ЗОМИНДАГИ ҚОТИЛЛИК

 

 

Қорабоева Гулнора                                                                                        Холиқов Бахром

Бизнинг аризамизнинг қисқача мазмуни шундан иборатки мархума Қорабоева Гулнор Саттор қизи Зомин тумани, Халқобод МФЙ да жойлашган ўз уйидан 2017 йил 21-январ куни “мен гаштакка кетдим” деб чиқиб кетган ва унинг жасади 10 феврал куни Янгиобод тумани, Ховос ҚФЙ, Мелобод қишлоғи, баркамол авлод кўчаси, 20-уйда яшовчи Холиқовлар оиласи ховлисидан топилган.

Хозирда Зомин туман пракуратураси терговчиси, 1-даражали юрист А.Н.Боймурадов томонидан Б.Холиқовга нисбатан Ўз.Рес. ЖКнинг 103-моддаси 2-қисми, 228-моддаси 3-қисми ва 134-моддаси билан айблаш бўйича қўзғатилган (08-3-2182/2017-7-сонли жиноят иши юзасидан).

 

Холиқов Бахромнинг жинойи харакатларида ва бу жиноятини яшириши, ёлғон кўрсатмалар бериши, жиноятга алоқодор бўлган қуролларини (буюм, автомашина, арава, арқон, мархумнинг кийим кечаклари ва қулоғидаги тилла зираги, сим карта, флешка,)ларни йўқ қилиши, Б.Холиқовга Ўз.Рес. ЖКнинг 97-моддаси билан айбланиши ва тергов олиб борилишини сўраймиз

 

Бу жиноятни Б.Холиқов, қасддан ўзи ва бир неча шахслар билан биргаликда содир этган деган гумондамиз

 

Қолаверса бир жасадни икки жойга яшириб кўмишини ўзи бу Б.Холиқовнинг қотиллигидан далолат эмасми деб имзо чекувчилар

 

Мен, Қорабоев Ахримаз Саттарович Зомин туман Тарихий Ўлкашунослик музейи рахбари вазифасида ишлаб келаман.

Мен Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 238-240-моддаларига асосан, ёлғон кўрсатма ва ёлғон гувохлик берган тақдиримда жавобгарликка тортилишим тўғрисида биламан.

Оиламиз Зомин туманидаги зиёли ҳонадонлардан ҳисобланади. Отам (раҳматли) Саттор Қорабоев “Оға Бургутли” таҳалллуси билан ижод қилган шоир ва журналист, тарихчи олим, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси, Зомин тарихий ўлкашунослик музейи асосчиси эдилар. Оилада 3 нафар фарзанд эдик.

Менинг опам Қорабоева Гулнор Саттаровна 2017 йил 21-январ куни уйидан “мен гаштакка кетдим” деб чиқиб кетган. Ўша куни бизнинг уйимизга фарзандларини жўнатиб, нон ёпиб келишини тайинлаган. Орадан бир неча кун ўтгач, аниқроғи 21 январ куни йўқолган бўлсада, 21 январ куни жиянимга СМС ёзиб хабарлашган эди, шунингдек, 26 январ куни кеч соат 17 27 да менга СМС орқали “мен яхшиман, ҳавотир ома” деб хабар жўнатган эди. Кейин билишимизча, бу СМСларнинг барчаси қалбаки бўлиб, опам эмас балки Баҳром томонидан опамнинг телефон рақамидан ёзилган экан.

Менинг опачамнинг эри Баҳром иккинчи турмуш ўртоғи бўлиб оила қурган эди. Турмуш ўртоғи Холиқов Бахромнинг биринчи оиласи (хотини) бундан бехабар бўлган, орадан 4 йил ўтиб бир ўғил фарзандли бўлгандан кейин хабар топган, опачамни олдинги оиласидан 1 нафар Камола исмли қизи бор. Бахромни биринчи хотини Жамила, опачам Гулнор ва Бахром ўртасида фарзандлари борлигидан Жамила бехабар бўлиб, опачам хақида хабар топган ва бу хабарни эри Бахром ўз телефони орқали 2017 йил 18-январ куни соат 1507 да қўнгироқ килиб менга айтган эди.

Мен опачам Гулнорга 2017 йил 18 январ куни 1528 да телефон қилганимда, Гулнор менга бу гаплар рост эканини айтди. Эри Бахром биринчи оиласи Жамила ва опачам Гулнорни Зоминда учраштирган ва улар уртасида қандайдир гаплар, зиддиятлар бўлган. Мен бу хақида опачам Гулнордан сўраганимда Жамила “мени қанжиқ, жалабинг шуми” деб хақоратланганини айтган эди. Мен опачам Гулнордан ”бу хақида қайнонанг Шарофатга айтдингми”? деб сўраганимда: ха (соат 16 49 да 5 минут 44 секунд телефонда сузлашувда айтганлигини ва 16 55 да яна 32 секунд) кайта-кайта кунгирок килганлигини айтган эди (асос “Белайн” компаниясининг плингацияси). Кайнонаси Шарофат “мени билишимни ва сизни уйдан олиб чиқиб, ўғлим Бахромга иккинчи хотин қилиб олиб берганимни келиним Жамила билиб қолмасин деб” илтимос қилди деб менга айтди. Мен, Сундор акам, Бахром Гулнорга уйланаман деб айтганида мен ва акам бунга қарши чиқиб хатто тортишиш, туртишишгача бориб етган эдик. Шунда у онаси Шарофатни уйимизга олиб келиб опачамни қулини сўратиб олиб кетишга келган эди. Ўша куни Бахром ва онасига Бахромни биринчи оиласи борлиги ва икки нафар фарзанди борлигини айтдик. Агар сенга опачам Гулнорни никохинга олсанг ва бу хақида Бахромни биринчи хотини билиб қолса опачамнинг ва биринчи турмушидан қизи Камоланинг хаёти хавф остида қолишини айтганимда Бахром менга Жамила менинг хотиним “эрим эмас” деб қатъий қарор билан ўзига ишонч билдирди.

Мен Гулнорни хеч кимга хафа қилдириб қўймайман. Унинг хаётига мен жавобгарман” деб айтди буни онаси Шарофат тасдиқлаган эди. Шундан сўнг улар шарий никохдан ўтиб 4 йилдан буён яшаб келаётган эди.

Лекин 2017 йил 21-январ куни опачам Гулнор номаълум тарзда йуқолиб қолгандан кейин 2017 йил 23-январ куни эри Бахром билан учрашиб, қаерга кетганини сўраганимда Бахром “менга Тошкентга даволанишга кетаман деб айтди мен телефонини олиб қолдим, сим карталарини ўзига қайтариб бердим ва ўзимга тегишли нокиа 16.00 маркали телефонини опанга бердим яна қулига 100 (юз) минг сўм пул хам бердим” деб айтди. (Опамнинг болаларига қаровчи жияним Севарага “Мен Тошкентда 3-4 кун ётмасам бўлмайди, мазам йўқ, Ибога қара” деган СМС келибди).

Мен сал таскин топгандек бўлдим, мен яна 24-январ куни Бахромни иш жойига бориб учрашганимда опчанг “Россияга кетаман деб айтган эди”, деб менга яна таскин беришга уринди. Шундан сўнг олдидан кетганимдан сўнг ярим соатлардан кейин Гулнор опачамнинг телефон рақамидан “Хусан мени излама Россияда 4-5 йил юриб кемасам бўлмайди узр” деган СМС олдим. Шундан сўнг Бахромга телефон қилиб айтганимда у менга хам шунақа маънодаги СМСлар келди деб айтди. 24-январ соат 18 22 эди.

Мен эса хавотирга тушиб қариндошлар таниш билишларни суриштирдим. Шундан сўнг 25-январ куни Зоминда изланиб Даштобод шахрида Бахром билан учрашдим. Мен…. сиз хам изланаяпсизми? деганимда “у сингилларимникини телефон орқали суриштирдим” деб жавоб қилди. Ўша куни яна менинг телефонимга опачамнинг телефон рақамидан “мени озгина тинч қўйинглар деган СМС олдим мен СМС лардан шубхаларга бора бошладим нега Бахром иккинчи хотини опачам Гулнорни йўқолганини билса хам бамайлихотир ўз иш жойида бўлишидан, бизни изланаётганимиз уни қизиқтирмаётганидан хавотирга тушдим. Мен 27-январ куни Зоминдан изланиб Даштободга борганимда Гулнор опичанг Россияга кетаман деб айтганди. Мен ўзим излаётганимизни унга айтдим. У менга “кўп сиқилманглар, бир жойдан келиб қолар” деб айтди. Мен яна олдидан чиқиб кетганимдан ярим соатлардан кейин опачамнинг телефон рақамидан “мен Россияга кетаяпман” деб СМС келди.

Мен бу СМСга хайрон қолдим. Мен яна Бахромга телефон қилдим, Бахром менга хам шунақа СМС келди деб айтди. Мени қизиқтираётган савол бу СМСларни ким ёзаётгани мавхум бўлиб қолди. Сабаби СМСларнинг хамма вақти кечки соат 17-18 атрофларида келаётган эди. Савол ким ёзаяпти?.

Савол… нега Бахром бир болницага кетаман деган эди, бир Россияга кетаман деди, деб икки хил гапираётганига хайронман. Чунки ўша куни уйдан чиқиб кетганида эгнида қаймоқ ранг куртка оёғида қишки шиппак бўлган. Унга тегишли қимматбахо тақинчоқлар, фуқаролик паспорти, хамёни пластик картаси уйида қолган. Қул телефони эса эри Бахромда бўлиши, эри Бахром бизларни бехабар қолдириши бизда шубха уйғотди.

Бу воқеа Бахромни биринчи уйидаги жанжал Бахром Жамила ва Гулнор ўртасида кучайиш оқибатда Гулнор опачамнинг йўқолиши билан тугаяпти. Ахир бу хам шубхали.

Нега Гулнор опачам пул кармони, пластик картаси ва паспорти уйда қолиб, оёғида кишки шиппакда Россияга кетади, аёл киши кўчага чиқадиган, таксига минадиган бўлса пул кармонини олиб кийиниб чиқади-ку?

“Мен гаштакка кетдим”, деб уйдан чиқиб кетган опамни Баҳромнинг ҳовлисидан яна тағин вахшийларча ўлдириб кўмилган ҳолда, унга тегишли бўлган усти-бош кийимлари ва оёқ кийимлари ёқиб юборилгани ҳолда кўмилиб устига саримсоқпиёз (чеснок) экилган ҳолда топганилгани ҳам Баҳром ва хотини Жамила аталмиш шахсларнинг кирдикорларидан дарак бериб турибди. Бироқ бу шахслар ички ишлар органларини ҳам, бизни ҳам алдамоқчи бўлиб, “ҳеч нарсадан ҳабарим йўқ” деб тургани ва барчани чалкаштириб, ушбу вазиятда сувдан қуруқ чиқмоқчи бўлаётгани аёнку?!

Бироқ ушбу холат ҳам ИИБ тергов бўлими ходимлари ҳамда прокуратура терговчиларининг пинагини бузмаётгани, улар томонидан ишга совуққонлик билан қаралаётгани, Ўзбекистон Республикаси Ж.К.нинг тегишли моддаларига беписандликларини, “Биз Бахром Ҳолиқов ва унинг турмуш ўртоғи Жамила, онаси Шарофатни хам қамай олмаймиз” дейишларини ҳамда унинг хотини бевосита гувоҳ ва иштирокчи бўлса ҳам уларга нисбатан жиддий чора кўрилмаётгани бизни ташвишга солмоқда. Аҳир улар жиноят сабабчилари-ку. 21 кун мобайнида ҳовлисида опамнинг жасадини яшириб кўмилган холда сақлаб яна ҳеч нарса бўлмагандек ўша ҳовлида яшаганлари, улар яна бир карра жиноят содир этиб, опамга тегишли бўлган буюмларни ёқиб юбориб ўз қилмишларини яширишга уринишган. Бу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 103-моддасини қуллаб, фақатгина Б. Ҳолиқовга нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, ушбу моддага асосан уни очиққа қўйиб юборилиб, тегишли жазодан озод қилинишига сабаб бўлишаяпти.

 

Ҳурматли прокурор ва ҳуқуқ ҳимоячилари!

 

Шахсан Сизларга мурожаат қилишимизга сабаб ушбу жиноятнинг Янгиобод ва Зомин туманида рўй берганлиги, бу жиноятни эса атайин яширишга уриниш ҳолати юзага келаётганидир. Бу каби ходисаларнинг айнан бизнинг бошимизга тушганини на сўз билан ифодалаб, ва на бирор тил билан айтиш қийин. Бошимизга тушган бу мусибатни ҳеч кимга кўргилик қилмасин. Жиноятга сабаб бўлган омиллар, тегишли СМСлар ва далиллар, мурданинг яширилиши ва марҳумага нисбатан таҳқирли муносабатда бўлингани бир четда қолиб, опамнинг ўзини бегона кишининг уйига бориб ўз жонига қасд қилишда айблашларини қандай тушуниш мумкин? Бир томонда вояга етмаган икки (2) нафар болаларнинг ҳоли нима кечади?

Истагимиз, шундай жиноятга қўл урган бир гуруҳ шахсларнинг бемалол очиққа чиқиб, яна эмин-эркин яшаб юришаётгани, адлия ходими сифатида (нотариус бўлиб) бир неча йиллар ясама диплом билан фаолият юритгани, ушбу жиноятдан кейин ўз хохиши билан ишдан бўшаб кетгани қайси Қонунда кўрсатилган?

Бу каби жиноятчиларга тегишлича чоралар кўрилиши керакми-йўқми? Ушбу ишни юритаётган ИИБ терговчиси БоймуродовАлишер Неъматовичнинг ишни пайсалга солиб, гумондор томонга ён босгандек ҳатти-ҳаракатда бўлаётгани бизнинг ушбу жиноий ишни бошқа шахслар юритишини талаб қилишимизга туртки бўлмоқда.

Мана шу холатларни инобатга олиб, тегишлича амалий чора кўришингизни ва жиноятга сабабчи кимсалар жазосиз қолмаслигини, Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан иш кўришингизни, ушбу жиноий ишни кўриб чиқиш учун Республика Прокуратурасидан тегишли терговчилар жалб этилишини сўраймиз.

Мен ушбу аризам орқали даҳшатли, ваҳшиёна одам ўлими билан боғлиқ жиноятни содир этиб, шундан сўнг виждонсизларча терговда айёрлик ва ёлғонларни ишлатиб жавобгарликдан қочишга ҳаракат қилаётган адлия ходими – нотариал идора котиби вазифасида хизмат қилиб келган Холиқов Бахром Абдуравупович юзасидан мурожаат қилмоқдаман.

… Менинг туғишган опам 1982 йил 3 ноябрда туғилган, Жиззах вилояти, Зомин туман Тврихий Ўлкашунослик Музей илмий ходимаси, марҳум Қорабоева Гулнор Саттор қизи 4 йил олдин Холиқов Бахром Абдуравупович билан шаърий никоҳ орқали иккинчи оиласини қурган эди.

Ўтган вақт давомида Холиқов Бахром Абдуравупович иккинчи хотинга уйланганини қонуний биринчи хотини Жамиладан яшириб яшаб келган.

Ўзаро никоҳларидан 2015 йил 27 июлда Иброхим исимли бир ўғил фарзанд туғилган. Ҳозирда фарзанди бир ёшу олти ойлик.

Холиқов Бахром Абдуравупович шу йилнинг 18 январь куни биринчи хотини Жамила эрининг иккинчи хотини борлигини билиб қолади ва опамнинг уйига келиб катта жанжал бошлайди. Бу вазиятда Холиқов Бахром Абдуравупович эркаклик ғурурига зид, виждонсизларча иккинчи хотини борлигини ва унда ўғли бор эканлигини, бу оиласини Бахромнинг онаси ҳам билишини, шунча йилдан бери яшаб келаётганлигини, унга фарзанди учун уй олиб берганлигини тан олмасдан “бу хотин мени шантаж қилиб юрибди” деб биринчи хотини олдида ўзини оқламоқчи бўлади…

Хуллас ушбу жанжалдан кейин опам Гулнор 21 январ куни соат 14:30 лардан кейин бедарак йўқолди. Биз бутун танишлар ва қариндошлар билан қидиришни бошладик. Эри Бахромдан сўраганимизда опам Гулнор гўёки эридан яъни унинг ишхонаси жойлашган Даштобод шахар 2-сон нотариал идорасига бориб ўз қўлидаги телефонини бериб, Бахромдан 100 000 сўм пул олиб кетганлиги хақидаги ёлғон кўрсатмалари ва эртаси куни “Гулнор Тошкентга болницага даволангани ётмоқчи эди” деб айтди, опачам топилавермагач “Гулнорни мендан сўраманглар…” деб жаҳл қилиб гаплашмади, кейинги куни 3-4 кун ўтгач Бахром “Гулнор Россияга кетаман деб юрувди, кетворган бўлса керак” деб ёлғон тўқишни бошлади ва опамнинг телефон ва рақамидан опамнинг номидан менга ва жиянимга Хусан мени излама Россияда 4-5 йил юриб келмасам бўлмайди узр деган мазмундаги ёлғон СМСлар жўната бошлади…

Вазият жиддий тус олаётгани ва опам топилмаётганидан шубҳаланиб прокуратура ва ички ишлар идорасига, вилоят телерадиокомпанясига хабар бердик ва қидирув бошланди… Гумондор сифатида Бахром Холиқов 2-3 кун сўроқ қилиниши натижасида 10 феврал куни терговчига опамни ўлигини ўз уйига, ҳовлисига кўмиб қўйганлигини тан олди…

Адлия ходимининг ҳаракатларига диққат қаратинг:

… Ўзи яхши кўриб уйланган, унга фарзанд туғиб берган хотинининг ўлигини ҳовлисида осилган ҳолда топиб олибдию гўёки қўрқиб кетганидан ҳовлисига кўмиб қўйибдимуш…

Кўмиш қандай бўлганлигига қаранг: мурдани эгнидаги оқ-сариқ курткаси, бошидаги қизил рангдаги қишги рўмоли ва қора рангли оёқ кийимларини ёндириб юборган, Бахримнинг айтишича осилган арқон ҳам шу жумладан ёндириб юборилган. Бахромнинг кейинги сўроқларда тан олишича мурда аввал бошқа жойга (далага) кўмилган, кейин қидирувлар фаоллашгандан кейин уйига яъни биринчи хотини ва ўз болалари яшаб келаётган ҳовлисининг йўлак ёқасига олиб келиб кўмган, кўмганда ҳам ўта усталик билан кўмган, яъни кўмилган жой текисланиб, жўяк олиниб, чеснок (саримсоқпиёз) экиб қўйилган, ва экилган жойга томдан келадиган сув тарнов буриб қўйилган…

Ҳуқуқ билимдони, адлия ходими шунча жиноий, ваҳшиёна изларни, далилларни яшириш ҳаракатларини қилиб яна ҳаммани “Гулнор менинг Янгиобод тумани Ховос ҚФЙ, Мелобод қишлоғидаги уйимга келиб дарвозахонмга ўзини осиб қўйибди” деган ёлғон гапига ишонтиромоқчи бўлаяпди.

Аслида, мантиқан қараганда ҳуқуқ-қонунни биладиган одам осилган инсонни, ўликни кўрса зудлик билан ҳуқуқ-тартибот органларига хабар бериши, тиббий хизматни чақириши, ўликнинг қариндошларига тезлик билан хабар бериши, қўшниларни, одамларни чақириб вазиятни гувоҳлантириши, агар инсонда тириклик белгилари бўлса биринчи ёрдамни кўрсатиши, атрофдаги барча далилий ашёларни сақлаб қолиши ва терговга топшириши, терговга ёрдам бериши, эртага айбдор бўлиб қолмаслик учун барча далиллар ва гувоҳликларни сақлаб қолишга ёрдам бериши керак эмасми-ди???

Йўқ у ундай қилмади ва бутун бир оиласи билан опамнинг мурдасини яшириш билан бирга, жиноятни барча далиллари билан у ниманидир яширмоқда.

Агар у ҳақиқатдан ҳам айбсиз бўлса, шундай қилган бўлар эди!

