Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё вилояти судининг 2013 йил 16 сентябрдаги ҳал қилув қарорига кўра (2-333-сонли фуқаролик иши) 2009 йил 24 март куни туғилган Шаҳризодага отаси «Заҳритдинов Алимардон»нинг оталиги суд тартибида белгиланиб, қизалоқнинг илгари иқўйилган исми-шарифи ўзгартирилди. Жумладан, оталик белгиланганлиги ҳақидаги гувоҳномага кўра, Гулистон шаҳар ФХДЁ бўлими томонидан ISR №0193513 рақамли гувоҳнома берилди. Суд буйруғи тартибида алимент белгиланди. Алиментларни ва алимент бўйича қарздорликларни ундириш тартиби Оила кодексининг 96–147-моддалари билан тартибга […]
МУКАРРАМНИНГ ЭРИ ЗОНАДА РАККА УЧРАДИ
Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани,Бахт шаҳри, Тинчлик МФЙ. Ш.Рашидов кўчаси, 159-уйда яшовчи фуқаро Фозилова Мукарамдан И Л Т И М О С Н О М А (0812014-й.) Турмуш ўртоғим Фозилов Ўктамжон Зарпуллаевич, 2010 йил 19-ноябрда Жиноят иши бўйича Сирдарё тумани судининг ҳукми билан, Ўзб.Респ.ЖКнинг 273-моддаси, 5-қисми билан айбланиб, […]
Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги гуманитар мактаб интернатни ёпишмоқчи
Ҳурматли рахбарият! Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани, Қарнаб қишлоғида 1959 йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган ҳозирги кунда Самарканд вилояти халқ таълими бошқармасига қарашли ва унинг тасарруфида бўлган, 52-сонли мактаб- интернат туман марказидан 30 километр масофада жойлашган бўлишига қарамай, боқувчисини йўқотган, чин етим, кам таъминланган, шунингдек чўпон –чўлиқларнинг болаларига таълим тарбия бериб келаётган зиё масканларидан бири. Айни пайтда мактаб-интернатда жами 262 нафар ўқувчи ёшлар, жумладан турли […]
Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА: ҲАЁТИМГА ТАЖОВУЗ БЎЛИШИ МУМКИН…МИ?
Мен қишлоқда ўсган одамман. Ҳамма қишлоқилар қатори елкаларим оғир меҳнатдан яғир, қўлларим кетмону ўроқ, болта дастасидан қавариб кетган. Кафтларимда ҳали-ҳамон қадоқ излари бор…. Эсимни танибманки, меҳнат, меҳнат бўлгандаям машаққатли меҳнат, кулфат, умр бўйи ғам-ташвиш ҳамроҳлик қилгани-қилган… Қайдам, эҳтимол, эсимда қолганлари фақат шулардир – тортган азоб-уқибатларимдир балки, ким билсин?… Бахтдан масрур кунларим хотирамдан фаромуш бўлгандир […]
ҚАМОҚХОНА ҚАНАҚА ЖОЙ – БУ ДУНЁНИНГ ЖАҲАННАМИ…МИ?
«Айбсиз одамга аминистия акти қўлланилган» Бугун, 2014 йилнинг 14 январь куни “Бирдамлик” Халқ Демократик мухолиф Ҳаракати раҳбари Баҳодир Чориевнинг 71 ёшли отаси Ҳасан Чориев аминистия акти билан азодликка чиқарилди. Эслатиб ўтамиз, “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Қашқадарё вилоят бўлими етакчиси, Шаҳрисабзда истиқомат қилувчи Ҳасан ота тўнғич ўғли Баҳодир Чориевнинг 2013 йилнинг 9-14 июнь кунлари Россия […]
ПУЛ КЕРАКМИ?
Ўзбекистон банкларини тасаввур килинг: Банк… Чиройли бино, нисбатан хушмуомала банк ходимлари ва ўқрайиб қарайдиган милиция ходимлари. Банкомат салобат тўкиб турибди. Номига. Номига дейишимнинг сабаби,банкомат қургур, қуруқ электроэнергияни сарфлаб турибди. Накд пулни кўрмаганига бирон беш йил бўлгандир-ов! Лекин Ўзбекистон билан коммунистик ўтмиши муштарак бўлган Россия ва Қозоғистон банклари ёнидаги, дўконлар ҳудудидаги банкоматлар ёнида инсонларнинг нақд […]
БИР ЎЗБЕК АСКАРИ ИЗИДАН
Толиб Ёқубов 1965 йили Москвада ўқиб юрган пайтимда уйга каникулга келдим ва ўртанчи поччам Абдуғани Абдураҳимовни кўргани бордим. Салом-алик ва 4-5 минутлик суҳбатдан кейин поччам ҳаяжонлангандай ҳолда, қўрқа-писа деди: – Бизга Киевдан хат келди. Хат селсоветимизга юборилган экан, уердагилар олиб келиб беришди. Хат урушда бедарак кетган Абдунасим акамнинг […]
13 январ – душанба куни Учтепа туман прокуратурасини “зиёрати” қилдим…
Илгари айтганимдек, Учтепа тумани, Алхоразмий -31-даҳа, “Шаҳноза Ниҳол” уй-жой ширкатлар уюшмаси раҳбари Дилором опанинг “Сизни устма-уст икки кундирки икки нафар прокуратура ходими қидириб келди. Қўлларида паспорт нухсангиз ҳам бор? Қандай жиноят қилгансиз ўзи?” деган иддаосидан таъсирланиб, бугун, 13 январь куни “манзилсиз” прокурорларни қидириб кетим. Қизиқ-да, ўзимнинг яшаш манзилим – Учтепа туманига қарашли Чилонзор -23-даҳада жойлашган […]
ЖИЗЗАХ КОЛЛЕЖЛАРИДА НОРОЗИЛИК:
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги Тафтиш бошқармасига Жиззах вилояти, Зомин тумани, «Ок тепа» махалласи, Хамза кўчасида яшовчи Рустамова Н.дан А Р И З А Аризамнинг мазмуни шу ҳақдаким, мен 2002 йилдан буён Зомин туманида жойлашган «Зомин қишлоқ хўжалиги ва маиший хизмат […]
Автомашина иситмаси
Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, «Янги ҳаёт» Ширкатлар уюшмасида яшовчи II – гуруҳ ногирони, Афғон уруши қатнашчиси Бутунбоев Сиддиқ Бутунбоевичдан М У Р О Ж А А А Т Н О М А Ҳурматли, «JM UZBEKISTON» ЁТАЖ раҳбарияти! Мен Бутунбоев Сиддиқ Бутунбоевич 1962 йилда Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида туғилганман. Оилалиман. Собиқ […]
Бюжет маблағининг 60 фоизи халқ таълимигами, мафия чўнтагигами?
Тарқатилаётган маълумотларнинг, Президент маърузаларининг барчасида асосий бюжет маблағлари халқ таълими ва сошлиқни сақлаш тизимига йўналтираётганлиги ҳақида аюҳоннос солинади. Аслида эса бугун мактабларнинг ҳолига маймунлар йиғлайди. Электр энергияси йўқ. Газ йўқ. Болалар ёзи билан баклашга тўплаб унга кўмирнинг қўқинини солиб, сув қўйиб қотириб, қиўда эса қўлбола “ёқилғи”ларини синф хонасидаги печкада ёқиб кун кўришяпти. Синф хоналар, боғча […]
ЎЗБЕКИСТОНДА САЙЛОВОЛДИ «ТОЗАЛАШ» КОМПАНИЯСИГА СТАРТ БЕРИЛГАН…
Ҳеч бир мамлакатда, ҳатто, энг ашаддий диктаторлик тузумларида ҳам мухолиф ҳаракат намоёндалари Ўзбекистондаги каби қийноқ-қистовга, сиқувга олинмаса керак деган фикирдаман. Таъқиб ва таҳдид сели остида “ивиш” бўйича Ўзбекистонлик мухолиф ҳаракат фаоллари қаторнинг энг биринчисини эгаллаб турибдилар десам, адашмаган бўламан. Аслида, илгарилари ҳам мухолифат аъзоларининг тақдирига ҳавас қилиб бўлмас эди-ю, айниқса, сайлов олди бўлганлиги учунми Каримов […]
ЎЗБЕКИСТОНДА ҚИЙНОҚЛАР ФЕНОМЕНИ
Матндан кўринганидай ушбу доклад 2004 йилнинг бошида ёзилган ва Ўзбекистондаги қийноқлар феномени ҳамда Ўзбекистон пенитенциар (қамоқхоналар) системасини инспекция (текшириш) мақсадида 2002 йилнинг 26 ноябрь – 6 декабрь кунлари мамлакатимизга ташриф буюрган БМТнинг “Қийноқларга қарши комитети”нинг қийноқлар бўйича Махсус Докладчиси жаноб Тео ван Бовеннинг Доклади ва унда берилган Тавсияларига ҳукумат қандай муносабатда бўлади, деган масалага бағишланган. […]
САРИОСИЁНИНГ СИРЛИ ҚАРОҚЧИЛАРИ – ҚОНУН ҚЎРИҚЧИЛАРИ
2004 йил 31 август кечаси Сариосиё тог-яйловидан уйига 20 июл куни кайтиб келиб дам олаётган Охунбобоев номли ширкат хўжалигининг бош чўпони Хўжамуродов Рахматиллони Сурхондарё вилояти ИИБси бош терговчиси Баҳодир Мирзаев ва терговчи Мурод Ашуров Шўрчи туман ИИБси қамоқхонасига олиб бориб, қамаб кўяди. Эртасига у билан бирга келган ёрдамчи чўпон Бахтиёр Жўраевни ҳам қамоққа […]
2014 йил – «Соглом бола йили» бўлди-ю…
Нега сарловҳамиз остида уч нуқта? Сабаби Президент ва ҳукумат соғлом она, соғлом бола каби ҳаводаги сўзлар билан халқни алдаб келаётганини жуда кўпчилик англаб ета бошлади. Сабаби, уйда иссиқлик бўлмаса, уйда электр энергия бўлмаса, туғилган чақалоқ қишлоқлардаги музлама туғруқхоналарда дунёга келиб, бир хафданинг ичида ё нобуд бўлади, ёки минг бир дардни илаштириб олади. Совуқда туққан оначи, умр […]
2014 йил – "Соглом бола йили" бўлди-ю…
Нега сарловҳамиз остида уч нуқта? Сабаби Президент ва ҳукумат соғлом она, соғлом бола каби ҳаводаги сўзлар билан халқни алдаб келаётганини жуда кўпчилик англаб ета бошлади. Сабаби, уйда иссиқлик бўлмаса, уйда электр энергия бўлмаса, туғилган чақалоқ қишлоқлардаги музлама туғруқхоналарда дунёга келиб, бир хафданинг ичида ё нобуд бўлади, ёки минг бир дардни илаштириб олади. Совуқда туққан оначи, умр […]



