Асослар тўғрисидаги фикрлар
Роберт Л. Хелви
Альберт Эйнштейн Институти
Муқаддима
Йигирманчи аср ёзилган тарихда энг зўраки бўлган. Иккита Жаҳон Урушида 200 миллиондан ортиқ ҳарбий ва ноҳарбий шахслар жон беришган. Бундан ташқари, кўп чекланган, аммо худди шундай даҳшатли озодлик урушлари, босқинчилик урушлари, сиёсий ва диний маслаклар учун халқларнинг ички урушлари бўлган. Йигирманчи асрда йирик қуролли тўқнашувсиз ўтган куннинг борлиги шубҳали.
Фан ва технология юксалиши қуролли тўқнашувнинг оқибатида ҳарбий нишонларни йўқ қилиш кучини оширадиган воситаларни етказиб берган вақтда, йирикроқ қўшимча зиённинг эҳтимоллиги, бу дегани ноҳарбий шахсларнинг ҳаёти ва мулкининг беғараз вайрон қилиниши эҳтимоллиги бор. Бу қўшимча зиён фақат махсус қуролларнинг қирғин қилиш кучи туфайли эмас, балким ишлатилаётган қуролларнинг сонининг катталиги туфайлидир. Нисбатан арзон кимёвий ва биологик оммавий йўқ қилиш қуроллари ва уларни ташиш ва етказиб бериш осонлиги ноҳарбий аҳолининг вайрон бўлиш каби даҳшатли натижаларига етказади. 1990 йилда “Саҳро бўрони” операциясида ишлатилган “Ақлли бомбаларнинг” тўғрисида янгиликларда берилган ахборот Америка аҳолисида уруш шиддатли, тоза ва хатосиз бўлиши мумкинлигига нотўғри ишончни туғдирган. 2003 йилнинг бошида АҚШ бошчилигидаги коалициянинг Ироққа қарши урушида нишонга тўғриланган қуролларнинг ишлатилиши бомбардимон қилиш янги стандарти бўлиб қолмайди, чунки жуда кам мамлакатлар бу қиммат қуроллар ва технологияларни кенг ишлатиши мумкин. Шунинг учун, гражданлар урушини каби чекланган урушларда замонавий урушларнинг асосий оғирлиги оддий фуқароларга тушишни давом эттиради.
Совет Иттифоқи ва Ғарб орасидаги Совуқ Уруш йигирманчи асрнинг охирги икки ўн йиллигида тугаганидан сўнг кичик қуроллар, артиллерия, авиация, ҳарбий машиналар ва кўп турли аслаҳа-анжомларнинг ортиқ қисмлари халқаро қуроллар бозорининг ҳузурига тушди. Янги қуролларнинг ишлаб чиқаришда миқдор экономияси (бу дегани, қанча кўп ишлаб чиқарилса, шунча бирлик харажатлар камаяди) қуролларни олувчилар учун тўғри келадиган нархда етказиб беришга ҳиссасини қўшган. Миллатлар ва савдо корхоналари қурол сотувчиларини молларини сотиш учун жўнатган. Шу қуролларнинг арзонлиги ва мавжудлиги оқибатда зўраки тўқнашувларнинг бутун дунёда кўпайишига олиб келди.
Ҳарбий технологияларнинг шу ривожланишида ва қаттиқ вайрон қилиш кучига эга қуролларнинг кўпайишида битта савол пайдо бўлади: “Тўқнашувнинг оқибатида иккала томон вайрон бўлиши мумкин бўлганда бирон бир принцип уруш бошлашга арзийдими йўқми?” Уруш миллатнинг инсоний ва иқтисодий ресурсларни шундай даражада йўқ қилиш мумкин, ҳаттоки ғолиблар ҳам тўқнашувнинг мақсадларига етмайди. Бундай ҳолда ким ўзини ғолиб деб айтиши мумкин? Шундай вайроналик олдида рақиблар қўрқитиш орқали тўхтатиш ва музокара сиёсати орқали урушни халос бўлиш йўлларини қидиришган. Қўрқитиш орқали тўхтатиш сиёсати айниқса ядро урушнинг олдини олишда самарали бўлган. Лекин урушда ғолиб болиш имконияти тенглиги аниқ бўлмаган ҳолларда қуролли тўқнашувлар пайдо бўлишни давом этишади. Унинг устига этник ва диний омиллар устун бўлса тўқнашувни бошлаш ҳисоби холислиги йўқолади.
Кураш учун идеаллар ва бардош берадиган зулмлар ҳамиша бўлади. Бир хил масалалар фақат музокара орқали ҳал бўлиши мумкин эмас, лекин зулм остидаги жамият учун қуролли кураш ривож топадиган имконият бўлиб қолмайди, чунки сиёсий мажбур қилиш ҳарбий ва бошқа воситалари кўпинча давлат монополияси остида бўлади. Лекин бу зулм остидаги халқ бўйсуниш ва муваффақиятсизликка учрайдиган қуролли курашнинг орасида танлаши керак дегани эмас. Сиёсий ўзгаришларни киритиш ниятида қуролли курашга альтернатива бор – бу стратегик нозўравонлик кураш. Бу китобда стратегик нозўравонлик кураш қуйидаги маънони билдиради:
Нозўравонлик кураш стратегик режа асосида олиб борилган, ва бу режа тўқнашув вазиятининг таҳлили, рақиб гуруҳларнинг кучлари ва камчиликлари таҳлили, нозўравонлик курашнинг хислати, қобилияти ва талаблари ва айниқса шу кураш турининг стратегик принциплари асосларида тайёрланган. Бирма, Белоруссия, Эрон, Тибет ва Зимбабве мамлакатларидаги демократия учун курашлар золимона ҳукмронликни тугатиш ва халққа тинчлик ва адолатни олиб келиш каби муҳим аҳамиятли мақсадлар учун золимона режимга қарши олиб борилган нозўравонлик курашларнинг мисоллари бўлиб қолади.
