* Ўзбекистон келажаги;
* Миллат дарди;
* Дунёдаги инқилобларга муносабат;
* Махатма Ганди йўли;
* Лидерлар;
* Мухолифлар ва мухолифат
* Ўзбекистон ҳукуматига альтернатив ҳукумат командаси;
* Мухолифат «генераллари» ва «аскарлари»;
* Профессионаллар;
* ЎХҲ;
* «Бирдамлик» ХҲ;
* Халққа муносиб дастур;
* Шахс диктатураси ёки қонун диктатураси;
* Қаттиққўллик;
* Ёшлар ва яна ёшлар;
* Онлайн сиёсий курслар ташкил этиш;
* Сиёсий саводхонлик
ва шу каби бир қатор мавзулар мажмуида «Замондош» ТВнинг эртага, 5 июнь якшанбадаги «Давра суҳбати»да АҚШдан сиёсат арбоблари Бобур Маликов, Жаҳонгир Муҳаммад, «Бирдамлик» ХҲ раҳбари Баҳодир Чориев ҳамда «Замондош» асосчиси Ризо Обид ва муҳаррир Улуғбек Бакировлар иштирок этадилар. Уларнинг қизғин суҳбатларини тинглашни истасангиз, «Замондош»ни кўздан қочирманг!
Изоҳ: «Замондош» ТВ кўрсатувлари айни дамда тест тарзда синовдан ўтаётганлиги боис айрим техник камчиликлар юзага келаётганлиги учун Сизлардан узр сўраймиз. Келгусида техник камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз.
http://zamondosh.blogspot.com/2011/06/blog-post_04.html#ixzz1ONC1A8sw







