(ёҳуд «Бирдамлик» ХДҲ фаолларидан бири Нафосат Оллошукуровага қурултой олди босимлар)
«Бирдамлик» ХДҲнинг 15-16-ноябрь кунлари бӯлиб ӯтиши режалаштирилган Қурултойи арафасида кӯплаб фаолларга нисбатан ҳар хил босим ва таҳдидлар кучайиб кетди. Жумладан, Хоразм вилоятида яшовчи фаолимиз Нафосат Оллошукуровага нисбатан ӯзи ишлаб келаётган Урганч Олимпия захиралари коллежи раҳбарияти томонидан ҳам ҳар хил «саҳна»лар уюштирилди. Фаолнинг айтишича, ӯқувчилардан бирига пул бериб, Нафосат Оллошукурованинг асабига тегиб, видеога олиш топширилади, аммо уларнинг саҳна асарлари кутганидек самара бермайди. Дарс пайтида Нафосат дарс бераётган хонанинг эшигини тепиб, ойнасидан тош отаётган ӯқувчиларга нисбатан чора кӯриш мақсадида Нафосат Оллошукурова «02» рақами орқали ИИБ га хабар беради.
Орадан ҳеч қанча вақт ӯтмасдан фаолимиз Нафосат Оллошукурова «Бирдамлик» ХДҲнинг Қурултойига бориш мақсадида йӯлга чиқади. Йӯлдалигида унга яширин рақамдан телефон қилиб, Қурултойга бормаслигини, болаларининг тинчлигини ӯйлаб орқасига қайтишини айтишади. Аммо фаолимиз бундай дӯқ-пӯписаларга кӯникиб қолгани учун ортига қайтмайди. Эртаси куни Н.Оллошукурованинг доимий рӯйхатда турадиган уйига доктор либосида нотаниш кимсалар бориб, гриппга қарши болаларни эмламоқчилигини айтишади. Н. Оллошукурованинг отаси невараларини олиб чиқса, улар бизга Нафосатнинг эгизак қизлари керак дейишади. Н. Оллошукурованинг отаси эса, улар Урганчда яшашларини, айни пайтда қизи сафарга кетганини, фарзандларига эса бувиси қараб ӯтирганини айтиб, сохта докторнинг телефонидан Н. Оллошукурованинг онасига кӯнғироқ қилиб беради. Урганчга етиб келган докторларга Н. Оллошукурованинг онаси болаларини эмлашига рухсат бермагач, улар қайтиб кетишади. Нафосатни эса Қозоғистонга чегара ходимлари сабабсиз ӯтказмасдан қайтаришади. Тошкент шаҳридаги меҳмонхоналардан бирига жойлашган Н. Оллошукурова онлайн тарзда Қурултойда иштирок этади.
Уйга қайтгач, биринчи навбатда Оилавий поликлиникага бориб, эмлаш ҳақида поликлиника бош врачидан сӯрайди. Бош врач унга уйда эмлаш таъқикланганлигини ва гриппга қарши ваксина пулли ҳамда ихтиёрий эканлигини айтади. Шундан кейин фаолимиз прокуратурага мурожаат қилади. Изланишлар натижасида эмлаш учун келган доктор ИИБ терговчиси экани маълум бӯлади. Аммо прокуратура ҳалигача Н. Оллошукурованинг аризасига жавоб бермаётир.
Ўзбекистон “Бирдамлик” Xaлқ Демократик партиясининг Матбуот бўлими