Ушбу китоб золимона ҳукумат ёки хорижий босқинчиларга қарши қуролли курашга альтернатива бўладиган нозўравонлик имкониятларни қидираётган ёки текшираётган одамлар учун ёрдам сифатида ёзилган. Бу китобда нозўравонлик курашни “қандай қилиб” олиб бориш тўғрисида ёзилмаган. Тўғриси у давлат золимона ҳукмронлигига стратегик нозўравонлик қаршиликнинг асослари тўғрисида тегишли равишда фикрлашга илҳом берадиган доирани таклиф қилади. Бунинг ичида назария, стратегик режалаштириш ва ўзларини самарали деб тасдиқлаган нозўравонлик курашни олиб бориш ҳаракатлари тўғрисида маълумотлар бор. Ишонаманки, ўқувчи бу китобни турли ўқитиш тадбирларида бошқаларга мазмунини етказиб бериш учун тайёр равишда тузилган деб топади.
Стратегик нозўравонлик кураш қуролли тўқнашувга альтернатива бўлиб етиштирилган, қисман натижаларида камроқ ҳаётлар йўқ бўлиши ва мулклар барбод бўлиши эҳтимоллиги учун. Аммо шундай бўлмаса ҳам, тажрибалар кўрасатадики, нозўравонлик кураш золимона режимларга қарши тўқнашувни олиб бориш самарали воситасидир. Ҳарбий ғалаба душманнинг урушни давом эттириш қобилияти ва хоҳиши барбод этилганда қозонилади. Бу қарашда, нозўравонлик стратегиянинг ишлатилган қуроллардан бошқа бундан фарқи йўқ.
Бу китобни оз ўрганиб бир хил ўқувчилар стратегияни тайёрлаш ва стратегик нозўравонлик курашни олиб бориш режасини тузиш олий даражада мураккаблиги учун бундай курашни фақат энг ривожланган ва молиявий равишда таъминланган курашчилар гуруҳлари олиб бориши мумкин деган хато хулосага келиши мумкин. Бу тўғри эмас. Стратегик нозўравонлик кураш асосларини ишлатиш ўша асослар тўғрисида фикрлашдан бошланади, ва бу китоб фақат шу асосларни таърифлашда тўхтамасдан, ўқувчини бу асосларни айни ҳолларда ишлатиш ҳақида ўйлашга ундайди. Бу китоб самолётда учиш қўлланмасига ўхшаган, амалга ошириладиган ҳаракатларнинг рўйхати эмас. Бунинг ўрнига бу диктатурадан демократияга ўтишни амалга ошириш тўғрисида фикрлашни йўналтирадиган ғоя ва таклифларнинг рўйхати.
Стратегик нозўравонлик кураш мавзусидаги ҳамма ёзув ва мунозаралар Альберт Эйнштейн Институтининг доимий Бош Олими д-р Джин Шарпнинг шарофати билан бошланган.
У деярли беш ўн йилликни тўқнашувни ўрганишда ўтказди. Оксфорд Университетидаги ўқиш пайтида (1960-1964) д-р Шарп ижтимоий ҳокимиятнинг хислати назарияси ва тушунчасини ишлаб чиққан, ва булар нозўравонлик курашнинг тушунилиши учун ҳарбий тўқнашувнинг назарияси ва хислатини тушуниш учун Клаузевитц ёзувлари каби муҳим. Бу китобнинг 1-4 боблари унинг нозўравонлик тўқнашув назарияси ва ишлатилишинг тадқиқотига муҳим қиссаларига асосланган ёки улардан ҳосил бўлган. Д-р Шарпнинг кўп ёзувларидан унинг уч томли “Нозўравонлик Ҳаракат Сиёсати” (1973) ва “Диктатурадан Демократияга”(1993) деган китоблари стратегик нозўравонлик курашни ўрганиш учун энг муҳим манбалардир.
АҚШ Армиясининг Пехота Офицери унвонида 30 йиллик ишимнинг охирида 1987-88 йилларда Гарвард Университетининг Халқаро Ташқи Ишлар Марказида АҚШ Армиясининг Катта Тадқиқотчиси бўлиб ишлаб юрганимда мен д-р Шарпни Нозўравонлик Санкциялар Дастурининг учрашувида кўрдим. У мавзуини қуйидаги сўзлар билан англатди: “Стратегик нозўравонлик кураш сиёсий ҳокимиятни эгаллаш ёки бошқалардан тортиб олиш учун ишлатилади. Бунда пацифизм, ахлоқий ёки диний маслаклар рол ўйнамайди.” Бу сўзлар эътиборимни ўзига қаратди, чунки Въетнам уруши замонидаги “гул болалари, пацифистлар ва ҳарбий хизмат қочоқлари” менинг “нозўравонлик“ ҳақида тушунчамга таъсир қилган. Шундан бери Джин бу курашнинг кучли турининг принципларини, динамикасини ва ишлатилишини тушунишда мен учун устоз бўлган, зулмга қарши курашчиларнинг маълумот талабларига жавоб беришда менга шерик бўлган, ва дўстим бўлган.



