(“Бирдамлик” раиси Баҳодир Чориев 44 ёшда) Кўпинча Баҳодир Чориевни яхши билмаган кишилар, нима кераги бор, бу шахсни сиёсатга аралашиб юришига, катта бўлмаса ҳам ширкати, АҚШ учун жуда керакли забардас юкмашиналарни ҳайдовчилик касби бор экан, дейишади. Инсон руҳиятининг билимдонлари, шахснинг у ёки бу муҳим хислатлари ва интилишлари, унинг ёшлигида кўрган тарбияси, олган билими, йўналтирилган иродасига […]
БУГУН “БИРДАМЛИК” ҲАРАКАТИ ЕТАКЧИСИ ТУҒИЛГАН КУН
Халқимизда “Беш қўл баробар эмас” деган ибора бор. Фикримча, аждодларимиз ушбу каломда “Беш қўл” эмас, “Беш бармоқ”ни назарда тутгани аниқ. Ҳақиқатдан ҳам беш бармоқ бирдек эмас: Бири йўғон бўлса, бири “новча”, жимжилоғ эса бутунам ингичка… Ва яна бир қўлга жо бўлган бармоқларимизнинг ҳаракати, ишчанлик қобилияти ҳам бўлакча. Бош ва ўрта бармоққа қараганда кўрсатгич бармоғимиз ҳаётий […]
ТАВАЛЛУД КУНИНГИЗ ҚУТЛУҒ БЎЛСИН!
Бугун биз учун ҳар қачонгидан ҳам қувончли, ҳузурбахш кун – бу кун оиламизнинг фахрли фарзанди Баҳодиржоннинг туғилган кунлари. Гарчи ўзи океан ортида – АҚШда қўним топган бўлса-да, ҳар йили 31 октябрни оилавий байрам қиламиз. Тақдир тақозоси билан Америкадан сиёсий бошпана олишга мажбур бўлган жигаримизни қутлаймиз, сара тилаклар тилаймиз, шу орқали айрилиқдан азобланаётган кўнгилларимизга таскин, тасалли […]
Туғилган кунингиз муборак!
Биз – Ўзбекистондаги ҳур фикрли инсонларни, демократик жамият қуриш истагида интилаётган ҳамюртларини бир ғоя остига жипслаштирган, жисплаштира олган бир ватанпарвар йўлбошчи бор орамизда – Баҳодир. Биз бугун Баҳодир Чориевнинг халқни ҳуриятга етакловчи забардаст ғояларига таърифу тавсиф бермоқчи, “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати етакчисининг тонгги шабнамга чайилган қалби, содда-самимий феъли, одамийлик сийратига чизгилар чизмоқчи, самимий табригу тилакларимизни […]
ГУЛНОРАНИНГ БОШИДАГИ ҚОРА БУЛУТЛАР ҚУЁШЛИ КУНЛАРИГА ПОЙДАЕВОР ЭМАСМИКИН?
Ўзбекистон матбуоти ҳар доимгидек жим, окиандаги ожиз балиқчаларга айлангандек гуё. Бироқ ҳориж матбуотида кейинги кунларда Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримова “империясининг ҳалокати” хусусидаги гаплар болалаб қолди. Ва яна бугун сиёсатшунос Усмон Ҳақназаровнинг “Президент Каримов қизи Гулнорани нима учун калтаклади?” сарлавҳали мақоласига кўзим тушди. Ҳориж матбуоти хабарларига таянадиган бўлсак, октябр ойининг учинчи ўн кунлиги Гулнора Исломовнага […]
ЭМИН УСМОН ВА МАМАДАЛИ МАҲМУДНИНГ ТАҚДИРИ ВА БАЪЗИ АСАРЛАРИ ҲАҚИДА
Ҳаётдаги ва ижоддаги тақдирдошлик. Кейинги 20-30 йил мобайнида ҳаёти ва ижоди мураккаб кечган ва кечаётган адиблар кўпайиб қолди. Эмин Усмон ва Мамадали Маҳмуд (Эврил Турон) шу хил ёзувчилардандир. Улардан бири – Эмин Усмон (1945 йилда) Шарқий Туркистоннинг Ғулжа шаҳрида, иккинчиси –Мамадали Маҳмуд ((1942 йилда)) Жиззах вилоятининг Фориш туманида деярли бир даврда туғилган бўлиб, уларнинг ҳар […]
“ОШ” ҒОЛИБЛАРИДАН ИККИ ШАХС МУКОФОТДАН МАҲРУМ ЭТИЛГАН…
“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати ҳар йили мунтазам равишда “Оммавий шикоят”, “Оммавий Шодлик”, “Оқ Саройга Шошилинг” – “ОШ” акциясини ўтказиб келади, биласиз. “ОШ” тадбирида иштирок этишнинг асосий талаби диктатор Каримов режимига қарши киши ўз норозилигини оқ либос кийиш торқали намойиш қилиши эканлигидан ҳам хабарингиз бор. Шунингдек, ҳар йили “ОШ” тадбири доирасида Расмлар танлови ҳам эълон қилинадики, […]
Бу қўшиқдa – “Йўқол, Каримов” дея куйланади
«Йўқол, Каримов» қўшиғидан кадр 21.10.13 14:02 Youtube сайтида, Ўзбекистон президентини танқид қилувчи ва уни истеъфога чақирувчи инглиз тилидаги қўшиқ пайдо бўлди.“Move Karimov”(“Йўқол, Каримов”) дея номланган қўшиқ Youtubeга 15 октябр куни қўйилган ва ҳозирча 88 марта кўрилган. Уни эълон қилган шахслар ўзларини “Диктаторларни “эътироф” этувчилар” дея аташган ва ушбу «мусиқали видеонинг Ислом Каримовга, Ўзбекистон диктаторига […]
