Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти БИЛДИРИШНОМАСИ17 июль 2009 й. Адолат ва одил суд бўлмаган шароитда давлат қароқчилар тўдасига айланади Августин Аврелий Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятига етиб келган қуйида келтирилган хат ўқувчиларда қизиқиш уйғотишига умид қиламиз. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовга Нусхалари: Ўзбекистон Республикаси М.Х.Х. раиси Р.Иноятовга Жиззах вилояти, Жиззах тумани,Х.Олимжон номли С.Ф.У. аҳолиси номидан […]
Судья судга берилди
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44 – моддаси, “Судлар тўғрисида”ги Қонуни ва “Фўқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қонунлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида” махсус қонуннинг 1 – моддасига биноан, Сирдарё вилояти Оқолтин тумани “Фарғона” хўжалиги “Қурбонали невараси Икром” фермер хўжалиги раҳбари М. Қодирова, Сирдарё вилоят хўжалик суди ўринбосари, судья Исомиддин Эгамбердиевнинг судлов жараёнида хўжалик ишини […]
Қрим татарлари Ўзбекистонда қандай яшаганлар?
Турлибеков Ёдгор. АҚШ. 1945 йилнинг эрта баҳоридан бошлаб қрим татарлари маҳаллий халқ билан билан бирга колхознинг ариқ зовурларни тозалаш каби илк ишларига уларнинг ҳаммаси. Бу халқдаги меҳнатсеварлик ва ишнинг кўзини билиш худди юртимизга Узоқ Шарқдан келтирилган корейсларникига жуда ўхшаб кетар ва уларнинг шаҳарларда ва даладаги меҳнатлари унумли ҳамда ҳалол эди. […]
Бирлигимиз йўқлигидан кўп жабр кўрдик
Алибой Йўляхшиев Демократик Ўзбекисон Конгрессидаги ўзгаришга муносабат Энг аввал Жаҳонгир Муҳаммад, бу оригинал ва ибратли ҳаракатингиз учун сизни чин дилдан қутлашга ижозат беринг дейман. Иккинчиси, Алишербекни бу янги , ўта масъулиятли ва халққа, эллатга адолатли, баракали хизмат қилиш каби шарафли вазифани зиммасига олганлиги билан қалбим тўла қувончларла табриклайман. […]
Яна бир чеченлар ҳимоячиси ўлдирилди
Бутун дунёдаги фукаролик жамияти фаоллари яна бир сарбонимиздан айрилдик. Энг ачинарлиси Чеченистон Республикаси Ҳукумати мансабдорларининг жиноятларига қарши курашган Анна Политковская каби ниҳоятда фожеали ўлим топганлар сони яна биттага кўпайди. Бугун купчилик Наталья Эстимированинг қотиллари айнан “Новой газеты” шарҳловчиси Анна Политковская, адвокат Станислав Маркеловларнинг ўлимида айбдор бўлган кимсалар эканлигини гапиришаётгани бежиз эмас. Диктатура ҳукмрон бўлган давлатларда […]
“Озодлик”да директор ким? (2)
“Озодлик”да кейинги пайтларда бири бошқасини инкор этувчи зиддиятли хабарлар кўпайиб кетди. Радиода Ўзбекистондаги ҳолатдан бехабар гўё уч тоифа кишилар фаолият юритаётгандай. Масалан, бир хабарда Ўзбекистонда тўкинчилик, 50- 60 минг доллар пул ҳеч гапмас дейилса, бошқа бирида шакарнинг баҳоси қимматлигидан одамлар зорланаётгани хабари. […]
Мария – Антуанеттанинг сўнгги сўзи
Бастилия ишғоли кунининг 220 йиллиги муносабати билан ёзилди. Кириш сўзи Маълумки, Буюк Француз Инқилоби, тарихда энг қонли, энг бешафқат жараёнлардан бири бўлган. Шундай бўлса-да, Буюк Француз Инқилоби умумжаҳон тарихда беқиёс аҳамиятга эгадир. Зеро, француз ҳалқи ўзининг қурбонлари эвазига, дунёнинг бошқа кўплаб мамлакатларида сиёсий ва ижтимоий жараёнлар бу каби бўлмаслигини таъминлади, шу билан бир қаторда, Франция […]
Истак
Фахриддин Худойқулов, Канада. Мен неки истамай, бу золим қисмат Ўзи билганини қилиб боради. Урумчи қасдида отилган бир ўқ, Менинг юрагимни тилиб боради. Ким эдик, ким бўлдик, олам оввора, Бизнинг синоатни ечолмас кимса. Шернинг жасадини тепиб ўтади – Аждодин билмаган ҳар қандай хумса. Бир тараф Химолой, бир тараф араб, Шимол уммонида эсган шамолман. Оврупа этагин қоқиб […]
Демократик Ўзбекистон Конгрессининг Бошқарув ҳайъатида ташкилий масала
