“Камбағалларни ўртаҳол, ўртаҳолларни бой қиламиз”

дейди ўзини Бирдамлик халқ ҳаракатининг раҳбари деб таништирган Баҳодир Чориев.

– Ассалому алайкум ҳурматли Озодлик радиосининг тингловчилари. Бир муддат олдин мен Бирдамлик халқ ҳаракатининг етакчиси Баҳодир Чориев янги тузилган халқ ҳаракатининг раҳбари Муҳаммад Солиҳни Озодлик радиоси орқали очиқ баҳсга таклиф қилган эдим. Афсуски, Муҳаммад Солиҳ сиëсий ожизлигини намоëн этиб, ушбу баҳсдан ўзини олиб қочди ва мени Ўзбекистон ҳукуматининг одами¸ деб иддао қилди. Менинг, мен унинг иддаосини рад қиламан ва уни очиқ баҳсга яна бир бор таклиф қилиб қоламан. Муҳаммад Солиҳ ўзининг сиëсий ожизлигини енгиб ўзига озгина куч-қудрат топа олса, марҳамат, мен доим у билан баҳсга тайëрман.
Шу фурсатдан фойдаланиб, биз Бирдамлик халқ ҳаракати ва келажакда тузмоқчи бўлган Ўзбекистон либерал иқтисод партиясининг мақсад ва режалари ҳақида қисқача айтиб ўтиб кетмоқчиман. Биз мавжуд Каримовнинг диктатура ва яккахонлик тузумига қарши нозўравон йўллар орқали барҳам бергач, сизларни яъни халқимизнинг хоҳиш-иродаси ва истаги билан Каримов тузумини тубдан ўзгартириб, янги тузум мулкдорлик тузумига асос солмоқчимиз. Асосий мақсадимиз халқимизнинг турмуш тарзини яхшилаш, ҳозирги мамлакатимизни қамраб олган тахминан 75 фоиз қашшоқ ва камбағал оилаларни ўртаҳоллар қаторига олиб чиқиш, ўртаҳолларни бойлар, бойларни эса ўта бойлар сафига олиб чиқишдир. Сиз ишчи бўласизми ишсиз, зиëли, меҳнат муҳожири, давлат амалдори, мухолифат фаоли, кам таъминланган оила, ҳамма ва ҳамма учун мен мулоқотга, мунозарага ва баҳсларга тайëрман. Сизлардан бўладиган барча саволларингизга Озодлик радиосининг Эркин микрофон ëки эркин скайп орқали, эшиттиришлар орқали жавоб беришга тайëрман. Агар Озодлик бизлар учун ҳам алоҳида бир эшиттиришлар ташкил қилса, биз жуда ҳам хурсанд бўлардик.
Раҳмат, дейди Баҳодир Чориев.
***********************

http://www.ozodlik.org/content/article/24327306.html

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares