Ёдгор Турлибеков Аниқ биламанки, уруш қизғин, 1944- йилнинг июнь ойларининг бирида эртанги олмалар пиша бошлаган кунлар эди. Бизлар одатдагидай ёз келиши билан қишки ҳовлимиз жойлашган тепаликдаги қўрғонда фақат молларимизни қолдириб, ўзларимиз катта оиламиз билан пастдаги ёзги ўлкан ёнғоқ ва ўриклар остидаги узум ишкомлари туташган қалин сояли учта катта супаларга кўчиб ўтар эдик. […]
Freedom House: ”яккаҳоким тузумлар кўпаймоқда”
АҚШда жойлашган Freedom House ташкилоти ўзининг йиллик ҳисоботида 1995 йилдан буён илк бор Россия ва Қирғизистонда яккаҳоким тузумлар қарор топганини айтган. Шундай қилиб, ташкилотнинг ишонишича, 1990-йиллар бошида демократик ислоҳотлар йўлини танлаган Россия ва Қирғизистон собиқ шўро ҳудудидаги Ўзбекистон, Туркманистон ва Беларус сингари давлатлар қаторига қўшилган. Ҳисобот Шарқий Оврўподан Ороосиёга қадар демократик жараёнларда орқага кетиш бўлганини […]
“Озодлик” дегани бобожоновлар дегани эмас ёҳуд Баҳодир Чориевнинг “Озодлик”да ҳаққи бор…
Бундан бир неча вақт аввалроқ мухолифат фаоллари “Озодлик” радиосидаги носамимийлик, тарафкашлик ва яна бошқа қатор камчилик ҳамда жиддий нуқсонларга далиллар асосида бойкот эълон қилишганди. Ўшанда “Озодлик” радиосида ишлайдиган ака- ука бобожоновлар муассис бўлган пона деб аталадиган сайтда гўё “Озодлик” радиосига қарши бойкот эълон қилиш демократияга душманлик , дея ўзларининг ҳимоялари учун мақолалар эълон қилишди. […]
Ёшларга йўл бериш керак
“Янги Дунё” ўзбек мухолифати ташкил топганининг 20 йиллиги муносабати билан мухолифат фаолларига 10 савол билан мурожаат қилди. Бизнинг суҳбатдошимиз – айни пайтда АҚШда яшаётган таниқли мухолифат фаоли, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ва мустақил журналист Ёдгорбек Турлибеков. Юсуф Расул: -Ўзбекистондаги мухолифат тарихи ҳақида нималарни биласиз? Бурунги замонларда ҳам бизда мухолифат бўлганми? Ёдгорбек Турлибеков: -Мен тарихчи эмасман, лекин […]
“Ҳамкорлик” уюшмаси Швецияда ўз йиғилишини ўтказди
26 июнь куни Ташкилотлараро “Ҳамкорлик” уюшмаси ўзининг навбатдаги йиғилишини Стокҳолм шаҳридаги Халқаро Ҳуқуқ Ҳимоячилари Жамияти (ХҲҲЖ) офисида ўтказди. Йиғилишда ушбу жамият раиси Муҳиддин Қурбонов, “БИРЛИК” партияси раиси ўринбосари Набибуллоҳ Норбўтаев, “БИРДАМЛИК” ҳаракати раиси ўринбосари Аваз Фаёзов ва ЭРК партиясининг Стокҳолм шаҳри бўйича котиби Маъруфжон Абдуғаффоровлар иштирок этди. Йиғилишда Ташкилотлараро “Ҳамкорлик” Уюшмаси раиси вазифасига бошқа кишини […]
Эгасиз шаҳарча эгали бўлди
2009 йил-“Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” Жиззах вилояти, Зарбдор туманида жойлашган, бир вақтлар чўлқуварларнинг маъмарий маркази бўлган Бўстон шаҳарчаси ўзининг меморий қурилиши жиҳатидан вилоятдагина эмас, балки республикада ҳам гўзал масканлардан бири ҳисобланарди. Мустақилликка эришганимиздан кейин мол-мулкни хусусийлаштириш тадбирлари бошланди. Тўғриси, бундан “учар” тадбиркорлар унумли фойдаландилар. […]
Ҳам айтади, ҳам қайтади, тағин йигитликни даъво қилади
Бу сафар ҳам биз Сирдарё вилояти Оқ олтин тумани ҳокими К.Сулаймонов тўғрисида, ғалла режасини ортиғи билан бажарган, аммо ўзига ҳеч вақо ололмаган фермерларнинг дил сўзларини ёритишга ахд қилдик. Дастлаб Оқ олтин тумани “Андижон” ҳудуди “Элмуродов Сайдалим” фермер хўжалиги бошлиғининг изтиробга тўла сўзларини келтириб ўтсак. […]
Ўзбек матбуоти коррупцияга қарши кураша оладими?
Бугун Ўзбекистонда Матбуот ва ОАВ куни. Шу боққа 1976 йили биринчи кўчатни ўзим экканман. Шундан буён шу ерда куймаланаман. Оиламнинг тирикчилиги фақат шу ердан. Кейинчалик ёнимга Аҳмадали билан Зулфия қўшилди. Биргаликда боғни боғ қилдик. Шундай пайтда қўли узун бир одам боғни тортиб олмоқчи бўлса, алам қилар экан-да. Суднинг 2006 йил 4 февралда бўлиб ўтган “Ким […]
Қоровул тирик, спиртдан қўй
Улфатлар ҳаётидан Ушбу ҳангомани ҳозирги кунда Жиззах вилояти, Зарбдор тумани, Бўстон шаҳарчасида яшаётган булунғурлик Раҳмонқул Ёқубов айтиб берган эди. Раҳмонқул Ёқубов саксонинчи йилларда Зарбдор туманидаги 4-совхозда хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари вазифасида ишлаши билан бир қаторда, ҳозиргидай шаклланиб улгурмаган маҳаллага ҳам жамоатчилик бўйича раислик қиларди. Ўша пайтларда хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарига турли масалаларда мурожаат […]
Дили яраланган аёллар
Қачон ҳалқ бўласан Eй сен, оламон! Абдулла Орипов Тарихдан маълумки ҳеч бир замонда ўзбек халқидек ҳеч ким зулум кўрмаган. Ҳеч бир ҳалқнинг подшоси ҳалқига ҳозирги вақтда ўзбек халқи подшоси кўрсатаётган зулимни кўрсатмаган. Нима учун бошқа халқлар зулим кўрмайди?- деб сўрашингиз мумкин. Бошқа халқлар бирлашади, оналари болалари учун ҳеч нарсадан қайтмайди. Биз жуда узоқ сукут сақладик, […]
Дадахон Ёқубов қаерда?
Ёдгор Турлибеков, АҚШ. Дадахон Ёқубовни мен яхши биламан, уни Ўзбекистонда билмаган одам топилмаса керак. Унинг олтмишинчи йилларда Ўзбекистон телевидениясида ишлаб, халқ юрагининг энг теранг ва ҳар ким журъат этаолмайдиган дардларини излаб топа билиши ва уларни юзага чиқаришда миллионлаб ўз муҳлисларига эга бўлган эди. У ғайрат билан ишлаб толмас, хар кунги ўша пайтлар Ўзбекистон радиосидан кеч […]
Ўзбекистон паспорти, ўзига яроқсиз
Бир масала юзасидан сайт ўқувчиларининг эътиборини тортиш ниятида эдим. Мақсадим аҳмоқона вазиятни тасвирлаш баробарида, аҳмоқлик ортида турганларни миллатга нақадар зиён етказаётганларини кўрсатиб ўтиш. Албатта вазият ўзгариб, аҳмоқона тартиб одилона ўрганилишини ҳам истардим, аммо не таажжубки, бизнинг истак ва хоҳиш билан аҳмоқона тартиблар ва шароитлар эгаларининг истак ва хоҳишлари бир бирига номутаносиб бўлиб қолганига анча бўлди… […]
Паспорт янгиланади, эски тартиб эса ўзгаришсиз қолади
2010-йил 1 январидан Ўзбекистонда биометрик маълумот паспорт жорий этилади. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 23 июнь куни шу тўғрисида фармонни имзолаган. Биометрик паспортга икки босқичда ўтилади. Дастлаб 2010 йилгача ва давлат идоралари хизматчиларига, хорижга чиқаётган ёки чет элдаги жисмоний шахсларга, шунингдек, янги паспорт олаётган фуқароларга берилади. […]
Тарғил сигир саргузашти
Во ажабо! 1978-1979 йиллар… Жиззах вилояти, Зарбдор туманидаги Бўстон шаҳарчаси эндигина қад кўтараётган пайтлар эди. У пайтларда шаҳарчадаги саноқли оилаларда мол-ҳол бўлиб, уни боқадиган чўпон йўқлигидан моллар шаҳарча бўйлаб санқиб юришар, ана шундайлардан бири савдо ходими Ҳамза аканинг катта тарғил сигири бўлиб, у ҳамманинг жонига текканди. […]
“Бирдамлик” ҳаракати Вашингтон ва Прагада очлик намойиши ўтказишни режалаштирмоқда
“Бирдамлик” ҳаракати “Озодлик” радиоси раҳбарияти олдига радиодаги ижодий муҳитни яхшилаш, ўзаро тарафкашлик ва бир ёқламаликни тугатиш мақсадида радионинг ўзбек хизмати раҳбари Сожида Жаъфарова ва радикал ЭРК партияси аъзолари ака -ука Бобожоновларни ишдан бўшатиш бу талабларини қўйган эди. Бу талаблар икки ой давомида бажарилмаса август ойи ўрталарида Вашингтон ва Прага шаҳарларидаги “Озодлик” радиоси қароргоҳлари жойлашган бинолар […]
Эрон. Президент сайловлари: Ахмадийнажод ва Аятолланинг жиноий ҳамкорлиги
Эрондан олинган сўнгги хабарларга кўра, бир томондан ҳарбийларча қуролланган полиция ва Ахмадийнажоднинг махсус мотоциклчилар бандаси, иккинчи томондан мухолифат намоёндаси Мир Хусайн Мусовий тарафдорлари ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувларда қуролсиз намойишчилардан 19 киши (В результате беспорядков в Тегеране погибли 19 человек), аниқланмаган хабарларга кўра эса 150дан ошиқ инсонлар ҳалок бўлганлар. Шундай йўқотишларга қарамай курашни давом эттирмоқчи бўлган […]