ЎЗБЕКИСТОН: ҚОЗИ ЎҒРИ-МУТТАҲАМ БЎЛСА, АРЗИНГНИ КИМГА АЙТАСАН?…
(Оҳангарон туман ўрта мактабида содир бўлаётган хўжасизликлар хусусида ҳангома) Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани пойтахтнинг шуноққина биқинида жойлашган. Шундай бўлишига қарамасдан туман мактабларида ҳўжасизлик ҳукмрон. Хусусан, Қандолат Мухторова директорлик қилаётган 52-ўрта мактаб ўқувчилари шу кеча-кундузда аросатда қолган. Гап шундаки, мазкур мактаб директори Мухторова ўқитувчиларни 100 фоиз пахта йиғим-теримига сафарбар қилган. Яъниким, Мухторова хонимнинг “ватанпарварлиги” туфайли айни […]
«Бирдамлик» Халқ Демократик Ҳаракати етакчисини Ҳукумат Ҳайит билан “қутлади”…
Жиззах вилоятининг Зомин туманида истиқомат қилувчи Алиқул Саримсоқов қарийиб чорак асрлик умрини эл хизматига бағишлаб келмоқда. У фуқароларнинг фаровонлиги йўлида маҳаллий ҳокимият вакиллари билан тинимсиз курашда. Эл дардини эмас, ўз ҳамёнининг ғамини ейдиган муттаҳам амалдорлар ҳамиша Саримсоқовнинг танқидига нишон бўлган. Бугун, 14 октябрь куни халқи хизматига камарбаста бўлиб келаётган Алиқул Саримсоқовнинг ана шу фидоийлиги учун […]
Муқаддас кунларда марҳумларни ёд олиб…
Орамизда юз-кўзидан табассум аримайдиган, ўзгаларнинг дилига озор етказмайдиган бир инсон бор эди – Акромхўжа Муҳиддинов. Ҳа, бор эди… Афсуски, энди йўқ… Қотиллар Акромхўжа акани куппа-кундуз куни, рафиқасининг кўз ўнгида, савдо дўконидан харид қилаётган пайтида чавақлаб кетишди… Раҳматлик касалхонага етмасданоқ йўлда жон таслим қилганди… Ортидан турмуш ўртоғи, фарзандлари бўзлаб қолганди… […]
Қурбон Ҳайити қутлуғ бўлсин!
Муҳтарам мусулмон аҳли! Қадрли Ҳамюртлар! Яратганга шукурлар бўлсинки, бизни яна муборак кунларидан бирига – Қурбон Ҳайити айёмига етказди! Азизлар! Барчангизга қутлуғ кун муборак! Тан-жонингизни саломатлик, кўнглингизни хотиржамлик, дилингизни хуррамлик, оилангизни тотувлик, дастурхонингизни тўкинлик ҳеч қачон тарк этмасин. Жамики муродингиз ҳосил бўлишини сўраймиз Худодан! […]
Диққат: Ўзбекистонда сиёсий фаолияти туфайли яна бир фуқаро қурбонлик қилиниш арафасида!
«Бирдамлик» Халқ Демократик Ҳаракатининг Б А Ё Н О Т И Диққат: Ўзбекистонда сиёсий фаолияти туфайли яна бир фуқаро қурбонлик қилиниш арафасида! “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Жиззах вилоят бўлими етакчиси Алиқул Саримсоқов мисолида Ўзбекистон ҳукумати ўзининг ноинсоний бошқарувини яна бир […]
Саиджаҳон Равоний: АНТУАНЕТТАНИНГ СЎНГИ СЎЗЛАРИ ёхуд МАЛИКА ВА ИНҚИЛОБ
(тарихий достон, якуни) … Маликани судга келтиришган чоғ, Қолмаганди унинг аввалги файзи. Юзлари ажинли, яхлит сочи оқ, Рангиям бўр эди, тўхтамай ҳайзи. Аммо унинг руҳи синмаган эди, У марҳум эрига тутса-да мотам, Кўзларида зиё сўнмаган эди, Тутарди ўзини мағрур ва ўктам. […]
Саиджаҳон Равоний: АНТУАНЕТТАНИНГ СЎНГИ СЎЗЛАРИ ёхуд МАЛИКА ВА ИНҚИЛОБ
(тарихий достон, якуни) … Маликани судга келтиришган чоғ, Қолмаганди унинг аввалги файзи. Юзлари ажинли, яхлит сочи оқ, Рангиям бўр эди, тўхтамай ҳайзи. Аммо унинг руҳи синмаган эди, У марҳум эрига тутса-да мотам, Кўзларида зиё сўнмаган эди, Тутарди ўзини мағрур ва ўктам. […]
Ш И К О Я Т
КАШКАДАРЁ ВИЛОЯТ ХОКИМЛИГИ ХУЗУРИДАГИ ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ИШЛАРИ БУЙИЧА КОМИССИЯ РАИСИГА Карши шахар, «Чакар» МФЙ, Хумдон кучаси 20-уйда яшовчи Н.Хамраева ва Тошкент-71, Шайхонтохур тум, Катта-бог кучаси, 31-уйда яшовчи, Инсон хукуклари «Альянс» ташкилоти хукук химоячиси Ш.Рустамовдан. Ш И К О Я Т Карши шахар хокимлиги хузуридаги вояга етмаганлар ишлари буйича Комиссиянинг 19.06.13й. кунги Карорига асосан углим Ахмедов […]



