
«Замондош» ТВнинг бугун, 19 июнь якшанба дастурида АҚШдан «Бирдамлик» ХҲ раҳбари Баҳодир Чориев ва Швециядан ЎХҲ фаоли Муҳаммадсолиҳ Абутов иштирокидаги мунозарали, маҳсус дебат кўрсатуви эфирга узатилади. Кўрсатувни «Замондош» муҳаррири Улуғбек Бакиров тайёрлаган. Мазкур мунозарали кўрсатувда Сиз, Б.Чориев ва М.Абутовларнинг ўзаро сиёсий баҳсларини, жумладан:
* Нима учун Чориев ташкилоти ЎХҲга қўшилмади?;
* Абутовни нима учун Чориев «Ҳизбут таҳрир» ташкилотига мансуб, деб билади?;
* Чориев нима учун ташкилотининг Қурултойини ўтказмаган?;
* Чориевни «Бирдамлик» ХҲга кимлар, қанча муддатга сайлаган?;
* ЎХҲ раҳбарияти қанча муддатга сайланган?;
* «13 май Иттифоқи» тўғрисида…;
* Абутов Чориев ташкилотини нима учун ҳақиқий Халқ Ҳаракати даражасида тан олмайди?;
* Ўз навбатида Чориев ҳам ЎХҲни нима учун ҳақиқий Халқ Ҳаракати, деб ҳисобламайди?;
* Ким демократ, ким демократ эмас?;
* Нима сабабдан Абутов кўрсатув сўнггида дастурни ташлаб кетди?;
* «Мен сохта демократ ҳам эмасман, умуман, демократ ҳам «Ҳизбут таҳрир»чи ҳам эмасман, мен мусулмонман!»;
* «Демократия трамвайи» нима ва у қайси манзилга бормоқчи?
* Нима учун Чориев ЎХҲ сўзларига ва расмий ҳужжатларига ишонмайди?
шу ва шу каби бошқа мавзулардаги тафсилотли баҳс-мунозараларни тинглаб, томоша қилмоқчи бўлсангиз, кўрсатувларимизни кўздан қочирманг. Бугун, Европа вақти билан соат 19:25 да «Замондош» ТВ да ушбу дастур эфирга узатилади.
«Замондош» таҳририяти
http://zamondosh.blogspot.com/2011/06/blog-post_7914.html#ixzz1PhDjuylX



