Рахматилла Аллабергенов: "Чинор тагидаги Дуэль"

Озодлик радиосини хабар беришича “Бирдамлик” “Ўзбекистон Халқ ҳаракати”ни баҳсга чорлаган.

Уларнинг айтишича “Бирдамлик” ҳаракати раҳбари, АҚШда истиқомат қилаётган Баҳодир Чориев «Эркин микрофон» воситасида Ўзбекистон Халқ ҳаракати муассислар мажлиси раиси Муҳаммад Солиҳни баҳсга чақириш ниятида эканини маълум қилган.

Бу албатта кизик вокеа!?

Тайёргарликсиз гапини эвлаб гапира олмайдиган Муҳаммад Солиҳ, ака-ука Бобожоновлар ёрдамисиз баҳс қила олармикан?

Кўпчиликка маълумки Озодлик радиосида ишловчи бу ака-укалар, доим Муҳаммад Солиҳни, «шалтоқларини», бўлар-бўлмас мурожаатларини тўғирлаб ва беркитиб келганлар.

Бу ҳаракатлар дастидан М.Солиҳ гурухи аллакачон «бети ғишт» бўлиб кетган, уларга гап таъсир қилмаслиги маълум.

Баҳодир Чориев жуда хам тўғри ҳаракат қилган ва «Бирдамлик Халқ ҳаракатига нисбатан цензурани Озодлик радиоси тўхтатса, деб айтган.

Ундан ташқари яқинда ташкил қилинган халқ ҳаракати ва унинг ҳаракати орасида жуда кўп тушунмовчилик бўлаётганини таъкидлаган.

Шу муносабат билан Б.Чориев УХХ раҳбари Муҳаммад Солиҳни «Қурултой» дастуригами ëки «Баҳс майдони»гами ëки бошқа бир форматда бўлса ҳам бахсга таклиф қилаяпти, уни фикрича халқимиз иккита ҳаракатнинг фарқига бориши керак.

Умид киламиз-ки, асосан Озодлик ва ББСи даги танишларини этагини тагига яшириниб олишни ўрганиб олган Муҳаммад Солиҳ жаноблари, бу каби Чориевни таклифи рад этмайдилар ва Озодлик яна бир бор, турли йўллар билан бу масалани «ўхшатиб» текислаб юбормайди.

Баҳсга умуман ака-ука Бобожоновларни яқинлаштириш керак эмас ва баҳсда журналистлар савол бермасинлар, чалғитмасинлар. Баҳслашувчилар бир-бирига савол берсинлар ва жавоб олсинлар.

Агарда Муҳаммад Солиҳ бундай баҳсдан «қочса», бу нарса тарихда колади ва бир кун унга эслатилиши аниқ.

Рахматилла Аллабергенов
мухлис, Ўзбекистон

 http://zamondosh.blogspot.com/2011/07/blog-post_20.html#ixzz1SgC0tOV8

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares