“Фарзандларим билан қўрқитишяпти”

дейди ўзини Бирдамлик халқ ҳаракатининг Жиззах вилояти бўлими раҳбари ўринбосари Гавҳар Бердиева деб таништирган тингловчи.

Гавҳар Бердиеванинг айтишича, у интернетда Ғаллаорол туманидаги муаммолар ва расмийларнинг ғайриқонуний ҳаракатлари ҳақида бир қанча мақолалар эълон қилган ва оқибатда бу мақолалари учун милиция ходимлари томонидан таъқиб қилинмоқда.

– Мен Бирдамлик халқ ҳаракати Жиззах вилояти бўлимида иш бошлаганимдан буëн, 12 май куни бўлдида. Мен қишлоққа онамникига борган эдим. Қайтиб келаëтганимда 603 Ғаллаорол туман ички ишлар бўлимининг оқ Нексияда Ғаллаорол туман ички ишлар бўлимининг биринчи муовини Тўйчиев Фарҳод, вилоят қидурув бўлими тезкор вакили Жониқулов Комил иккалови биргаликда мажбурлаб машинага ўтказиб, айтмаган гапи қолмади менга. Роса ҳақорат қилди. “Болаларингнинг афтига кислота қуйиб юборамиз. Лезва билан тилиб кетади. Қанақа болани катта қилишни сен биласан. Сен ўзингдан кетаяпсан. Ҳамманинг жонига тегиб бўлдинг” деб Комил менинг ëнбошимга ўтиб олиб машинадан умуман туширмайди. Машинани шунақа тез ҳайдади. Бир ярим соат ҳақорат қилиб мени машинада у ëқдан бу ëққа олиб юрди. Кимсасиз жойларга олиб борди. Шунақа ëмон нарсалар бўлди. Мен энди уларнинг ҳаммасини очиқчасига айта олмайман.

Озодлик: Мана сиз Бирдамлик фаолиман деяпсиз. Сиз бир иш қилаяпсизми булар сизга шунча қарши бўлаяпти? Нима қилаяпсиз ўзи? Нима учун сизга қарши булар?

– Жиззах вилояти бўйича бўлаëтган ноҳақликларни чиқариб ëзиб турибмизда. Интертнет орқали чиқаяптида. Анча нарса чиқариб қўйганман. Ўзимнинг номимдан кетаяпти. Жиззах Гавҳар Бердиева бўлиб кетаяпти, дейди Гавҳар Бердиева.

Озодлик, Гавҳар Бердиева иддао қилишича, унга тазйиқ ўтказган милиция ходимларидан бири, Ғаллаорол тумани ИИБ жиноят қидирув бўлимининг тезкор вакили Комил Жониқулов билан боғланишга муваффақ бўлди. Тезкор вакил, Гавҳар Бердиеванинг айтганларини рад қилар экан, уни танишини, бироқ унга нисбатан ҳеч қандай тазйиқ ўтказилмаганини билдирди:

– Йўқ, ака бу бўлмаган нарсаку. Ҳали яқин ўртада у билан оқ Нексияга ўтирмадимку.

Озодлик: 12 май куни кечқурун шунақа илган экансизларку.

– Йўқ, бўлиши мумкин эмас унақа гап.

Озодлик: Демак, сиз бунинг айтганларини рад қиласиз-а?

– Йўқ, у билан унақа вақтда бўлмаганмиз.

Озодлик: Сиз ўзи танийсизми Гавҳар Бердиевани?

– Қанақа таниш, узоқдан танийман. Лекин ҳеч ундай яқинлик жойимиз йўқ.

Озодлик: Таъқиблар бўлмайдими бундан кейин бу ҳуқуқ ҳимоячисига?

– Бунақа нарса вообше бўлмаган ака, дейди Ғаллаорол тумани ИИБ жиноят қидирув бўлимининг тезкор вакили Комил Жониқулов.

*********************

WWW.ozodlik.org

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares