Қашқадарё вилоятининг Нишон туманидан боғланган Ҳасан Чориев эса АҚШнинг грин картига эга бўлган ўғли ва келини Ўзбекистонга келганидан сўнг терговга чақирилиб, жаримага тортилганидан норози бўлди.
– Бир ўғлим билан бир келиним Америкадан келдида. Ўша ўғлимни тергов қилиб, суд қилиб 30 миллиондан икковига 60 миллион жарима босаяпти.
Озодлик: Нима асосда?
– Чегарани нотўғри ўтиб кетган деб. Ўзбекистондан Қозоғистонга ўтган, Қозоғистондан туриб бир гуруҳ оила бўлиб Америкага жўнаб кетаяпти пул ишлаш учун деяптида.
Озодлик: Келинингиз Америка фуқаролигини олдими энди?
– Йўқ. Улар фуқаро олгани йўқ, Грин карта билан юрибди.
Озодлик: Ўзи улар ростдан ҳам Қозоғистон орқали чиқиб кетганми?
– Қозоғистонда бир йил турди. Муҳожир бўлиб турди булар. 2005 йил 3 майда тўполон қилиб чиққанимиздан кейин бизларни Зокир Алматов мулоқотга чақирди. “Ҳасан Чориев, нимага сиз бундай тўполон қиласиз?” деди. Мен “Ҳурматли вазир. Мана сиз биласиз менинг 26 миллионлик нақд пулим кетган. Менинг шу мулкимни қайтариб беринг” дедим. “У мулкингни қайтариб бера олмайман. Совхозни ҳам қайтариб бера олмайман” дедилар. “Ундай бўлса, мемнинг болаларимга Америкага кетишга имкон туғдириб беринг” дедим. “Булар Қозоғистон орқали муҳожир бўлиб кетаверсин. Мен болаларга айтиб қўяман сизга азоб бермайди” деди. Буни Зокир Алматов яхши биладилар. Бир йил турди болалар. Текширди ҳамма томондан. Текшириб ҳаммасини жўнатиб юборган муҳожир бўлиб кетган. Мана кетганига 6 йил бўлди. 6 йилда ватан соғиниш, паспортини ўтказиш керак. Баъзи болаларга гувоҳнома олиш керак. Булар Ўзбекистон жиноят кодексининг 223-модда 2-қисми билан айблаб, кейин буларни терговга бориб, судга бериб суд жарима босаяпти. Мен демоқчиманки, энди ғазаб отига миндираяпти бу. Одамларнинг светдан, газдан жони чиққанда “Ҳасан ака, бошланг. Мана биз ҳам бошлаймиз. Митингни бошланг. 580та одам турибди ҳозир менинг йўлимга қараб.
Озодлик: Ҳасан ака, ҳозир нима талаб қилаяпсиз?
– Менга тегишмасин, болаларим тинчгина келиб кетсин. Агар шундай қилаверса, менинг ғазабимни қўзғайверса, газдан, светдан нима қиларини билмай, жуда азоб кўрганлар кўп. Мен буларни бости-бости қилиб ўтирибман. Ўзи Қашқадарëда вазият жуда ҳам оғир. Ҳозир бир прицеп сомон 400-500 минг, – дейди Ҳасан Чориев.



