Би-би-си меҳмони – Муҳаммадбобур Маликовга савол беринг

Таниқли Ўзбек давлат арбоби Муҳаммадбобур Маликов 1948 йилда Тошкентда туғилган. У Ўзбекистон Олий Кенгаши раиси Йўлдош Охунбобоевнинг невараси.

Муҳаммадбобур Маликов 1967 йилда Тошкентдаги Авиация техникумини битирган ва ТАПОИЧ заводида ишлаган.

1972 йилда Тошкент Давлат университетининг Юридик факультетини тамомлаган.

Қатор йиллар мобайнида Прокуратура ва Адлия органларида фаолият юритган.

Муҳаммадбобур Маликов 1983 йилдан Ўзбекистондаги маҳкама тизимида иш бошлаган.

1989 йилда Ўзбекистон Олий Судининг раиси этиб сайланади.

У Ўзбекистонда «Пахта иши» деб аталган жиноий ишларнинг қайта кўриб чиқилиши ташаббускори бўлган.

Бу ишлар қайта кўрилиши натижасида Москвадан Ўзбекистонга юборилган Гдлян ва Иванов раҳбарлигидаги терговчилар гуруҳлари айбдор деб топган 3500 дан ортиқ инсон номини оқлашга эришилади.

Муҳаммадбобур Маликов 1991 йилда Ўзбекистон Адлия вазири этиб тайинланган.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги биринчи элчиси Муҳаммадбобур Маликов АҚШ президенти Билл Клинтон ва ўзининг оиласи аъзолари билан бирга

У Ўзбекистоннинг Америка Қўшма Штатларидаги биринчи элчиси бўлган.

1993 йилда Ислом Каримов ҳокимиятини «фашизм» деб айблаган Муҳаммадбобур Маликов АҚШдан сиёсий бошпана сўраган ва ҳозирги кунгача АҚШда истиқомат қилади.

«90 ёшга тўлган онамни 18 йилдан буён кўрганим йўқ», дейди у.

Би-би-си меҳмони – Муҳаммадбобур Маликовга саволларингизни саҳифамизнинг қуйи қисмидаги махсус форма орқали ёки uzbek@bbc.co.uk электрон манзилимизга йўлланг.

Би-би-си меҳмони саволларингизга ҳам интернет ва ҳам радио орқали жавоб беради.

Суҳбатнинг радио версиясини шанба кунги «Дараклар» дастурида тинглай оласиз.

Саволларини радио учун ўз овозлари билан беришни истаган тингловчиларимиздан ўзларининг телефон рақамларини ҳам ёзиб юборишни сўраймиз.

SMS рақамимиз:

+447786201124

http://www.bbc.co.uk/uzbek/interactivity/2011/09/110919_talking_point_babur_malikov.shtml

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares