ЎЗБЕКИСТОН: ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАСИГА ҚУРУҒИДАН ҚИСТИРСАНГИЗ БАНКГА ГАРОВГА ҚЎЙИЛГАН МАШИНАЛАРНИ “ТАҚИҚ ЙЎҚ” ДЕБ “ХАТЛАБ” БЕРАДИ!

                                        Ўзбекистон Республикаси                                      Бош  Прокуратурасига    О   Ч   И   Қ         Х   А   Т Ҳурматли рахбарият! Бугунги шароитда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, айниқса, хизмат кўрсатиш соҳасининг кенг тараққий этиши мамлакатимизда ҳам ижтимоий, ҳам иқтисодий масалаларни изчил ва бир маромда ҳал этиб боришнинг энг мақбул йўли ҳисобланади. Айникса, сизга яхши маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 […]

Read More…

ДАВЛАТ МУЛКИНИ СОТИБ КУН КЎРАДИГАНЛАР ҚАДР ТОПАДИГАН ЮРТ

                             Ўзбекистон  Республикаси Бош прокуратураси  ҳузуридаги                                Солиқ, валютага оид жиноятларга  ва жиноий даромадларни                                легаллаштиришга қарши курашиш департаментига                           Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани «Ўзбекистон»                           СФУ си Янгиобод маҳалласида яшовчи фуқаро                           Абдуҳолик Ғаиповдан                            04122013-йил. М   У   Р   О   Ж   А   А   Т   Н   О   М   А                                                             Ҳурматли раҳбарият! Сизга  ушбуларни маълум қиламанким, Сирдарё  вилояти, Сирдарё тумани  Бахт шаҳрида  яшовчи фуқаро Соатов Шавкат туман  […]

Read More…

Кредит олай десангиз, «Халқ банки”дагилар билан элликга эллик қилинг!

                                               Ўзбекистон Республикаси Марказий                              Банки раисига            Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги                                     Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни                                     легаллаштиришга қарши курашиш  департаментига                              100047, Тошкент ша=ри академик Я.Ғуломов кўчаси,39                                Сирдарё вилояти, Сирдарё туманида  фаолият                             кўрсатаётган  «Эркинжон Холиқул»  фермер                              хўжалиги раҳбари Тўлқин Норовдан.   […]

Read More…

Бахт шаҳри бахтсизликка юз тутмоқда….

                                                      Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси                                                                              Раисига                                                       700011.Тошкент ш. А.Қодирий кўчаси 13- а  уй.                                Бахт шаҳрида яшовчи бир гуруҳ   тадбиркорлар ва                                     маҳалла фаоллари, оқсоқоллар номидан   И   Л   Т   И   М   О   С   Н   О   М   А 2012 йил Сирдарё  туманига  қарашли  Бахт шаҳар  дехқон бозори фаолияти тўхтатилгач,  бозорда фаолият кўрсатаётган  юзлаб тадбиркорлар, якка тартибда ишлаётган ишбилармонлар ўз фаолиятини вақтинча тўхтатишга мажбур бўлдилар. […]

Read More…

СУВРАТ МУҲИММИ ЁКИ СИЙРАТ?

  Тошкентдаги исталган гимназия, коллеж ёки олий ўқув юртига ташриф буюриб, талабалар билан суҳбат қурсангиз, гап айланиб, албатта, бугун  талабалардан талаб қилинаётган, улар кийишлари шарт қилиб қўйилган “форма”га бориб тақалади. Бу бир томондан ижобий ҳолат. Талабалар ўқитувчилардан ўтаман дея кимўзарга кийинишининг, қолаверса, айрим “бой  ака”ларнинг қизлари  ўртаҳол оилаларнинг фарзандларини камситиб, қимматбаҳо тақинчоқларию “модный” либосларини кўз-кўз […]

Read More…

Ўзбекистон: порахўр банкир қамалиш ўрнига амалга кўтарилди…

  Қонун ҳамма  учун баробар эмас, ёхуд  жиноятчилар сувдан қуруқ чиқади…. Усманов Шуҳрат Собиржонович –09.08.1972 йил Гулистон туманида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, оилали 3 нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши    депутати бўлиб сайланган, ДТ Халқ банки Сирдарё вилоят филиали бошлиғи бўлиб ишлаган, Гулистон шаҳар Улуғобод қўрғони […]

Read More…

ПОРА УЗАТГАН БЕМОРГАГИНА НОГИРОНЛИК ГУРУҲИ БЕРИЛАДИ….

Ўзбекистон  Республикаси Олий Мажлиси   Қонунчилик палатаси, Меҳнат ва   ижтимоий масалалар  қўмитаси раисига                                                      Нусхаси:  «Ўзфармсаноат» АК раисига                                                                                     Сирдарё вилояти, Сардоба тумани, Пахтаобод                                                                                      Қўрғони, Ф.Хўжаев МФЙ, Навоий кўшчаси, 1- уй,                                                                                     25-хонадонда яшовчи Каримова  Дилрабодан                                   А   Р   И   З   А Аризамнинг мазмуни шу ҳақдаким, мен 1980 йилда туғилганман. Оилалиман. Тўрт  нафар вояга етмаган фарзандим  бор. Менда жигар оғриги 2009 йилда бошланган. Дастлаб, Гулистон шаҳридаги   “Медео Сервес” хусусий клиникасида  1 млн. сўм сарфлаб даволандим. Фойдаси бўлмади. […]

Read More…

ОҚ ХАЛАТЛИ КИШИЛАРНИНГ ҚОРА ҚИЛМИШЛАРИ

  1974  йилда туғилган Эркин Мардонов Жиззах вилоятининг Ғалларол тумани Ғубдин ҚФЙ Бўстон қишлоғида истиқомат қилади. Эркин ҳам олам-олам орзулар билан оила қурди, умр йўлдоши Мардонова Соҳиба билан не-не умидларда бир ёстиққа бош қўйди. Турмушлари тотлигина кечаётганди. 3 нафар фарзандларини оқ ювиб, оқ тараб, эл корига ярайдиган инсонлар қилиб тарбиялаш илинжида тер тўкиб юришганди. Иссиқ […]

Read More…

ХАЛҚ БАНКИ ПЛАСТИКНИ ПУЛ ҚИЛИБ БЕРАДИ!

Ўзбекистон  Республикаси Марказий Банки бошқарув раисига 100001.Тошкент  ш.Ўзбекистон кўчаси, 6-уй.                                             Сирдарё тумани, Малек хўжалиги, Ҳамза участкасида яшовчи                                                Мирзакаримов Умиджон Вагаповичдан   Аризамнинг мазмуни шу ҳақдаким, 2013 йил 26-август, 04-сентябр санасида  ДТ  “Халқ  банки”  Сирдарё тумани филиали кредит бўлими ходимаси Ўтбосарова Наргиза акам Собир Мирзакаримовга тегишли бўлган пластик карточкага туширилган 58 000 000 сўмлик кредит маблағини нақдлаштириб бериш шарти билан олиб, шу […]

Read More…

“ЎҒЛИМ ҚОТИЛЛИКГА ҚЎЛ УРГАН ЭМАС!”

64/71 ЖИЭМ бошлиғига Корақалпоғистон автоном Республикаси Устюрт Тошкент вилояти, Қўйи Чирчиқ тумани, «Пахтачи» МФЙ, Жамғирчи қишлоғида  яшовчи фуқаро Алижонова А.дан Тел: +998935544002 ШИКОЯТ АРИЗАСИ Жиноят ишларини кассация ва  назорат тартибида кўриш, суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини юқори босқич судлари томонидан текшириш турлари бўлиб, йўл қўйилган суд хатоликларини бартараф этишга қаратилгандир. […]

Read More…

Ўзбекистон: Бўз болаларни мачитга чиқармасликнинг йўли топилди….

Ўзбекистонда Каримовдан тортиб раҳбарман деганининг  бари  жума номози куни мачитга қатнайдиган, саждага бош қўядиган йигитчаларни кўрса, негадир кўнгли озадиган бўлиб қолган. Ҳоҳ ишонинг, ҳоҳ ишонманг, гарчи мамлакат Конституциясида “динга эътиқод қилиш эркинлиги кафолатланган” бўлишига қарамасдан, мачитга борадиган барча кишилар “қора рўйхат”га олинган. Бундай номозхонлар билан енг ичида “тарбиявий соат”лар олиб борилади. Бироқ, Ҳукуматнинг ҳамлаларига қарамасдан, […]

Read More…

КУЁВ КЕЛИННИ ТЎЙ КУНИ ТАШЛАБ ҚОЧГАН….