Демак, қандайдир опам билган жиноятлари борки ҳаммадан оилавий жинойи тил бириктириб бахром ва оиласи ниманидир яширишаяпди…?

Унинг бу қотилликдан хабари бор, балки унинг ўзи қилгандир, ёки яқин қариндоши (биринчи хотини, укаси, икки нафар ўғиллари, ота-онаси) қотиллик қилгандир, чунки улар воқеа куни ҳовлида бўлишган!

Балким Бахромнинг ховлисида бўлган бу мудхиш жиноятни қўшнилари билгандир.

Бу жиноий ҳолат бўйича Зомин туман прокуратураси терговчиси А.Н.Боймурадов тергов ишларини олиб бормоқда. Биз тергов ишидан қониқмаганлигимиз учун Президент порталига мурожаат қилганмиз. Суд-тиббий экпертиза хулосалари кутилмоқда.

Сизга мурожаат қилишимиздан мақсад, опам Гулнорнинг сирли ўлими ёки унинг ўлдиришига оид ҳақиқатни билишда терговга ҳар қандай факт ва далиллар жуда катта ёрдам беради. Шуни инобатга олган ҳолда Холиқов Бахромнинг нотариал идорадаги иш фаолияти, шахсий йиғма жилдидаги ҳужжатлари, амалга оширган нотариал ҳаракатлари юзасидан атрофлича, синчковлик билан текширув ўтказиб беришингизни сўраймиз.

Чунки, Гулнор опам эри Бахром билан жалжаллашиб қолган пайтларда дугона ва қариндошларига “Баҳром мени ташлаб кетолмайди, чунки мен унинг қанча “ишларини” биламан” дер эди. Ўша охирги жанжалда ҳам шу гаплар кўтарилган эди. Бахром нотариал идорасида ишлаб юрганида кўп шубҳали ишлар қилганини эшитганмиз, билганмиз. Опам эрининг нима қилаётгани, қаердан пул топиши, кимлар билан алоқалари борлигини, ноқонуний ишларини билар эди. Шу томондан доим эрини “ушлаб” турар эди.

Ҳозирда бу ўлим ҳолатида Баҳромнинг хизмат фаолияти билан боғлиқ ноқонуний ишларни яширишга ҳаракат қилган бўлишидан гумон қилмоқдамиз. Чунки 21 январ охирги телефон сўзлашув ва кўплаб СМСлар кетидан Баҳром Гулнор опам билан учрашган ва шундан сўнг йўқолган.

Шундан сўнг опамнинг телефонидаги барча маълумотларни Баҳром ўчириб ташлаган. Бизнинг тахминимизча шу охирги 20 тадан ошиқ СМСларда асл ҳақиқатлар бўлган, СМС орқали Гулнор опам Баҳромни сирларини айтиб бериш билан огоҳлантирган бўлиши мумкин.

Бу фикрларга келишга биз билган бир неча маълумотлар ҳам асос бўлмоқда, жумладан:

  • Бахром юридик маълумот тўғрисидаги дипломини Қирғизистон Республикасидаги ўқув юртидан олган ва Ўзбекистонда нострификациядан ўтказаолмаган. Бу ҳақда 2010 йилда шахсан мендан ҳам нострификация қилишда ёрдам беришни илтимос қилган эди;
  • Бир қанча автомобилларнинг ҳужжатларини сохталаштириб расмийлаштириб берганини эшитганмиз;
  • Нотариал идора бошлиғи билан бир – бирларининг имзоларини сохталаштириш, нотариал ҳаракатларни амалга ошириб келган.
  • Иккинчи хотини Гулнор опамга зуғум ўтказиб бир неча бор бўш қоғозга имзо қўйдириб олган;
  • Ўзини келажакда ҳимоя қилиш учун, ўғли ва хотинига инсонийликка зид равишда “келгусида мулкий ва ҳуқуқий даъво қилмаслик” ҳақида Тилхат ва опачамнинг номидаги, икки фарзанди билан йўқолган кунига қадар яшаб келган уй-жой масаласи бўйича опамнинг номидан барча ишларни амалга ошириш учун 3-йиллик ишончнома ёздириб олган ва ўзининг нотариус идорасида расмийлаштириб олган. Балким шу ишончнома опамни барча хуқуқлардан четлатиб хозирги кунги жинойи ишига замин ва тайёргарлик бўлгандир.
  • Қидирув ва тергов бошланишидан олдин тезлик билан нотариусдан ўз ҳоҳишига кўра ишдан бўшаб олди;
  • Ҳозирда унинг ҳамкасби нотариус Одил Бахритдинов негадир терговга қатнашиб мархум опам Гулнорга нисбатан фаол кўрсатмалар бериб Бахромни оқлашга ҳаракат қилмоқда.
  • Олдиндан нотариус Одил Бахритдинов Бахромга “Гулнордан қутул бошингга бало бўлади” деб доим айтиб келган. Балким Ўзининг, Баҳромнинг хизмати ва ҳаётидаги сирларидан Гулнор опам огоҳ бўлаётгани унга ёқмай келган ва тергов жараёнларида Одил Баритдинов ўз турмуш ўртиғи билан биргаликда кўрсатмаларида опамга қарши хар-хил бўхтон ва ёлғон аралаш опам Гулнор асбий ва тез жахилли, шонтаж аёл эди деб кўрсатма бериганидан хайронмиз.
  • Лекин Бахритдинов хар бир қонуний ва ноқонуний опам номидан бўлган нотариал ишларда ўз мухри билан опамни “муомилага лаёқатлилиги шубха туғдирмайди” деб ишонч билдирган.

Бизнинг асосий ҳоҳиш ва истагимиз опамни ўлимининг асосий сабабларини аниқлаш. Агар бунинг ортида Бахром ва унинг оила аъзоларининг қотилликда қўли бўлса жазоланишига эришиш ва қонуний жазони ўтатиш.

Бахром каби ваҳший инсон – одамнинг ўлигини кўриб қолиб, мурдани ҳайвонни кўмгандек кўмиб ташлашиши, қидирувда ҳаммани алдаб келиши, барча далилий ашёларни ёндириб юбориши, опамнинг телефон аппаратини формат қилиб барча маълумотларни ўчириб ташлаши унинг ўтакетган виждонсизлигидан, инсонлигини унутганлигидан далолат беради.

Одамлар ҳаттоки бировнинг итини, молини ўлигини берухсат кўмиб юборса жавобгарликка тортилади. Баҳром эса ИНСОНни, ОДАМни, бировни боласини, икки фарзанднинг онасини итдай кўмиб ташлаяпди, яна фарзандлари, ота-онаси, ўзи яшайдиган ҳовлига!!!

Ва яна жазодан қутулиб қолар экан?!

Инсон жасадининг қадри итнинг, молнинг ўлигидан ҳам паст эканда?

Бундай инсонларнинг адлия органларида ишлаганлиги жуда ачинарли ҳолатдир.

Ҳурматли вазир, Сиздан яна бир бор илтимос қилган ҳолда, инсонийлик, адолат, ҳақиқат принципларидан келиб чиқиб ушбу жиноятни очишда Баҳром Холиқовнинг кирдикорларини аниқлашда ва инсон ўлимини сабабларини очишда Унинг хизмат фаолиятидаги ноқонуний ҳаракатларини аниқлаб тергов-суд жараёнида ёрдам беришингизни сўрайман.

Бахтли бўлишга барча ҳақли. Шу жумладан, эндигина ўттиз ёшдан ошган Гулнор ҳам бунга минг бор ҳақли эди. Афсус, пешонасида бор экан, биринчи турмуши ўхшамагач, қаёқдаги бир бетайин, орзу ҳаваси йўқ кимса билан шаърий никоҳдан ўтиб яшаб келарди. Аммо “нотариус” номи бор, Республикамиздаги Кодекс ва қарор-фармойишларни яхши биладиган Баҳром Ҳолиқов ўз ёстиқдошининг умрига завол бўлиб, икки гўдакнинг қон йиғлаб қолишига сабабчи бўлди. Гулнор Қорабоева Зомин туманидаги зиёли ҳонадонлардан бирида яшар эди. Отаси раҳматли Саттор Қорабоев “Оға Бургутли” таҳалллуси билан ижод қилган шоир ва журналист, тарихчи олим, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси, Зомин тарихий ўлкашунослик музейи асосчиси эдилар. Оилада 3 нафар фарзанд эдилар.

Қорабоева Гулнор Саттаровна 2017 йил 21-январ куни уйидан “мен гаштакка кетдим” деб чиқиб кетган. Ўша куни отасининг уйига фарзандларини жўнатиб, нон ёпиб келишини тайинлаган. Орадан бир неча кун ўтгач, аниқроғи 21 январ куни йўқолган бўлсада, 21 январ куни жиянига СМС ёзиб хабарлашган эди, шунингдек, 26 январ куни кеч соат 17 27 да укаси Ахримазга СМС орқали “мен яхшиман, ҳавотир ома” деб хабар жўнатган эди. Кейин аниқланишича, бу СМСларнинг барчаси қалбаки бўлиб, Гулнор эмас балки Баҳром томонидан унинг телефон рақамидан ёзилган экан.

Холиқов Бахромнинг биринчи оиласи (хотини) Гулнор билан яшашидан бехабар бўлган, орадан 4 йил ўтиб бир ўғил фарзандли бўлгандан кейин хабар топган, Гулнорни олдинги оиласидан 1 нафар Камола исмли қизи бор. Бахромни биринчи хотини Жамила, Гулнор ва Бахром ўртасида фарзандлари борлигидан бехабар бўлиб, опачам хақида хабар топган ва бу хабарни эри Бахром ўз телефони орқали 2017 йил 18-январ куни соат 1507 да қўнгироқ килиб менга айтган эди.

