2009-06-22 Шу кунларда “Озодлик” радиоси ўз эшиттиришларидан бирида турмуш ўртоғим – Ўзбекистон парламентининг собиқ депутати, ҳозирги кунда сиёсий маҳбус Мурод Жўраев ҳақида хабар тарқатган. Ушбу хабарда “Озодлик” радиоси Мурод Жўраевни “Эрк” партиясининг аъзоси сифатида таърифлаган. Аслида эса Мурод Жўраев Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб коммунистик партия аъзолигидан чиққанидан сўнг, ҳеч қачон ҳеч қандай сиёсий партиянинг аъзоси бўлмаган. […]
"Озодлик" радиосига Билдириш
2009-06-22 Шу кунларда “Озодлик” радиоси ўз эшиттиришларидан бирида турмуш ўртоғим – Ўзбекистон парламентининг собиқ депутати, ҳозирги кунда сиёсий маҳбус Мурод Жўраев ҳақида хабар тарқатган. Ушбу хабарда “Озодлик” радиоси Мурод Жўраевни “Эрк” партиясининг аъзоси сифатида таърифлаган. Аслида эса Мурод Жўраев Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб коммунистик партия аъзолигидан чиққанидан сўнг, ҳеч қачон ҳеч қандай сиёсий партиянинг аъзоси бўлмаган. […]
Оддий фуқаролар иккинчи даражали шахсларми?
Ёки муштипар онага ким ёрдам беради? “Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилинади” .. (ЎзР.Конституциси 13- модда.) Ўзбекистон Республикаси Конституциясига назар ташласак ҳамма нарса зўр, инсон манфаатлари тўла қонунлар билан ҳимояланган. Аслида-чи!? Ҳаётдаги воқеалар бунинг тамоман акси – Конституция ва қонунларда белгилаб қўйилган ҳолатлар оддий фуқароларга тааллуқли эмас. Нега!? […]
Баҳодир Узоқов шеърлари
Хасрат Сизларни кўргинча етсайди бардошим, Балки юрагимга қувват бўлармидингиз! Йиғлайвериб тугади кўздаги ёшим, Кўнглимга яшашга чўғ ёқармидингиз! Гар ўлсам бўлармикин қабримда тошим, Ё рўйхатлардан излаб топармикинсиз? Берган азобларим ёдга олиб балким, Бирор ишим эслаб ёш тўкармикинсиз? […]
Iranian men and women protest crooked election and fight for their freedom
[…]
20 июнь – қочқинлар куни
Ёдгор Турлибеков, АҚШ. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти эътироф этган бу кунда ҳозир жаҳонда 40 миллионга яқин қочқинлар рўйхатга олинган. Биз бу рақамни БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий Комиссари жаноб Антонио Гуттерешнинг 2007- йилдаги Бишкекка ташрифи пайтидадаги ўша ердаги қочқинлар билан суҳбатидан эшитиб ҳайрон қолган эдик. Бишкекдаги қочқинлар билан шуғулланувчи БМТ нинг қароргоҳидаги бу учрашувда бизнинг вакилимиз бўлган […]
Суярқул Жўраевнинг саховати
2009 йил – “Қишлоқ ҳаёти ва фаровонлиги йили” Жиззах вилояти, Зарбдор туманининг Бўстон шаҳарчасида жойлашган вилоятлараро “Мирзачўл” бирлашмаси бошлиғи Суярқул Жўраев хайрли ишга қўл урди. Бўстонга тоза ичимлик суви қувури саксонинчи йилларнинг бошларида тортилган эди. Шаҳарчадан 15 километрча узоқликда жойлашган Ровот қишлоғида сув ҳайдайдиган қудратли сув тўплагич иншооти барпо этилиб, ер тагидан тортиб олинган оби-ҳаётни […]
Кимга аза, кимга мазза
25 майдан 26 майга ўтар кечаси Андижон вилоятидаги воқеалардан сўнг ҳеч қанча вақт ўтмасдан Ўзбекистон бўйича барча блок-постларга қўшимча тўсиқлар қўйилди, балким бу табиий ҳолатдир. Аммо божхона ходимлари бундай вазиятда ўзининг шахсий мақсади йўлида фойдаланиб қолиш учун енг шимариб ишга тушди. […]
Пул қаёққа йўқолди?