ТУРМУШ ЧОРРАҲАЛАРИДА: Мен Боймуродова Рўзибибихон 1994 йил 10 мартда Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида туғилганман. Миллатим ўзбек. Маълумотим ўрта-махсус. 2011 йилда II-курс талабаси эдим. Ўшанда хамюртимиз Бойқобилов  Абдуқосим деган йигит билан танишиб, севишиб қолдик. Учрашиб юрган давримизда онам мени беҳосдан у билан кўриб қолиб ушлаб олди.Шундай қилиб, совчи келди ва биз улар билан қуда-анда бўлдик. Лекин […]

Read More…

ЕРТЎЛАСИДА СУВ, ТОМИДАН ЭСА ЁМҒИР ЁҒАДИГАН УЙ

ЎЗБЕКИСТОН: УЙ-ЖОЙ ШИРКАТЛАРИ АҲОЛИНИ ШИЛАДИ, ЛЕКИН… КЎПҚАВАТЛИ УЙЛАРНИНГ ТОМИДАН МУДОМ ЧАККИ ЎТАДИ…. Хурматли Рахбарият! Мирзачўл воҳасида барпо этилган Гулистон шахри, Сирдарё вилоятининг маркази ҳисобланади. Мана неча йилдирким, Мирзачўл воҳасида кўп миллатли аҳоли аҳил-тотув яшаб, давлат ва жамият тараққиёти йўлида меҳнат қилиб келмоқда. Шаҳарнинг кекса авлоди ҳатто Гулистондек жойда яшаётганлигидан фахрланишади. «Турғун Ахмедов» маҳалласи, Қурувчилар кучаси,  10-уйда […]

Read More…

Судхўр фермерни қамоққа тиқди

Зомин тумани,  Даштобод шаҳри, Ш. Бурхонов  кўчаси, 71-уй (Тел:+998902967562) да яшовчи  фуқаро Турдиева Мавлуда Зомин тумани Янги хаёт ҚФЙ, Фурқат кўчасида жойлашган Бобоқул Жўраевга 2009 йил 700 000 сўм фоизли қарз беради. Қарз беришдан олин судхўр аёл Турдиева М. Бобоқул Жўраевга  тегишли бўлган 2-уй 1-хонадонни ўзининг номига вақтинчалик ўтказиб олади. Фермер судхўрдан олган қарзини ўз вақтида тўлай олмайди. Шундан кейин Турдиева Мавлуда […]

Read More…

ЖИЗЗАХДА ФЕРМЕР ХИЗМАТКОРИДАН УЙНИ ТОРТИБ ОЛДИ

        Эътиборингизга ушбуларни маълум қиламанким, мен Мамасолиев Анорбой 1999 йилдан буён Жиззах вилояти Зомин тумани худудида жойлашган «Ғолиб» СФУсидаги дала шийпонида яшаб, қоровуллик қилиб келаман. Ушбу дала шийпони Зомин тумани хокими С.Субхонқуловнинг 2002 йил 14- декабрдаги 1232-сонли қарорига асосан  «Ғолиб» қишлок хўжалиги коперативининг мулки деб тасдиқланган. «Ғолиб» қишлок хўжалиги кооперативи билан «Зиё-А» […]

Read More…

ЎЗБЕК ОЗОД ВА БОЙ БЎЛСИН

“Мулкдор” интернет журнали, ТВ ва Радио сайтининг очилиши  “Хозирги замонда мақсудга етмак, ўз миллатига хизмат қилмак, халқга мақбул      бўлмоқ учун илм ва мол лозимдир”  Абдулла Авлоний   Ўзбекистон “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати тарафидан янги “Мулкдор” интернет журнали, ТВ ва Радио сайтининг очилиши қатор муҳим омиллар билан белгиланади. Ватанимиздаги ҳукумрон диктатор ва унинг маддоҳлари кўп маротаба, мухолифатчилар бирон […]

Read More…

Copyright © 2018 Birdamlik.Info