Укаси Ахримаз опачаси Гулнорга 2017 йил 18 январ куни 1528 да телефон қилганида, Гулнор бу гапларнинг рост эканини айтди. Эри Бахром биринчи оиласи Жамила ва Гулнорни Зоминда учраштирган ва улар уртасида қандайдир гаплар, зиддиятлар бўлган. Ҳатто ҳақорат қилиб, “мени қанжиқ, жалабинг шуми” деб хақоратланганини айтади. Гулнордан ”бу хақида қайнонанг Шарофатга айтдингми”? деб сўрашганида: ха (соат 16 49 да 5 минут 44 секунд телефонда сузлашувда айтганлигини ва 16 55 да яна 32 секунд) кайта-кайта кунгирок килганлигини айтган эди. Кайнонаси Шарофат “мени билишимни ва сизни уйдан олиб чиқиб, ўғлим Бахромга иккинчи хотин қилиб олиб берганимни келиним Жамила билиб қолмасин деб” илтимос қилди деб Гулнорнинг укасига айтади. Ўша куни Бахром ва онасига Бахромни биринчи оиласи борлиги ва икки нафар фарзанди борлигини айтишади. “Агар сенга опачам Гулнорни никохинга олсанг ва бу хақида Бахромни биринчи хотини билиб қолса опачамнинг ва биринчи турмушидан қизи Камоланинг хаёти хавф остида қолади” деб Ахримаз огоҳлантирганида Бахром унга Жамила менинг хотиним, “эрим эмас” деб қатъий қарор билан ўзига ишонч билдирди.

Мен Гулнорни хеч кимга хафа қилдириб қўймайман. Унинг хаётига мен жавобгарман” деб айтди буни онаси Шарофат тасдиқлаган эди. Шундан сўнг улар шарий никохдан ўтиб 4 йилдан буён яшаб келаётган эди.

Лекин 2017 йил 21-январ куни Гулнор номаълум тарзда йуқолиб қолгандан кейин 2017 йил 23-январ куни эри Бахром билан учрашиб, қаерга кетганини сўраганида Бахром “менга Тошкентга даволанишга кетаман деб айтди мен телефонини олиб қолдим, сим карталарини ўзига қайтариб бердим ва ўзимга тегишли нокиа 16.00 маркали телефонини опанга бердим яна қулига 100 (юз) минг сўм пул хам бердим” деб айтди. (Гулнорнинг болаларига қаровчи жияни Севарага “Мен Тошкентда 3-4 кун ётмасам бўлмайди, мазам йўқ, Ибога қара” деган СМС келибди).

Уйдагилар сал таскин топгандек бўлишди, яна 24-январ куни Гулнорнинг укаси Бахромни иш жойига бориб учрашганида опчанг “Россияга кетаман деб айтган эди”, деб яна таскин беришга уринди. Шундан сўнг олдидан кетганидан сўнг ярим соатлардан кейин Гулнорнинг телефон рақамидан “Хусан мени излама Россияда 4-5 йил юриб кемасам бўлмайди узр” деган СМС олади. Шундан сўнг Бахромга телефон қилиб айтганида у менга хам шунақа маънодаги СМСлар келди деб айтди. Воқеа 24-январ соат 18 22 эди.

Гулнорнинг оиласидагилар хавотирга тушиб қариндошлар таниш билишларни суриштира бошлашади. Шундан сўнг 25-январ куни Зоминда изланиб Даштобод шахрида Бахром билан учрашган укаси сиз хам изланаяпсизми? деганида “у сингилларимникини телефон орқали суриштирдим” деб жавоб қилди. Ўша куни яна укасининг телефонига Гулнорнинг телефон рақамидан “мени озгина тинч қўйинглар деган СМС келади.улар СМС лардан шубхаларга бора бошлади нега Бахром иккинчи хотини Гулнорни йўқолганини билса хам бамайлихотир ўз иш жойида бўлишидан, барчанинг изланаётгани уни қизиқтирмаётганидан хавотирга тушишади.

27-январ куни Зоминдан изланиб Даштободга борган Ахримазга Баҳром Гулнор опичанг Россияга кетаман деб айтганди. Баҳром Ахримазга “кўп сиқилманглар, бир жойдан келиб қолар” деб айтди. У Баҳромнинг олдидан чиқиб кетганидан ярим соатлардан кейин яна СМС келади.

Гулнор Баҳромнинг иккинчи турмуш ўртоғи бўлиб оила қурган эди. Турмуш ўртоғи Холиқов Бахромнинг биринчи оиласи (хотини) бундан бехабар бўлган, орадан 4 йил ўтиб бир ўғил фарзандли бўлгандан кейин хабар топган, опачамни олдинги оиласидан 1 нафар Камола исмли қизи бор. Бахромни биринчи хотини Жамила, Гулнор ва Бахром ўртасида фарзандлари борлигидан Жамила бехабар бўлиб, Гулнор хақида хабар топган ва бу хабарни эри Бахром ўз телефони орқали 2017 йил 18-январ куни соат 1507 да қўнгироқ килиб укасига айтган эди.

Ахримаз Гулнорга 2017 йил 18 январ куни 1528 да телефон қилганида, Гулнор унга бу гаплар рост эканини айтди. Эри Бахром биринчи оиласи Жамила ва опачам Гулнорни Зоминда учраштирган ва улар уртасида қандайдир гаплар, зиддиятлар бўлган. Мен бу хақида опачам Гулнордан сўраганимда Жамила “мени қанжиқ, жалабинг шуми” деб хақоратланганини айтган эди. Мен опачам Гулнордан ”бу хақида қайнонанг Шарофатга айтдингми”? деб сўраганимда: ха (соат 16 49 да 5 минут 44 секунд телефонда сузлашувда айтганлигини ва 16 55 да яна 32 секунд) кайта-кайта кунгирок килганлигини айтган эди (асос “Белайн” компаниясининг плингацияси). Кайнонаси Шарофат “мени билишимни ва сизни уйдан олиб чиқиб, ўғлим Бахромга иккинчи хотин қилиб олиб берганимни келиним Жамила билиб қолмасин деб” илтимос қилди деб менга айтди. Мен, Сундор акам, Бахром Гулнорга уйланаман деб айтганида мен ва акам бунга қарши чиқиб хатто тортишиш, туртишишгача бориб етган эдик. Шунда у онаси Шарофатни уйимизга олиб келиб опачамни қулини сўратиб олиб кетишга келган эди. Ўша куни Бахром ва онасига Бахромни биринчи оиласи борлиги ва икки нафар фарзанди борлигини айтдик. Агар сенга опачам Гулнорни никохинга олсанг ва бу хақида Бахромни биринчи хотини билиб қолса опачамнинг ва биринчи турмушидан қизи Камоланинг хаёти хавф остида қолишини айтганимда Бахром менга Жамила менинг хотиним “эрим эмас” деб қатъий қарор билан ўзига ишонч билдирди.

Мен Гулнорни хеч кимга хафа қилдириб қўймайман. Унинг хаётига мен жавобгарман” деб айтди буни онаси Шарофат тасдиқлаган эди. Шундан сўнг улар шарий никохдан ўтиб 4 йилдан буён яшаб келаётган эди.

Лекин 2017 йил 21-январ куни опачам Гулнор номаълум тарзда йуқолиб қолгандан кейин 2017 йил 23-январ куни эри Бахром билан учрашиб, қаерга кетганини сўраганимда Бахром “менга Тошкентга даволанишга кетаман деб айтди мен телефонини олиб қолдим, сим карталарини ўзига қайтариб бердим ва ўзимга тегишли нокиа 16.00 маркали телефонини опанга бердим яна қулига 100 (юз) минг сўм пул хам бердим” деб айтди. (Опамнинг болаларига қаровчи жияним Севарага “Мен Тошкентда 3-4 кун ётмасам бўлмайди, мазам йўқ, Ибога қара” деган СМС келибди).

Мен сал таскин топгандек бўлдим, мен яна 24-январ куни Бахромни иш жойига бориб учрашганимда опчанг “Россияга кетаман деб айтган эди”, деб менга яна таскин беришга уринди. Шундан сўнг олдидан кетганимдан сўнг ярим соатлардан кейин Гулнор опачамнинг телефон рақамидан “Хусан мени излама Россияда 4-5 йил юриб кемасам бўлмайди узр” деган СМС олдим. Шундан сўнг Бахромга телефон қилиб айтганимда у менга хам шунақа маънодаги СМСлар келди деб айтди. 24-январ соат 18 22 эди.

Мен эса хавотирга тушиб қариндошлар таниш билишларни суриштирдим. Шундан сўнг 25-январ куни Зоминда изланиб Даштобод шахрида Бахром билан учрашдим. Мен…. сиз хам изланаяпсизми? Деганимда “у сингилларимникини телефон орқали суриштирдим” деб жавоб қилди. Ўша куни яна менинг телефонимга опачамнинг телефон рақамидан “мени озгина тинч қўйинглар деган СМС олдим мен СМС лардан шубхаларга бора бошладим нега Бахром иккинчи хотини опачам Гулнорни йўқолганини билса хам бамайлихотир ўз иш жойида бўлишидан, бизни изланаётганимиз уни қизиқтирмаётганидан хавотирга тушдим. Мен 27-январ куни Зоминдан изланиб Даштободга борганимда Гулнор опичанг Россияга кетаман деб айтганди. Мен ўзим излаётганимизни унга айтдим. У менга “кўп сиқилманглар, бир жойдан келиб қолар” деб айтди. Мен яна олдидан чиқиб кетганимдан ярим соатлардан кейин опачамнинг телефон рақамидан “мен Россияга кетаяпман” деб СМС келди.

Мен бу СМСга хайрон қолдим. Мен яна Бахромга телефон қилдим, Бахром менга хам шунақа СМС келди деб айтди. Мени қизиқтираётган савол бу СМСларни ким ёзаётгани мавхум бўлиб қолди. Сабаби СМСларнинг хамма вақти кечки соат 17-18 атрофларида келаётган эди. Савол ким ёзаяпти?.

Савол… нега Бахром бир болницага кетаман деган эди, бир Россияга кетаман деди, деб икки хил гапираётганига хайронман. Чунки ўша куни уйдан чиқиб кетганида эгнида қаймоқ ранг куртка оёғида қишки шиппак бўлган. Унга тегишли қимматбахо тақинчоқлар, фуқаролик паспорти, хамёни пластик картаси уйида қолган. Қул телефони эса эри Бахромда бўлиши, эри Бахром бизларни бехабар қолдириши бизда шубха уйғотди.

Бу воқеа Бахромни биринчи уйидаги жанжал Бахром Жамила ва Гулнор ўртасида кучайиш оқибатда Гулнор опачамнинг йўқолиши билан тугаяпти. Ахир бу хам шубхали.

Нега Гулнор опачам пул кармони, пластик картаси ва паспорти уйда қолиб, оёғида кишки шиппакда Россияга кетади, аёл киши кўчага чиқадиган, таксига минадиган бўлса пул кармонини олиб кийиниб чиқади-ку?

“Мен гаштакка кетдим”, деб уйдан чиқиб кетган опамни Баҳромнинг ҳовлисидан яна тағин вахшийларча ўлдириб кўмилган ҳолда, унга тегишли бўлган усти-бош кийимлари ва оёқ кийимлари ёқиб юборилгани ҳолда кўмилиб устига саримсоқпиёз (чеснок) экилган ҳолда топганилгани ҳам Баҳром ва хотини Жамила аталмиш шахсларнинг кирдикорларидан дарак бериб турибди. Бироқ бу шахслар ички ишлар органларини ҳам, бизни ҳам алдамоқчи бўлиб, “ҳеч нарсадан ҳабарим йўқ” деб тургани ва барчани чалкаштириб, ушбу вазиятда сувдан қуруқ чиқмоқчи бўлаётгани аёнку?!

Бироқ ушбу холат ҳам ИИБ тергов бўлими ходимлари ҳамда прокуратура терговчиларининг пинагини бузмаётгани, улар томонидан ишга совуққонлик билан қаралаётгани, Ўзбекистон Республикаси Ж.К.нинг тегишли моддаларига беписандликларини, “Биз Бахром Ҳолиқов ва унинг турмуш ўртоғи Жамила, онаси Шарофатни хам қамай олмаймиз” дейишларини ҳамда унинг хотини бевосита гувоҳ ва иштирокчи бўлса ҳам уларга нисбатан жиддий чора кўрилмаётгани бизни ташвишга солмоқда. Аҳир улар жиноят сабабчилари-ку. 21 кун мобайнида ҳовлисида опамнинг жасадини яшириб кўмилган холда сақлаб яна ҳеч нарса бўлмагандек ўша ҳовлида яшаганлари, улар яна бир карра жиноят содир этиб, опамга тегишли бўлган буюмларни ёқиб юбориб ўз қилмишларини яширишга уринишган. Бу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 103-моддасини қуллаб, фақатгина Б. Ҳолиқовга нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, ушбу моддага асосан уни очиққа қўйиб юборилиб, тегишли жазодан озод қилинишига сабаб бўлишаяпти.

 

Ҳурматли прокурор ва ҳуқуқ ҳимоячилари!

Шахсан Сизларга мурожаат қилишимизга сабаб ушбу жиноятнинг Янгиобод ва Зомин туманида рўй берганлиги, бу жиноятни эса атайин яширишга уриниш ҳолати юзага келаётганидир. Бу каби ходисаларнинг айнан бизнинг бошимизга тушганини на сўз билан ифодалаб, ва на бирор тил билан айтиш қийин. Бошимизга тушган бу мусибатни ҳеч кимга кўргилик қилмасин. Жиноятга сабаб бўлган омиллар, тегишли СМСлар ва далиллар, мурданинг яширилиши ва марҳумага нисбатан таҳқирли муносабатда бўлингани бир четда қолиб, опамнинг ўзини бегона кишининг уйига бориб ўз жонига қасд қилишда айблашларини қандай тушуниш мумкин? Бир томонда вояга етмаган икки (2) нафар болаларнинг ҳоли нима кечади?

Истагимиз, шундай жиноятга қўл урган бир гуруҳ шахсларнинг бемалол очиққа чиқиб, яна эмин-эркин яшаб юришаётгани, адлия ходими сифатида (нотариус бўлиб) бир неча йиллар ясама диплом билан фаолият юритгани, ушбу жиноятдан кейин ўз хохиши билан ишдан бўшаб кетгани қайси Қонунда кўрсатилган?

Бу каби жиноятчиларга тегишлича чоралар кўрилиши керакми-йўқми?

Мана шу холатларни инобатга олиб, тегишлича амалий чора кўришингизни ва жиноятга сабабчи кимсалар жазосиз қолмаслигини, Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан иш кўришингизни, ушбу жиноий ишни кўриб чиқиш учун Республика Прокуратурасидан тегишли терговчилар жалб этилишини сўраймиз.

Гулнорнинг телефон рақамидан “мен Россияга кетаяпман” деган СМС келди.

Бу СМСлардан барча хайрон қолади. Ахримаз яна Бахромга телефон қилганида, Бахром менга хам шунақа СМС келди деб айтади. Яна шуниси шубҳалики, нега Бахром бир болницага кетаман деган эди, бир Россияга кетаман деди, деб икки хил гапираётгани кишини ҳайрон қолдиради. Чунки ўша куни уйдан чиқиб кетганида эгнида қаймоқ ранг куртка оёғида қишки шиппак бўлган. Унга тегишли қимматбахо тақинчоқлар, фуқаролик паспорти, хамёни пластик картаси уйида қолган. Қул телефони эса эри Бахромда бўлиши, эри Бахром барчани бехабар қолдириши шубха уйғотади.

Воқеа Бахром, Жамила ва Гулнор ўртасида жанжалнинг кучайиши оқибатида Гулнорнинг йўқолиши билан тугаяпти. Бу хам шубхали.

Нега Гулнор пул кармони, пластик картаси ва паспорти уйда қолиб, оёғида кишки шиппакда Россияга кетади, аёл киши кўчага чиқадиган, таксига минадиган бўлса пул кармонини олиб кийиниб чиқади-ку?

“Мен гаштакка кетдим”, деб уйдан чиқиб кетган Гулнорни Баҳромнинг ҳовлисидан яна тағин вахшийларча ўлдириб кўмилган ҳолда, унга тегишли бўлган усти-бош кийимлари ва оёқ кийимлари ёқиб юборилгани ҳолда кўмилиб устига саримсоқпиёз (чеснок) экилган ҳолда топганилгани ҳам Баҳром ва хотини Жамила аталмиш шахсларнинг кирдикорларидан дарак бериб турибди. Бироқ бу шахслар ички ишлар органларини ҳам алдамоқчи бўлиб, “ҳеч нарсадан ҳабарим йўқ” деб тургани ва барчани чалкаштириб, ушбу вазиятда сувдан қуруқ чиқмоқчи бўлаётгани аёнку?!

Бироқ ушбу холат ҳам ИИБ тергов бўлими ходимлари ҳамда прокуратура терговчиларининг пинагини бузмаётгани, улар томонидан ишга совуққонлик билан қаралаётгани, Ўзбекистон Республикаси Ж.К.нинг тегишли моддаларига беписандликларини, “Биз Бахром Ҳолиқов ва унинг турмуш ўртоғи Жамила, онаси Шарофатни хам қамай олмаймиз” дейишларини ҳамда унинг хотини бевосита гувоҳ ва иштирокчи бўлса ҳам уларга нисбатан жиддий чора кўрилмаётгани қизиқ Аҳир улар жиноят сабабчилари-ку. 21 кун мобайнида ҳовлисида ёш жувоннинг жасадини яшириб кўмилган холда сақлаб яна ҳеч нарса бўлмагандек ўша ҳовлида яшаганлари, улар яна бир карра жиноят содир этиб, марҳумага тегишли бўлган буюмларни ёқиб юбориб ўз қилмишларини яширишга уринишган.

 

Кетганда ўн гулидан бири очилмаган Гулнор оламдан ўтиб кетди. Бироқ унга нисбатан ваҳшийларча муносабатда бўлганлар ҳали-хозирча очиқда. Улар ўйлашмоқдаки, “жиноят жазсоиз қолади”, деб аммо ҳақиқат жойида қарор топишига ишончимиз комил. Икки норасиданинг кўз ёшлари, мушфиқ онанинг куйиги, ака-укаларининг, қавму қариндошларининг дод-фарёди бежиз кетмас аҳир. Сиз бунга нима дейсиз, азиз газетхон?!

 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори

                                             1-даражали Давлат Адлия Маслаҳатчиси

                                             И.Б.Абдуллаевга

 

Жиззах вилояти, Зомин тумани Ш.Рашидов

МФЙ, Навруз кўчаси 14- уйда яшовчи

Фуқаро Қорабоев Ахримаз Саттаровичдан

 

 

А Р И З А

 

(Жиззах вилояти, Зомин тумани прокуратурасида бедарак йўқолиб, ўлиги топилган аёл киши хусусида олиб борилаётган тергов харакатларини сусткаштлик ва бепарволик билан, жиноят содир этган шахсларни топиш юзасидан зарур тергов харакатлари атайин пайсалга солинаётганлиги ҳақида)

 

         Ҳурматли Ихтиёр Баҳтиёрович !

 

         Мамлакатимизда олиб борилаётган суд – ҳуқуқ ислоҳотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар олдига қўйилаётган вазифалар, Ўзбекистон фуқароларининг Конституция ва бошқа қонунларда белгиланган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш , уни муҳофаза қилиш, уларнинг соғлиги ва ҳаётининг кафолатини таъминлаш бевосита Сиз раҳбарлик қилаётган Бош прокуратура ва унинг қуйи тизимларига юклатилганлиги боис ҳамда бузилаётган ҳуқуқларимизни тиклаш ва ҳимоя қилиш учун, бўлаётган қонунсизлик, ўз вазифасига совуққонлик билан қараш, виждонсизларча мунособатда бўлиш каби ҳолатларга зудлик билан чек қўйиш ваколатингиз мунособати билан туғридан тўғри адолат истаб Сизга мурожаат қилмоқдамиз.

Зеро, . Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Бош вазир сифатидаги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги нутқида

«Шу билан бирга, жамиятимизда қонун устуворлиги, тартиб-интизом, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашимиз зарур. Барчамизга маълумки, Ислом Абдуғаниевич Каримов Одамлар ҳамма нарсага чидаши мумкин, лекин адолатсизликка чидай олмайди, деб кўп-кўп таъкидлар эдилар. Биз барпо этаётган ҳуқуқий давлатда адолатсизликнинг ҳеч қандай шаклда устун бўлишига йўл қўймаслигимиз зарур. Бу ҳокимиятнинг барча тармоқлари, энг аввало, давлат бошқаруви органларининг ва айниқса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг биринчи даражали вазифасидир. Биз халқимизнинг, бугунги замоннинг ана шу муҳим талаби сўзсиз бажарилишини таъминлашимиз шарт» деган сўзларини эсга олган ҳолда, ушбу талаблар наҳотки Жиззах вилояти, Зомин тумани прокуратурасига тегишли бўлмаса деган таажжуб ҳамда олиб борилаётган тергов ҳаракатларини сусткашлиги ва виждонсизларча енгил мунсобатда бўлинаётганлиги мунособати ила АДОЛАТСИЗЛИКККА ЙЎЛ ҚЎЙИЛАЁТГАНЛИГИ сабабли мурожаат қилмоқдамиз.   

         Ҳурматли Бош прокурор!, наҳотки, айни шу дамларда Ўзбекистонда бутун бошли Ўзбекистон фуқароси, икки вояга етмаган норасида фарзанднинг онаси- Қорабоева Гулнор Саттаровнинг аввалига бедарак йўқолгандек қилиб, йўқолиб қолганига, унинг мурдаси Қорабоева Гулнорнинг бўйин қисмидан бўғиб ўлдирилганлигини кўрсатувчи , яъни сиртмоқдан ўлганлиги ҳақидаги аниқ белги ва излар мавжуд бўлгани холда айнан унинг турмуш ўртоғи Холиқов Бахромнинг биринчи хотини Холиқова Жамиланинг уйидан, аниқроғи ховлисининг экин экиш майдонидан “УСТИГА ЧЕСНОК” экиб юборилгани ҳолда топилиб, қонун талабларига кўра, жиноят содир этган шахслар устидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97 модаси 2 қисми тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилмасдан, содир этилган жиноятни яшириш ёки уни пайсалга солиш ва бўлиб ўтган воқеани гуёки, ўзини ўзи ўлдиргандан кейин кўмиб қўйишга оид жиноят содир этганликда енгилроқ жазони назарда тутадиган ЖК моддаси билан айблаб, бутун бошли бир инсонни ҳаётдан кўз юмушига сабабчи бўлган шахсни ҳар томонлама жавобгарлигини енгиллаштириш учун ҳаракат қилинаётганлигини қандай тушуниш мумкин?.

         Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97 моддаси 2 қисми билан жиноят иши қўзғатиш ва айбдор шахсларни доирасини аниқлаш учун етарли мотив, мақсад, ва далиллар бўлишига қарамасдан, Жиззах вилояти Зомин тумани прокуратураси терговчиси Боймурадов Алишер Неъматович деган терговчи бизни оила аъзоларимиз томонидан етарли далил ва важларни келтиришимизга қарамасдан, юзаки тарзда, бармоқ орасидан қараб, бизга бўлган мунособати ва гапларида хам жиноят содир этган шахсни ўз тушунча ва мулохазалари бўйича енгиллатишга ва жиноятни астойдил очишга қаратмаётганлигини гувоҳи бўлмоқдамиз.

        Фикримнинг далили сифатида шуни билдираманки, опам Қорабоева Гулнора 2017 йилнинг 21 январь куни бедарак йўқолиб қолган.

Мазкур факт юзасидан Жиззах вилояти Зомин тумани Ички Ишлар Бўлимига мурожаат қилган эдик. ИИБ ходимлари қидирув ишларини олиб боришди.

Қидирув ишлари бедарак йўқолганга нисбатан 2017 йилнинг 31 январь кунлари атрофида Жиззах вилояти Зомин тумани прокуратурасига олиб берилган.

Шунда иш бевосита Жиззах вилояти Зомин тумани прокуратураси терговчиси Боймуродов Алишерга ўтган.

Опам Қорабоева Гулнорни бедарак йўқолишига сабабчи унинг турмуш ўртоғи Ҳолиқов Баҳром бўлиши мумкинлиги, сабаби, унинг ўртасида оҳирги пайтларда доимий турли ҳилдаги низолар, мулкий низолар , унинг биринчи хотини Жамила ва опам ўртасидаги оилавий низолар келиб чиққанлигини ҳамма билиши, опам Қорабоева Гулнорни айнан унинг турмуш ўртоғи бўлган Ҳолиқов Баҳром ва унинг биринчи хотини Ҳолиқова Жамила ва унга ҳайриҳоҳ инсонлар томонидан ўлдирилган бўлиши ва айнан шулар опамни ўлгини яшириши мумкинлиги ҳақидаги бир эмас, бир неча бор қилган талабларимиз туфайли, Холиқов Баҳром жиноят содир этишга гумон қилиниб қамоққа олинди.

Афсусланарли жойи шу ердаки, бутун бошли бир инсонни бедарак йўқолиб қолганлиги мунособати билан қонун талаби бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97- Моддаси билан жиноят иши қўзғатилмасдан иш олиб борилди.

Айнан бизнинг шубхамиз асосида қамоққа олинган Холиқов Бахром опам Қорабоева Гулнорни ўлигини биринчи турмуш ғртоғи Холиқова Жамиланинг ховлисидаги экин майдонига кўмиб қўйганлиги ва “ЎЛИКНИ УСТИГА ЧЕСНОК ЭКИБ” қўйганлиги ҳақида билдирган.

Унинг кўрсатуви бўйича опамнинг ўлиги у айтган жойдан топилган.

Ҳолиқов Баҳром шу кунга қадар, опамни ўлгини қаерда эканлигини ҳам яшириб, ўз жиноятини яшириш учун, опамнинг телефонидан гуёки у Тоошкент шахрига даъволанишга кетганлиги ва бошқа СМСларида Россия давлатига ишлагани кетганлиги ҳақида кўрсатиб, хатто Россия Федерациядан хам ўзининг ёлланма шахс ўртоғи орқали опамни дугонаси Ойгул Мусурмоновага СМС жўнатиб, Россияда эканлиги ҳақида, хавотир олмасликлари хақида билдириб, сохта маълумотларни юбортирган.

Қолаверса, опамни қўл телефонидан менга ва уйдаги бола қаровчи жияни Севарага гуёки, сог саломат юрганлиги , хавотир олмаслиги ҳақида ёлғон маълумотларни шахсан Холиқов Бахром жўнатган.

Терговда аниқланишича, яъни, гуёки, Ҳолиқов Баҳром   биринчи хотинини уйига келганида, унинг ховлисига киришдаги дарвозахонага ўзини осиб қўйганмиш. Холиқов Баҳром уни кўриб қўрқиб кетиб, унинг ўлигини аввалига уйи дан 2 километр узоқликдаги дала жойга, кейинроқ эса, ҳеч қандай сабабсиз яна 2 кундан кейин ўликни чиқариб яна биринчи хотинининг яшаш ховлисига кўмиб қўйганмиш.

Бундан ташқари, Холиқовнинг опам Қорабоева Гулнорни ўлигини кўмишдан аввал, опамнинг устидаги Курткаси, бошидаги қизил румоли, оёғидаги қора тапочкасини ечиб ёқиб юборганлигини кўрсатган.

Опамнинг доимий равишда тақиб юрадиган, қулоғидан ҳеч қачон ечмайдиган ТИЛЛА ЗИРАГИ уликнинг кўздан кечиришда топилмаган.

Савол туғилади ?, Нима сабабдан унинг кийим бошини ёқиб юборилмоқда?

Опамнинг кўмилган холатида устида бўлган кийими-калта кўйлаги, лосинаси, пайпоғи, ички кийимлари ҳам тегишли тартибда терговчи Боймуродов Алишернинг хонасида бўлишига қарамасдан, жиноятни очиш учун Холиқов Бахромнинг барча кийим кечаклари, унинг биринчи хотини ва жиноят содир этилган жойда бўлган бошқа унга алоқадор шахсларнинг кийим кечаклари тегишли тартибда олиб қўйилмаган ва МИРОЗАРРАЧАГА ОИД СУД ЭКСПЕРТИЗАСИ ЎТКАЗИЛМАГАН. Ўлик топилган жойдаги қўни қўшнилар ва опамнинг дугоналари сўроқ қилинмаган. Холиқов Бахромнинг автомашинаси батафсил кўздан кечирилмаган.

Қолаверса, айнан жиноят содир этишга гумон қилаётган шахс Холиқов Бахром , унинг биринчи хотини Холиқова Жамиланинг телефон алоқалари охиригача ўрганилмаган.

Шахсан ўзимиз томонимиздан телефонлар пеленгациясини олишни талаб қилганимиздан кейин ҳам тақдим қилинган пеленгация бўйича виждонан тергов ҳаракатлари олиб борилмаяпти.

Масалан, айнан опам Қорабоева Гулнор телефони ўчиб қолган вақтда ва у ўлган деб эҳтимол қилаётган вақтда Холиқов Бахром билан унинг укаси Холиқов Шербекнинг телефонлари БИР ЖОЙДА эканлигига ҳам терговчи панча орасидан қарамоқда.

Холиқов Баҳром гуёки, у ишидан уйига кетганига ярим соат ўтганидан кейин биринчи хотини Холиқова Жамиланинг уйига борганлигини билдирган бўлиб, телефон пеленгациясида айнан Марҳум Гулнора Қорабоева билан бир вақтда бир жойда эканлиги ва Гулнорма Қорабоева ўзини ўзи ҳеч ким йўқлигида осиб қўйганлиги эмас, балки бир минут бир вақтда бир жойда айнан жиноятни Холиқов Бахром содир этганлигини тушунилсада, унинг оғзаки равишда мен у ерда бўлмаганман деган важи асосида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 103 моддаси билан жиноят иши қўўзғатилиб тергов олиб борилиши бу АДОЛАТДАНМИ?.

Юрист бўлмаган энг оддий одамга хам ушбу пеленгация натижаси Қорабоева Гулнорни ўзини ўзи ўлдирмаганлиги ва 21 январдан 27 январьга қадар Холиқов Бахромнинг бевосита ўзида бўлганлиги ва унинг томонидан фойдаланиб, турли ёлғон СМС лар юборилиб турилган бўлишига қарамасдан, опам Қорабоева Гулнорни Ҳолиқов Бахром томонидан қассддан ўлдириш учун ЕТАРЛИ МОТИВ, МАҚСАД бўлганлигига қарамасдан, ўликни кийим кечакларини қасддан ёқиб юбориб, жиноят изларини астойдил йўқотишга ҳаракат қилинганлигига қарамасдан ҳамда бошқа барча далиллар айнан шу шахс томонидан қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этганлигини очиқдан очиқ аниқ ва равшан кўрсатаётган бўлишига қарамасдан тергов харакатларига терговчи Боймуродов Алишер томонидан ўта виждонсизларча мунособатда бўлиб келинмоқда.

Мисол учун: Шахсан акам Қорабоев Синдор ва жияним Бегалиев Азамат терговчи Боймуродов   Алишерга   тергов ҳаракатлари устидан шикоят қилинганида,

у -“ Мен 10 йилдан бери ишлайман, қотиллар одатда ўлдирган ўлигини топиб бермайди, бу Бахром топиб берди, ўзи ўлдирганида топиб бермас эди” , ;

-“ ЖКнинг 97 моддасига тортадиган нарсани кўрмаяпман” ,;

– “103-моддага тортай десам бунга хам далил ва гувохлигим етмаяпти”,-

– “ Одам ўлганидан кейин, уни қаерга кўмилишини нима фарқи бор, аввалига далага кўмиб , кейин уни ховлисига олиб келиб кўмгани учун жавобгарлик белгиланмаган, ”,;

– “Жиноят Кодексимизда ўлиб қолган одамни кўмиб қўйиша жавобгарлик йўқ-ку, бўлса топиб беринглар ”,;

– “керак бўлса, уни ушлаб туришга асосларим етарли эмас, қўйиб юбораман” деган важларни қилиб,;

– “Мени бошқа муҳим ишларим хам бор Сизлар билан гаплашиб ўтиравермайманку” умуман жиноий жавобгарлик масаласини ҳам қўймайман деган сўзларни қилган.

Ахир терговчи фақатгина Ҳолиқов Бахромни кўрсатувидан келиб чиқиб иш юритади холосми? , жиноятни очиш учун тегишли тергов харакатларини олиб бормайдими? ёки аслида опам Қорабоева Гулнорни авваламбор қаерда ўлдирилганлигини аниқлаши ва жавобгар шахсларни қонун бўйича жавобгар қилиши керак эмасми?

Агарда касбий салоҳияти етмаётган бўлса, вилоят прокуратураси ёки Республикаси Бош прокуратурасининг оғир ва ўта оғир жиноятларни содир қилган шахсларни терговини олиб борадиган ваколатли, етарли касбий салоҳиятга эга бўлган шахслар томонидан олиб борилмайдими?.

Бизни Жиззах вилояти Зомин тумани прокуратураси терговчиси Боймурадов Алишерни холисона, ҳар томонлама ва объектив тарзда тергов олиб боришига жуда катта шубҳамиз етарли бўлиб, унга нисбатан умуман ишончимизни йўқотганмиз.

Сизга айтилмаган бошқа жуда кўп важларимиз ва опам Қорабоева Гулнор ўзини ўзи ўлдирган бўлиши мумкин эмаслиги ва айнан ўлдирилганлигини ҳамда унинг ким содир қилганлиги ҳақидаги важ ва далил, исботларимизни Зомин тумани прокуратурасига, Холиқов Баҳром хизмат қилган Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигига, Президент электрон порталига ёзганмиз.

Шу аризалар хам билишимизча Алишер Боймурдовга бўлишига қарамасдан ўз вазифасига совуққонлик қилиб, умуман бепарво тарзда, жиноятчини жавобгарликдан қутултириш учун ҳаракат қилаяпти деб тушунаяпмиз.

Мазкур иш бўйича жиноят иши юзасидан тергов харакатларини бевосита ўзингиз раҳбарлик қилаётган Бош прокуратуранинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш Бошқармаси терговчиларига олиб бериб, тергов ҳаракатлари устидан бевосита назоратингизни олишингизни, адолат ўрнатиб, айбдор шахсларга нисбатан тегишли чора кўриб, опамни ўлимида айбдор шахсларни жиноий жавобгарликка тортишингизни илтимос қилиб сўраймиз.

 

Нусхаларини илова қиламиз.

Аризачи :                                                       Қорабоев Ахримаз Саттарович

 

 

Иловада: Опам Карабаева Гулнорнинг тилхати.

Зомин тумани “Ш. Рашидов” МФЙ

“Наврўз” махалласида яшовчи фуқаро                            А.С. Қорабоев.

15.02.2017

 

Зомин тумани прокуратураси

терговчиси, 1-даражали юрист

А.Н.Боймурадовга

 

 

И Л Т И М О С Н О М А

 

(Б.Холиқовни Ўз.Рес. ЖКнинг 103-моддаси 2-қисми, 228-моддаси 3-қисми
ва 134-моддаси билан айблаш бўйича қўзғатилган 08-3-2182/2017-7-сонли
жиноят иши юзасидан.)

 

Дастлабки тергов идоралари томонидан Б.Холиқовни Ўз.Рес. ЖКнинг 103-моддаси 2-қисми,

228-моддаси 3-қисми ва 134-моддасида белгиланган жиноятларни содир қилганликда айбланмоқда.

 

Мазкур жиноят иши юзасидан қуйидаги тергов ҳаракатларини ўтказиш лозим:

 

  1. Аниқланган маълумотларга кўра, марҳум Г.С.Қорабоева, 2017 йил
    21 январь куни гумон қилинувчи Б.Холиқовга тегишли бўлган, “Ласетти” русумли, оқ рангли,(25 ?? 522) давлат рақам белгили автомашинада Зомин тумани, Даштобод шаҳрида учрашган ва шундан кейин то вафотига қадар у билан бирга бўлган. Гумон қилинувчи Б.Холиқов марҳумнинг мурдасини дастлаб уни кўмиб ташлаган жойга шу автомашинада олиб борган ва кейинчалик шу автомашинада уни ўзи яшайдиган уй ҳовлисига олиб келиб, қайта кўмган. Кейинчалик ўз автомашинасини яхшилаб ювдирирган ва шу йўл билан жиноят изларини йўқотишга ҳаракат қилган. Шу сабабли Б.Холиқовга тегишли автомашинага зудлик билан таъқиқ солиб, уни кўздан кечириш, автомашинани ювган усталарнинг шахсини аниқлаб, улар ювган вақтда автомашина салонида жиноятга дахлдор белгилар бўлган-бўлмаганлигини аниқлаш керак.
  2. Жиноят иши материалларида Б.Холиқов марҳумнинг мурдасини арвада олиб бориб, уйидан 2 км. узоқликка кўмиб, уни яширган. Шу сабабли ушбу аравани ҳам олиб, уни иш материалларига ашёвий далил сифатида бириктириш лозим.
  3. Марҳум Г.Қорабоеванинг 2017 йил 21 январдан шу йил 27 январга қадар, Зомин шаҳрида, 2 нафар вояга етмаган фарзандларини қаровсиз қолдириб, ўзи гумонланувчи Б.Холиқовнинг Янгиобод тумани, Ховос ҚФЙ, Мелобод қишлоғи, Баркамол авлод кўчаси, 20-уйда, яъни унинг турмуш ўртоғи Холиқова Жамила, фарзандлари ва бошқа қариндошлари билан биргаликда яшаган бўлиши, шунингдек ҳеч ким билмаган ва ҳеч ким кўрмаган ҳолатда шу хонадон айвонида ўзини-ўзи осиб ўлдирган бўлиши мумккинлиги эҳтимолдан анча йироқ кўринади. Шу сабабли Б.Холиқовнинг ота-онаси, турмуш ўртоғи, фарзандлари ва бошқа қўни-қўшнилари, МФЙ фаолларини ҳам ушбу ҳолат бўйича сўроқ қилиб, марҳумнинг ўлими тафсилотларига аниқлик киритиш лозим.
  4. Сўроқ натижаларига кўра, Б.Холиқовнинг турмуш ўртоғи ва бошқа шахсларнинг ҳаракатларига қонуний баҳо бериб, уларни ҳам жиноий жавобгарликка тортиш масаласини ҳал қилиш лозим.
  5. Жабрланувчининг вакили С.С.Қоробоев томонидан тергов идораларига топширилган, марҳум Г.С.Қорабоева номидан ёзилган ва 2015 йил 22 сентябрда Зомин тумани 2-сон нотариал идорасида №2831-реестр рақами билан рўйҳатдан ўтказилган “Тилхат”ни ҳамда ундаги Г.С.Қорабоева номидан қўйилган имзо ҳамда “Гулнор Қорабоева” ёзуви ким томонидан амалга оширилганлигини аниқлаш мақсадида судга оид хатшунослик экспертизаси тайинлаб, ҳоатга аниқлик киритиш, натижаси бўйича айбдор шахсларнинг ҳам жиноий жавобгарлик масаласини ҳал этиш лозим.
  6. Шунингдек, 2016 йил 27 февраль куни, Зомин тумани 2-сон нотарила идорада №825-реестр рақами билан рўйҳатга олинган, марҳум Г.С.Қорабоева номидан гумонланувчи Б.Холиқов номига Зомин тумани, Халқобод МФЙ, Р.Алимов кўчаси, 3-уй 14-хонадон билан боғлиқ барча ҳаракатларни амалга ошириш учун берилган ишончнмадаги имзо ва “Қорабоева Гулнор” ёзуви ким томонидан бажарилганлиги ҳолати бўйича ҳам тегишли хатшунослик экспертизаси тайинлаш лозим.

 

  1. Шунингдек, мазкур тилхат ва ишончномадаги имзолар, ёзувлар Зомин тумани, 2-сон Давлат нотариал идорасининг реестр китобларидаги ёзувлар билан таққосланиши, бу китоблардаги имзо ва ёзувлар ҳам ким томонидан бажарилганлиги ҳолатига ҳам хатшунослик экспертизаси ўтказиш йўли билан аниқлик киритиш, натижалари бўйича айбдор шахсларга нисбатан қонуний чора кўриш лозим.

