Насрулло Саййид: Мен М. Солих билан бир сиёсий платформада эмасман

Мухаммад Солихнинг «Эрк» демократик партияси раиси лавозимида туриб, ўтган давр мобайнида ва хозирда хам жуда кўп қўпол хатоларга йул қўяётганлигини кўриб ва чин дилдан ҳис қилиб бораётган инсон сифатида бундан буён Ўзбекистонда демократик жамият куриш борасидаги курашимни у билан бир сиёсий платформада турмаган ҳолда давом эттиришга қарор қилдим.

Унинг партия Низомига зид равишда ўз номзодини Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида курсатиб юборганлиги, ўтган давр мобайнида оддий партия аъзолари такдири билан умуман кизикмай келганлиги ва натижада бир канча партия аъзолари ноҳак камокларда жабр тортаётганлиги мен айтаётган қўпол хатоларнинг бир бўлагидир.
Ушбу қарорим ҳакида Ўзбекистон умуммухолифатидаги барча сафдош биродарларга билдириб қўйишни лозим топдим.

Насрулло Саййид

WWW.zamondosh.com

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares