Ўқитувчи, устоз мураббийлар ўзларининг байрамларини далада ўтказишган эди. Бу ҳар йилги одат бўлганлиги учун ҳамма кўникиб қолган. Аммо, милиция ва тиббиёт ходимлари ҳам ўз касб байрамларини далада ўтказишди. Тошкентда ишловчи бу касб эгаларининг бахти бор. Пойтахт шаҳар бўлганлиги учун ҳам Тошкентда байрамлар ўтказилди. Аммо Республикамизнинг вилоят, шаҳар ва туманларда бунга рухсат берилмади. Пахта тугагач байрам […]
Огоҳ бўлинглар, режим Жамолиддин Ортиқовнинг устидан уйдирма жиноят иши қўзғатиш арафасида турибди
Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидан бўлган Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг фаоли Жамолиддин Ортиқов маьлум қилаётганига кўра, бугун 2013 йилнинг 12 ноябрь, соат 11:00 да Яккабоғ туман Жиноят Ишлар судида унга боғлиқ бўлган иш кўриб чиқилган. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 сентябрида унга тегишли бўлган Nexia русумидаги автомашинани ДАН ходимлари асоссиз равишда жарима майдонига олиб кетишганди. Автоинспекторлар […]
Насиба МАЪМУР: «Бирдамлик» етакчисини қўллаб-қувватлаймиз
Ҳа, ҳақиқатни қарор топтириш учун машаққатли манзилга отланган одам қаерда бўлмасин, ўз эътиқодида собит туриши лозим. Буни биз Баҳодир Чориев мисолида кўришимиз мумкин. Баҳодир ҳамиша ўз халқини қўрқмасликка, журъатлироқ бўлишга ундаб келарди. У ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида ҳам бегона элда муҳожир бўлишига қарамасдан, дадил одамлади. Нима бўлган тақдирда ҳам биз Баҳодир Чориевнинг очлик акциясини […]
Бирюлёво чегараси ортида
Георгий БОВТ — Сиз, руслар, энди барча келгиндилар, ранги бўлаклар, ўзгача қарашлар, ўзга маданиятларга ғазаб емираётгандай қарамоқдасиз. Сизнинг каллангизда Бирюлёво ўрнашиб олган. Сизларга нима бўлди? — Сен “сиз” демоқдасан. Сенинг ўзинг қаерликсан? — Москвада туғилганман, ўсганман, шу ерда мактабга борганман … Бу иккови телевизион ток-шоу (сўҳбат)ларда иштирок этишмайди. Бу маданият вазирлиги грантига суратга олинган ўзгача […]
Баҳодир ЧОРИЕВ: Ўзбекистон қамоқхоналарида ҳам маҳбусларга одамлардек муносабатда бўлинса қани эди?
Қамоқдан халос бўлгач, рафиқамни қидиришга тушдим, унинг қўл телефон рақамини қайта-қайта тердим, жавоб бўлмади. Чор-атрофда ҳам кўринавермагач, қамоқда у билан бирга ўтирган аёллардан суриштиришга тушдим. Собиқ маҳбус аёлларнинг ҳеч биридан Феруза ҳақида аниқ бир жавоб ололмадим. Бир соатлардан кейин қамоқхона маълумотхонасидан турмуш ўртоғимни суд ниҳоясига етгач «TGK- Turner Guilford Knight Correctional Center» га яна қайтариб […]
ЭШАКНИНГ ИШИ ҲАЛОЛУ, ЎЗИ ХАРОМ!
Шу кунларда Навоий кон металлургия комбинатининг 55 йиллик юбилейини нишонлаш борасида комбинат бўлинмалари жойлашган Навоий, Зарафшон, Учқудуқ, Нуробод шаҳарларида ва ушбу бўлинмаларга тегишли корхоналар жойлашган аҳоли пунктларида қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Хусусан, Навоий шаҳридаги Суғдиёна стадионида “НКМК 55 ёшда” деб ёзилган доскалар илиб ташланган. Лекин, НКМК ишчиларини ушбу юбилей билан неча пуллик иши бор? Бугунги кунда […]
Ўзбек фарзандининг АҚШдаги камситишларга қарши кураши бесамар кетган эмас…
Аслида, шу нарсани тан олиб айтишимиз керакки, биз шўринг қургур ўзбеклар ҳар куни амал эгарида ўтирган ўз миллатдошларимиз томонидан ҳар куни тинимсиз таҳқирланамиз, ҳақ-ҳуқуқларимиз маҳаллий тўраларимизга мисоли бир эрмак. Лекин шунчалар журъатсиз, ҳамиятсиз бўлиб кетганмизки, бир юзимизга ноҳақ тарсаки тортгудек бўлишса, ялтоқланиб, иккинчисини тутиб берамиз. Камига камситишларига қуллуқ ҳам қилиб кетамиз. Нега? Бизни таҳқирлаётган тўранинг […]
Баҳодир ЧОРИЕВ: Камситишларга қарши курашаман деб АҚШ қамоқхонасини ҳам “зиёрат” қилиб чиқдим…
Полиция ходими маҳбусларни баланд деворлар, сим тўсиқлар билан ўралган қамоқхона ҳовлисига олиб кирар экан. Бизни келтирган полиция ходими, аввало, барча қуролларини ечиб, машинасининг орқа багажига қулфлади. Кейин бизни эшик олдидаги қамоқхона назорати ходимларига рўпару қилди. Назорат бўлимидагилар рафиқам Феруза билан менинг қимматбаҳо буюмларимизни алоҳида-алоҳида ҳолда кичик селофан сумкачага, катталарини эса каттароғига жойлаштиришди. Қимматбаҳо буюмларимиз солинган […]
Баҳодир ЧОРИЕВ: Очликни тўхтатдим, энди ўз ҳақ-ҳуқуқларимни суд орқали ҳимоя қилишга қарор қилдим
Олдинги чиқишларимда айтганимдек, 2013 йилнинг 3 ноябрь куни АҚШнинг Флорида штати, Маями шаҳрида жойлашган Sam’s Klub савдо компанияига шартномага асосан юк олиб келдим. Sam’s Klub савдо компаниясининг юк қабул қилиш бўлимидаги қора танли менеджер траилларимни шартномада кўрсатилган соатда юкдан ҳоли қилиш ўрнига, қабул қилиш муддатини асоссиз равишда кечиктирди, менга ўта қўпол ва беписанд муомалада бўлди. […]
Очликнинг бешинчи куни онларидаги орзулар….
