Ўзбекистонда маҳкумлар меҳнат қулларига айлантирилган

Мавжуд қонун қамоқда ногиронлар ва ëши ўтганларни мажбуран ишлатишни тақозо қилмаса ҳам ўзбек қамоқҳоналаридаги барча маҳкумлар текин қул каби ишлатилмоқда.

Эшиттиришда иштирок этган Шайхали қамоқҳонасининг собиқ маҳбуси Фарҳод Мухторовнинг айтишича, маҳбуснинг меҳнати текин, ўзи эса 40 сўм туради.

– Бу гапни менга Шайхалидаги қамоқ нозири айтди. У менга қараб “Сенинг ҳаëтинг менинг қўлимдаги бир дона сигаретдан ҳам арзон. Сигарет 50 сўм туради. Сен ўлсанг, иккита анкета тўлдирамиз. Ҳар бири 20 сўмдан 40 сўм” деб айтди, дейди Фарҳод Мухторов.

Фарҳод Мухторовнинг ўзи ғишт заводида 9 ой ишлатилиб, 30 долларга тенг маошга лойиқ кўрилган.

Оқибатда бу пулни ҳам унга беришмаган.

Фарҳод Мухторовнинг айтишича, текин ишчи кучларидан айрилишни истамаган ўзбек ҳукумати амнистия ҳам эълон қилмади.

Қуллар меҳнатига асосланган Рим империяси қуллар нафрати боис қулаган эди, Ўзбекистонни ҳам ана шундай истиқбол кутмоқда, деди собиқ маҳбус Фарҳод Мухторов.

http://www.ozodlik.org/

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares