикма деб ,мана хозир тинчлик оллохга шукр.
Жавобан
муаллиф: Kamol қаердан: USA
11.05.2015 16:13
Жавоб ëзиш
Yana bazi narsalarni ham qushib quy bekzod. Ovozini uchirishdi, uzbek qizlarini fohisha yigitlarni mardikor qilishdi. va yana otasini soqolini yulishdi va opa singillaringni, onangni ham yechinterishdi. Bizda tinchlik deb hammani quydek yoge baliqdek qilib quyishdi. yana kim aybdor usha Musulmonlar. Rahmat shunisiga ham ko’rlar davlatiga.
муаллиф: Саманда қаердан: Хориж
11.05.2015 13:44
Жавоб ëзиш
Ун йилдан бери нимага эришдики энди унга бахо бериш кимга нимага керак.Россияда ким эди Немцов улдириб кетилганида Гарб ва АКШлари бутун дунега жар солиб ким улдирди нега улдирди тергов харакатларигача бурнини тикмокчи булиб сал булмаса жаноб Путиндан куришди.Украинада канча журналистлар сиесатчилар Радага азолар улдириб юборилди Якин кунлар ичида.Нимагадир на гарб на АКШ кизикмади хам.Андижон вокеалари хам шундай.Кимдир биров кайсидир ташкилот хар замонда эслаб бир харакат килиб колишади.Мисрда давлат тунтарилиши пайтида яхши АКШ армиясини ташамади Ирокга ухшаб.Чунки Мисрда АКШни кизиктирадиган нарсани узи йук.Нима учун Узбекистонга куйилган санкциялар тезда олиб ташланди.Харбий базасини Термизга жойлаштириш пайтида Узбекистон керак булди.Тинч ахолини укка тутишда айбланаетган собик Миср рахбари Х.Муборакка нисбатан жиноят иши кайта курилиб чикмокда.Уларга гойибдан бир куч келиб ердам бергани йук.Халкни кучи билан мавжуд булган партиялар ердамида амалга оширилди.Г.Каримова бутун Узбекистонни умариб еди дейишди.Канча давлатларда тергов кетяпди дейишди.Кани натижаси кайси давлат нимани исбот килди?Худди шундай Андижон вокеалари хам жазосиз колади ва бу хакида секин аста унитил булади.Албатта Андижон халки Умрбод эсдан чикармайди.
муаллиф: Аноним
11.05.2015 12:43
Жавоб ëзиш
Тугри киган к.
муаллиф: g қаердан: g
11.05.2015 11:09
Жавоб ëзиш
Xadib bu masalani.kovlormasdan Oshda 2010 yilgi qirgin xaqidayam gapirselarchi. Kim jovob beradi unga a begunox qancha ozbek ochiqchasiga qirib tashladi. Xaltam millatchilik bolyapti bu xaqda gapirmislarmi…….
муаллиф: бек қаердан: тош
11.05.2015 09:27
Жавоб ëзиш
андижон котиларини.факат Оллохни хукмни ижрочиси.Халифа жазолайди.катиг касос олади якинда
муаллиф: Didi қаердан: Jiji
11.05.2015 06:07
Жавоб ëзиш
Bevosita qonli fojiyani ko’rganlar bilganlar borku, o’shalar gapirsinlar, yozsinlar…
муаллиф: Баратов Усман Акрамович қаердан: Россия Москва
11.05.2015 01:56
Жавоб ëзиш
Андижонда 13 май 2005 йилда содир булган фожеа «Геноцид»ни классификациясига тугри келгани учун, бу жиноятни Гаагадаги жиноий ишлар буйича Халкаро Трибунал куриши лозим. Бу жиноят Одамзодликка карши жиноят булгани учун унинг иштирочиларни жиноий жавобгарликка тортиш муддати чекланмаган!
Москвада бу фожеани мухокамаси 13 май 2015й. куни, соат 17дан бошлаб «Яблоко» сиёсий партияни офисида мухокама килинади. Иштирок этмокчи булганлар келиб узини фикрларини баён этиши мункин. Кириш хаммага очик. Манзил: Метро «Новокузнецкая» бекати, Пятницкая куча. 31/2 уй. 4-чи каватдаги мажлислар зали. (метро бекатидан 150метр)
Узбекларни Минтакалараро «Ватандош» жамоа бирлашмаси президенти Усмонхон Баратов. Россия Москва, тел.+79265201200
Шарҳлар саҳифаси Кейингиси

http://www.ozodlik.org/content/article/27002234.html

Copyright © 2018 Birdamlik.Info