Бугун эрта тонгда ошқозоним оғриб турдим. Бошим айланмоқда. Ошқозон, елка ва бўйинларда сезиларли оғриқ бор. Шунга қарамай ўзимни бардам ҳис қилишга уринаяпман. Умумий аҳволим қониқарли даражада. Икки кундан буён брокер ва Sam’s Klub ходими мен билан музокара олиб бормоқда. Брокернинг хаёлини мен олиб келган юкни қабул қилиб олиш банд этган, холос. Қолган муаммолар билан […]
ЎЗБЕК СИФАТИДА БИРДАММАН!
Ҳурматли Баҳодир ака Чориев! Сизнинг «АҚШда чет эллик трок ҳайдовчилар дискриминация қилинмоқда» деган мақолангизни ўқидим. Айниқса, очлик эълон қилганингиздан хабар топгач, жуда эзилдим. Лекин, шу нарсага хурсанд бўлдимки, Ўзбекнинг ичидан ноҳакликга чидай олмай, ўз овозини билдиришга жазм қилган «Мангуберди»нинг отилиб чиққанига севиндим. Баҳодир ака, бардам бўлинг! Масофа узок, лекин, ўзбек фарзанди сифатида Сиз билан […]
«Бирдамлик»чилар ўз лидерларининг тақдиридан ташвишда
«Бирдамлик» Халқ Демократик Ҳаракати Б А Ё Н О Т И 10 йилдирки Ўзбекистоннинг диктатор президенти Каримов режимига қарши тинч, нозўравон йўллар билан курашиш, инсон ҳуқуқлари ҳимояланган, тинч, тўкин жамият барпо этиш, ўз ватандошларини фаровонликка олиб чиқиш истагида тинимсиз кураш олиб бораётган “Бирдамлик” Халқ Демократик Мухолиф Ҳаракатининг лидери Баҳодир Чориев элдошларига тилаган эзгу орзулари […]
АҚШда чет эллик трок ҳайдовчилар дискриминация қилинмоқда
(Очлик акциясини эълон қилиш билан боғлиқ қалтис вазият ҳақидаги ҳикоянинг давоми) АҚШда кучли рақобатга дош бериш учун ақл билан иш кўриш ва чаққонлик талаб этилади. Серҳаракат бўлмаган тадбиркор рақобатнинг улкан юки остида талқон бўлиб кетади. Шу сабаб ҳам барча юк олувчи трок ҳайдовчилар олган юкларини имкон қадар тезроқ – эрта тонгдан ўз мижозларига етказиб беришга […]
АҚШда чет эллик трок ҳайдовчилар дескриминация қилинмоқда
Трок(юк машинаси) ҳайдовчилик касби сермашаққат ва шарафлидир. АҚШ истеъмолчиларининг деярли барча маҳсулотлари трок ҳайдовчиларининг оғир меҳнати ортидан етказиб берилади. Масофалар гоҳо яқин, гоҳида олис бўлиши мумкин. Биз – трок (юк машинаси) ҳайдовчилари, истаймизми-йўқми, деярли ҳар куни Брокерлик (даллол) компанияси мутахассислари, деспитчерлар, юк ортувчи ва юк қабул қилиб олувчи корхона ходимлари, турли ташкилот вакиллари билан рўпару […]
AVAAZ БМТнинг ЎРНИНИ БОСА ОЛАДИМИ?
Алла Ярошинская Бир неча тиллардан таржима қилинганда Avaaz «сўз» ёки «қўшиқ»ни билдирувчи халқаро глобал тармоқли ташкилот бўлиб, Россияда кенг халқ оммаси орасида кам танилган. Бироқ у энг қудратли глобал халқаро нодавлат – энг муҳими – тармоқли – инсонни ҳимоя қилиш соҳасида президентлар, ҳукуматлар ва жамоатчилик фикрига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатадиган ташкилотдир. Avaaz сайтида айтилишича, […]
ХАЛҚНИНГ СИЁСИЙ ОНГИНИ ШАКЛЛАНТИРИШГА, ФАОЛЛАРНИ СИЁСИЙ МАЙДОНДА АКТИВ БЎЛИШГА ЧОРЛАЁТГАН ЛИДЕРЛАРДАН БИРИ…
Баҳодир Чориевнинг туғилган куни муносабати ёзилаётган табрик хатларини ўқиб, бундан бир неча йиллар олдин устозлар ёки тенгдошларнинг туғилган кунларида айтиладиган гаплар эсимга тушиб кетди. Кўнглида эҳтирослар барқ урган шоирлар ва журналистлар юбилярни мақташ учун сўз бойлигини аяшмас, юбилярга кўнглидаги эзгу ҳисларини билдиргиси келарди… Аммо бу гаплар, аксариият пайтларда сал баландпарвозроқ, мубалағадорроқ бўларди… Бирдамликчиларнинг табрикларини ўша […]