Сеҳргарлик ёнимизда Дан ходимининг ола-була таёғи йўл четини кўрсатди. Машина кўрсатилган жойга оҳиста тўхтади. Назоратчи шошилмай машина ёнига келди. Кейин қўлларини чеккасига қўйиб ўзини таништирди. Машина ичида ҳар хил музика асбоблари, ола-була кийимлар тахланиб турарди. Назоратчи қўлларини туширди-да, кўзи билан имо қилди: “ҳов, анови нарсалар нима?”. -Бизлар цирк артистларимиз -деди рулда ўтирган узун бўйли, кўз […]
Nazanin-Someday ( 2009 Iran Election)
[…]
Ўғрига мол қахатми?
Ҳар бир фуқаро кўз ва қулоққа айлантирилган мамлакатда ўғрининг кун кўриши маъқулроқ бўлади. Шу сабабли ҳам ўғри кимларнингдир паноҳида иш юритадилар. Яқинда Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида ўзининг кўлами жиҳатидан каттагина ўғрилик содир бўлди. “Деҳқон бозори”дан жой олган тижоратчиларнинг 17 (ўн етти)та дўконидаги қулфлар кечаси очилиб, ундаги пул ва ноёб моллар ўғирлаб кетилган. […]
Ўтаётган ёз-қишларимда
Ўтаётган ёз-қишларимда Онам-замин, акам диёнат. Яхши-ёмон қилмишларимга Ер-кунгилчан –ю ҳакам диёнат. Қилган айбу-гуноҳим камми, Кечирар-у, босилар онам. “Етар!!!”-жазо берган акамнинг Қулларига осилар онам. “Эҳ, бунинг феъл-атвори расво, Тушун ахир жазолашим шарт!..”- Акам титраб кетар шу асно, Кўзларида пайдо бўлар дард. Боз буғзидан чиқар буғик ун; Кунглим сезар, онажон, билсанг, Тунғичингнинг бошига бир кун Ётлар эмас […]
Сурхандарёда дув – дув гап
Судьялар ҳам баъзан… Бугунги кунда ўзбек қонунчилиги бутунлай бошқа издан бормоқда. Масалан, бозор иқтисоди бошланган пайтда Адлия вазирлиги бевосита судларни назорат қилган бўлса, энди Адлиянинг таъсир доираси чеклаб қўйилди ва у ҳозир фақатгина фермер хўжаликлари билан шуғулланадиган маҳкамага айланди. Аввалги шамширдек ўткир Адлиядан соя қолди… […]
Битта уй, учта оила ва тинимсиз изтироблар
Фарғона шаҳрида уйсизлар кўп, давлат томонидан уй-жой қурилмай қўйганига эса анча йиллар бўлди. Аммо хусусий уйлар қурилиши авжида. Албатта, пешона тери билан пул топиб, ҳашаматли уйлар қураётганлар қандини урсин. Лекин оддий маошга ишлаётган, умуман иш топа олмаётганлар ҳеч бўлмаса давлат томонидан қурилган кўп қаватли уйлардан бирор квартира олишдангина умид қилишлари мумкин холос. […]
Санъат даражасига кўтарилган қаллоблик
Навоий вилоятида кейинги пайтда иқтисодий жиноятлар сони кўпайиб бормоқда. Мустақил экспертларнинг таъкидлашича, вилоятдаги айрим манфаатдор шахслар сунъий равишда корхоналарни банкротлик ҳолатига, яъни иқтисодий тангликка олиб бораётгани маълум бўлган. Вилоят хўжалик судидан олинган маълумотга кўра, судда жорий йилнинг 5 ойи мобайнида солиқ идоралари томонидан 88та банкротлик иши бўйича даъво аризалари кўриб чиқилган. […]
Ошкоралик жуда керак, аммо кимга?
1980 –йиллари, Горбачевнинг қайта қуриш сиёсати даврида ошкоралик ва демократия шабодаси Ўзбекистонга ҳам эса бошлаган эди. Ана шу туфайли Ўзбекистонда катта мансаб эгалари ўртасида йиллар давомида ҳукм сурган порахўрлик, коррупция ва бошқа иллатлар ошкор бўлганди. Бугунги кунда ўша даврни яхши билган кишилар ошкораликни соғиниб эслайди. “Агарда бугун ҳам ошкоралик бўлганда, амалдорлар ўғирлик қилиш ва пора […]