Жаҳонгир Муҳаммад Демократик Ўзбекистон Конгресси раислигини ёшларнинг кучли овози Алишер Юсуфжон ўғлига топширди. Демократик Ўзбекистон Конгрессига 2005- йилнинг 11 июль куни асос солинган эди ва ташкилот туғилган кун муносабати билан ёзган мурожаатида журналист, ёзувчи ва тилшунос олим – Демократик Ўзбекисон Конгрессининг асосчиси Жаҳонгир Муҳаммад шундай дейди: -Биз демократлармиз. Халқ бошқарувига, эркин сўзга, қонунлар ҳукмронлигига асосланган, […]
Бугунги ўзбек муҳолифати муаммолари
Ёдгор Турлибеков 20 йилга чўзилиб кетган диктатор зулмидан эзилиб чарчаган халқимизнинг саробга айланган бугунги орзу-умидлари ҳаммамизни ташвишга солаётгани сир эмас. Яқин тарихимизни олганда МДҲнинг Украина, Грузия ва Қирғизистон каби мамлакатларида халқ билан чамбарчас бирлашган мухолифатнинг қатьий кураши туфайли бир неча рангли революциялар амалга оширилди. […]
Жиззах вилоят “Ҳуқуқбонлар” Ассоциацияси хабарномаси
Ҳокимнинг “Ўнг кўз назари”нинг нархи қанча Ёхуд Бу назарнинг қудрати ҳақида фактлар Жиззах туманига қарашли Олтинсой Сувдан Фойдаланувчилар Уюшмаси (СФУ) худудидаги 186-187-чи контурда жойлашган 16 гектар (га) сувли, 6 га лалми, жаъми 22 га ер майдони 2004- йилнинг 14 январигача “Исмат ота” фермер хўжалигига қарашли бўлган ва кейинчалик бу ер туман захирасига қайтариб олинган. 2004- […]
Биз халқнинг вакилимиз
“Янги Дунё” ўзбек мухолифати ташкил топганининг 20 йиллиги муносабати билан мухолифат фаолларига 10 савол билан мурожаат қилди. Бизнинг суҳбатдошимиз – “Бирдамлик” ҳаракати етакчиси Баҳодир Чориев. Юсуф Расул: -Ўзбекистондаги мухолифат тарихи ҳақида нималарни биласиз? Бурунги замонларда ҳам бизда мухолифат бўлганми? Баҳодир Чориев: -Дунёда ҳукуматлар бўлган, албатта унга мухолиф кишилар ва бу мухолиф кишиларни уюшмалари, сиёсий ташкилотлар […]
Ўзбекистон президентини танқид қилган шоир қисмати
Ўз ижодини аввал мустақиллик орзусида, кейинчалик эса ҳақсизликка қарши курашга бағишлаган таниқли ўзбек шоирларидан бири –Юсуф Жуманинг яқинларига кура, “Жаслиқ” қамоқхонасида сақланаётган ижодкор ҳозир қийноқлар остида, соғлиғи кун сайин ёмонлашмоқда. Юсуф Жуманинг ижоди, фаолияти ва оилавий қисмати ўзбек жамияти, сиёсати билан чамбарчас боғлиқ. Шоир Ўзбекистон президенти сайловлари арафасида уюиштирган норозилик чиқишларидан сўнг хибсга олинган эди. […]
Пикетимиз ҳақида ҳақиқат
Исоқжон Зокиров Бизлар “Бирдамлик”чилар Вашинггтон шаҳрида шоир Юсуф. Жумани қамоқдан озод қилинишига оид пикетни ўтказдик. Бизнинг пикетимиз 6-июль куни дастлаб Германия элчихонаси олдида бўлиб ўтди. Бизлар уларга пикет сабабини баён этдик. Сўнг 7-июль куни эса пикетимизни Щветция элчехонаси олдида давом эттирдик. Бизнинг олдимзга элчехонанинг икки ходими чикди. Улар бизлардан пикетимиз моҳиятини сўради. Бизлар уларга шоир […]
Мени “Бирлик”чи деб ўйламанг
Ёдгор Турлибеков Абурахим Пўлат ака мен Ўзбекистон Инсон хуқуқлари сафида бўлган йиллар биргина “Бирлик” нинг эмас, балки ҳамма демократик оппозицион партиялар, “Озод деҳқонлар”, ” Аграр тадбиркорлар партияси”, “Эрк” ва “Бирлик” партиялариниг Қашқадарёда ўтказиладиган барча тадбирларидаги ташкилий ишларида актив қатнашиб уларга қўлимдан келганча ўз ёрдамимни аямаганман, […]
“Озодлик”да ким директор? (1)
Кейинги пайтларда “Озодлик” радиосидаги бир ёқламалик, тарафкашлик хусусидаги гап сўзлар қайнагандан – қайнаб бормоқда. Ҳатто қатор мухолифатчилар радиодаги тарафкашлик туфайли бойкот ҳам эълон қилишганди. Натижа бўлавермагач,”Бирдамлик” халқ ҳаракати радиодаги нуқсонлар бартараф этилиши учун, “Озодлик”ка ўзбек тилини биладиган директор тайинланиши юзасидан Вашингтон ва Прагада очлик эълон қилиш акцияси ўтказишлари ҳақида баёнот ҳам тарқатишди. […]



