Муборак моҳи Рамазон остонасида турар эканмиз уйдагилар билан Занги-ота мозорига зиёратга бордик. Эътиборимни тортгани зиёратга келганларни аксарияти ёш йигит ва қизларни онаси бошлаб келган кўринади. Дарров тушундим, август ойида имтихонлар…
Ана кейин кўзимга шундоқ хам оддий турмуш тарзимиздаги «театр абсурда”си шу зиёратгохда хам ташлана бошланди. Аввалига фикрларни жамла бу ерга танқидий назарингни ёққани эмас зиёратга келгансан деб ўзимни хар қанча чалғитмай оппоқ «оқлик”ни Занги ота қабрлари эшигига жуда бир илтижолик кўринишда боғлаб, эшикка қўлларини суртиб, кейин қўлларини кўзларига суртишини кўриб қандай хаёлни жамлайсиз?
Ёнидаги ўғли хам шуни қайтараяпти.
Занги ота Худоми? Фарзандларга қандай бўлмагур иримларни ўргатяпсиз? Умуман умрида зиёратга келмаган шу имтихонни деб келиши тўғрими? Худодан уйингда ўтириб сурайвер. Ана намозларингда сўра. Албатта шу институтни деб намозга кирма, лекин намозхон бўлсанг шу намозингда сўра. Юрган турганингда яхши ният билан сўра.
Ёлғон дунёнинг вақтинчалик орзу хаваслари деб инсон зоти рухини хам ўлганларнинг рухига сотишга тайёр а?
Ташқарига чиқиб Анбар онани қабрига йўналар эканман ёш қизни онаси билан кўриб анграйдим. Мини юбкадаги қизалоқ бошига юбкасидан хам каааатта бир камида 5-6 метрлик матони ёпиб олган. Бўлди шу хисоб. Бошда рўмол бўлса бўлди қолгани шир яланғоч бўлади деганими тушунмайман? Онаси эса бир кам хижоб кийимида. Ховлини гир айланиб иккиси деворларни кўзига сурта бошлашди.
Тавба ҒИШТЛАРДА НИМА АЙБ?
Қизим имтихон топшираётганида бошига ғишт-пишт тушиб кетмасин деяптими?
Деворлар оддий ғиштдан бўлса. Ха майли пишиқ ғиштми нима қилибди?
Анбар она қабрига етмасдан гўрларнинг устидаги мини маркетга тушиб анграйиб қолдим. «Яна морожний хам сотларинг, мабодо муздек кока колалар хам йўқми қабрга тиқиб сотиладиган?” десам билмадим халигилар соддами ё приколга шундай жавоб бердими «Кока колаларни кейинроқ олиб чиқармиз” дейди. Сотаётган нарсалари хаммаси тақинчоқ бало баттар мунчоқ.
Театр абсурда бу ерда тугамади. Ичкарига кирдик, домла тезда ўқиб…эээ ишқилиб ёзгим хам келмаяпти, домлажон исиб кетдингиз шошмай қўя қолинг мана шу 1000 сўмингиз бўлди кетдик дегандек турдиму чиқиб кетдим.
Зиёратгох ўзиям сиғиндихона ва бизнес марказини эслатади тавба… Келган одам ўзи шу ихлос қилиб дуосини ўқиб кетса нима бўларкин? Албатта хар уч-тўрт қадамда пул учун домлалар дуо ўқиб ўтириши шартми? Ё бу элитар гадойлик турими?
Ман тушунмайман шу нарсаларни узр албатта.
Зиёратгохга нима учун боряпмиз? Ишимиз юришмаганиданми? Бешбаттар бўлмаймизми?
Фарзанд сўрабми? Эр ё хотин сўрабми? Касалликдан фориғ бўлиш учунми? Институтга киришгами? Эрни қайтаришгами?
Ёнгинагда ўтириб овозини чиқариб дуо қилганидан кейин хайратланасан…бири фарзанд сўрайди бири эримни қайтар дейди, бошқаси институтга кирай дейди…
Фарзанд керакми гинекологга бор, ана мутахассисларга бор, бунда ИЧИНГНИ ТОЗА қилиб ол авал, рухиятингни! Худодан чин дилдан сўра, Занги ота тут не причем, у гинеколог бўлмаган!
Касалмисан даволан, шифокорга бор. Яна ичингда Худодан сўра, ёмонликларингни йиғиштир, қилган гунохларингга тавба қил.
Институт керакми? Тайёрлан! Репетитор ол! Калладаги қовоқ уруғлари ўрнига билим тўлдир. Бўлди зиёратгохга бордим деб яна кўчада таралабедод юрмасдан.
Эринг кетиб қолдими? Баттар бўл!
Ха илк айтадиганим шу ! Нега ўзингдан айбни қараб кўрмайсан? Эринг кетган бўлса Занги ота причем? Тушингга кириб ўзингни қўйвор, сериалга кўмил, шалтоқ бўл, эринга қарама, захар бўл демагандир? Ё Анбар она эр қайтариш бўйича психолог бўлганмикан?
Нима учун хар доим қилғиликни қилиб уларни унутиб юбориб дарров нима бўлса домлага ёки зиёратгохларга югурамиз?
Айбни ўзимиздан аввал қидириб тавба қилиб ични тозалаш керакмасми? Кейин шунга қараб табибига бориш керакмасми? Худога илтижо қилиш керакмасми?
Зиёратгох бу ЗИЁРАТгох! Кабинет желаний эмас! СИҒИНДИгохмас!
Авлиё бўладими бошқами Худо бўлмаган! Оқликми кўкликми ундан кўра кафанлигингни қилиб қўйсангчи.
Занги ота ва Анбар оналар сабабчи хам бўлиши даргумон, уларнинг рухи дуога мухтождир. Зиёратингни қил, садақангни бер, ўтган ўз оила аъзоларинг қабрига хам бор зиёратга майли. Лекин ўтган рухлардан СЎРАМА!
Дуоингни БЕР!
Сўраш, сиғиниш ва тавба учун Аллоох бор. Бўлган, бор ва бўлади!
http://sayyod.uz/news/zijoratgokhmi_jo_si_indikhona_zhuma_ovozi_16/2011-07-15-691