 

  1. Г.С.Қорабоеванинг бедарак йўқолиши муносабати билан ўтказилган суриштирув жараёнида марҳумга тегишли бўлган +99891-940-84-24-рақамли ва гумонланувчи Б.Холиқовга тегишли +99890-264-02-99-рақамли (“Билайн” алоқа компанияси) уяли телефонларининг 2017 йил 21 январдан шу йил 27 январь кунигача бўлган давр оралиғида алоқа ва СМС хабарларига доир маълумотлар талаб қилиб олинган ва иш материалларига бириктирилган. Мазкур ҳужжатда бу телефон рақамлари орқали амалга оширилган ўзаро сўзлашувлар айнан қаердан туриб, айнан қаерда жойлашган телефон рақамига қўнғироқ қилинганлиги каби (пеленгация) маълумотлар мавжуд. Б.Холиқов бу кунлар оралиғида марҳум Г.С.Қорабоеванинг қариндош-уруғларига унинг Тошкентга даволанишга кетганлиги ва бунинг учун унга 100 000 сўм пул берганлиги, яна бир сафар унинг Россия Федерациясига ишлаш учун кетганлиги ҳақида оғзаки ва ишончга сазовор бўлмаган маълумотлар етказиб турган. Шу асосларда марҳум Г.С.Қорабоева ва гумонланувчи Б.Холиқов ва унинг оила-аъзоларининг шу кунлар оралиғидаги муносабатларига аниқлик киритиш лозим.
  2. Аниқланган маълумотларга кўра, Б.Холиқов содир қилган жинояти изларини яшириш, тергов ва судни, шунингдек, марҳумнинг қарииндош-уруғларини чалғитиш мақсадида, 2017 йил 02 феврль куни, соат 0849 да, марҳум Г.С.Қорабоеванинг дугонаси ва ҳамкасабаси Мусурмонова Ойгул Турсунбоевнанинг +99891-941-36-34-рақамли уяли телефон рақамига Россия Федерацияси, Москва шаҳрида рўйҳатдан ўтказилган “Билайн” алоқа компанисининг, “Вымпел Коммуникации” ОАЖ (ОАО)га , берилган +79686508148 рақамли уяли телефони орқали “Ой опа мен яхшиман ишга жойлашдим ака.укам мени тинч куйсин к…..ни ковламай. Ойлик олсам тел киламан салом б.н Гули.” мазмундаги СМС хабарини юборишга эришган. Шу сабабдан Б.Холиқовни сўроқ қилиб, мазкур ҳолатга аниқлик киритиш, шунингдек, бу СМС хабарномани ким ва кимнинг илимосига асосан юборган бўлиши мумкинлигини аниқлаш, мазкур номаълум шахснинг кимлигини аниқлаб, унинг ҳаракатларига ҳам қонуний баҳо бериш лозим.

 

  1. Шунингдек, марҳум Г.С.Қорабоеванинг юқорида айтиб ўтилган телефон рақамидан унинг қариндош-уруғлари, яъни жияни Қувватова Севара Ихтиёр Қизининг +99890-538-46-74 рақамли, укаси Қорабоев Ахремаз Саттаровичнинг +99894-572-70-06 рақамли телефон рақамларига турли мазмундаги СМС хабарлари юборилган. Ушбу СМСларга жавоб тариқасида айнан шу рақамлардан хабарномани юборган телефон рақамига жавоб СМС хабарлари ҳам юборилган ва бу хабарномалар қабул қилиб олинган. Бу ҳолатлар бўйича пеленгация маълумотномасини тақдим қилиш тўғрисида алоқа операторлари (компаниялари)га сўровномалар юбориш ва уларнинг натижалари бўйича тегишли чоралар кўриш лозим. (СМС хабарлари ва уларнинг мазмунилари бўйича рўйҳат илова қилинмоқда.)

 

  1. Марҳум Г.С.Қорабоева 2017 йил 21 январь куни, уйидан Зомин шаҳри “Файз” кафесида дугоналари Раҳматуллаева Раъно, Файзуллаева Муҳаббат, Исмоилова Азиза, Шукурова Нодиралар иштирокида ҳар ойда бир марта ўтказиладиган зиёфат (гаштак) га бориш учун чиққан. Зиёфатда дугоналари билан зиёфат муносабати билан одатдагидек йиғиладиган ойлик йиғимга бериш учун ўзи билан 100 000 сўм пул олиб чиққан. Шунингдек, зиёфатга бориш олдидан унинг қулоғида нархи тахминан 700 000 сўмлик тилла зираги, “Самсунг” J-1-2016 русумли телефон аппарати (сим карталари ва флешкаси билан)   бўлган. Марҳумнинг бедарак йўқолиши натижасида мазкур қийматдаги тилла буюм ва сим карта ва флешка ҳам йўқолган.   Шу сабабли Б.Холиқов ва унинг турмуш ўртоғи Холиқова Жамила ва жиноятга дахлдорлиги аниқланган бошқа шахсларни сўроқ қилиш йўли билан мазкур буюмларнинг бугунги кунда қаерда эканлиги аниқланиши, айбдор шахсларни ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноий жавобгарликка тортиш чоралари кўрилиш лозим.

 

 

“Адвокат Абдуғаффоров”

адвокатлик Бюроси адвокати:-                           Абдуғаффоров Х.С.

 

Зомин тумани прокуратураси

терговчиси, 1-даражали юрист

А.Н.Боймурадовга

 

 

И Л Т И М О С Н О М А

 

(Б.Холиқовни Ўз.Рес. ЖКнинг 103-моддаси 2-қисми, 228-моддаси 3-қисми
ва 134-моддаси билан айблаш бўйича қўзғатилган 08-3-2182/2017-7-сонли
жиноят иши юзасидан.)

 

Бизнинг қўшимчаларимиз:

 

  1. Пеленгация маълумотларига кўра марҳум Г.С.Қорабоева ва Б.Холиқовнинг 21 январь кунидаги охирги телефон сўзлашувлари (соат 14:36 да ва 14:56даги) орасида Б.Холиқов укасига 2 марта мутаносиб кетма-кетликда (соат 14:37 да ва 14:55даги) телефонда сўзлашганли ва шундан кейин кечаси соат 22:52 да ва 23:22 да қўнғироқ қилганлиги аниқланган. Ушбу сўзлашувлар мазмуни марҳум Г.С.Қорабоеванинг ўлими билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шунинг учун Б.Холиқовни ва унинг укасини айнан шу телефон сўзлашувлар бўйича сўроқ қилиш ва яна пеленгацияда шахси аниқланмаган рақамларни шахсини аниқлаш ва сруштирув тергов ишларига тортиш, ўша куни Б.Холиқовни қайниси яний хотини Жамиланинг укаси хам телефон сўзлашувларда бўлганлигини тасдиқлаш хамда ва аниқлик киритилиши лозим. Ўлим билан боғлиқ жиноятда Б.Холиқовнинг укасини ва қйнисининг ҳам иштироки бўлиши мумкин деган гумоним бор.

 

  1. Б.Холиқовнинг марҳум Г.С.Қорабоеванинг “ўзини осган”лиги ҳақидаги кўрсатмасига аниқлик киритиш мақсадида ЖПКнинг 153-156-моддаларига асосан тергов экспериментини ўтказиш лозим. Чунки, ҳовлидаги осилган жой, вақт, шароит, арқон, нимжон аёлнинг қийин ҳаракатларни амалга ошириши мантиқий якун топмаяпди. Эксперимент ўтказишда, ҳовлидаги шароит, воқеа содир этилган вақт, осилган жой, ўхшаш шакл ва ўлчамдаги арқон бўлиши, ҳовлидаги агар ит бўлса унинг реакцияси, оёқ остига қўйилган идиш (фляга)нинг ҳажми, шакли, унинг суюқлик билан тўла ёки тўла эмаслиги, бошқа барча ашё ва деталларни бўлишига жиддий аҳамият бериш лозим.

 

  1. 14. Б.Холиқовнинг яна бир кўрсатмасида марҳум Г.С.Қорабоеванинг мурдасини “аравага солиб икки км узоқликка аравада олиб бориб кўмдим” кўрсатмаси бўйича арава қани? Араванинг хажми ва қандай хом ашёдан ясалгани, оғирлиги, ранги, шу вақтгача арава қаерда сақланаябди? Агар аравага ортилган бўлса мурда танасида ва аравада жиноят излари қолиши аниқ.
  2. 15. Пеленгация маълумотлари асосида воқеалар ривожи бўйича барча қўнғироқ қилинган рақамлар эгаларини сўроқ қилиш ва сўзлашувлар мазмунини аниқлаш. Хусусан, 21 январь куни марҳум Г.С.Қорабоева соат 09:34 дан соат 13:22 гача Б.Холиқовнинг телефон рақамига 46 та СМС хабарнома юборган ва Б.Холиқовдан шу вақт оралиғида 5 та СМС қабул қилган. Шу вақт оралиғида 1 марта соат 11:12да Б.Холиқовнинг онасига қўнғироқ қилиб 2 дақиқа 39 секунд сўзлашган. Ушбу сўзлашувлар ва СМСлар мазмуни бўйича Б.Холиқовни, унинг онасини сўроқ қилиш лозим. Бу сўзлашувлар ва СМСлар мазмунида марҳум Г.С.Қорабоеванинг ўлим ҳолатинига аниқлик киритадиган гаплар бўлган бўлиши мумкин деган гумоним бор.

 

  1. 16. Айбланувчи Б.Холиқов марҳум Г.С.Қорабоевани кўмган жойларида бармоқ излари, оёқ кийим излари, арава ва автомашина излари, ҳовлидаги барча жойларда айниқса, жанжал бўлган ва осилган жойлардаги изларни криминалистик текширув ва экспертизасини ўтказиш лозим. У жойларда марҳум Г.С.Қорабоева тегишли ашёлар, қон излари, соч толаси ва синган тиш, кийим парчалари ва бошқа далилий ашёлар бўлиши мумкин. Шуларга аниқлик киритиш мақсадида кўмилган жойларга тақиқ қўйиш ва текшириш ўтказиш зарур.

 

  1. 17. Марҳум Г.С.Қорабоева кўмган жойнинг устига чеснок (саримсоқ пиёз) экилган майдонга мурдани кўмиш ва яна устидан (саримсоқ пиёз) экиш таклифи кимдан чиққанлиги, агар Б.Холиқовдан бошқа шахслардан чиққан бўлса, ўша шахсни аниқлаб сўроқ қилиш. Агар Б.Холиқовнинг ўзи эккан ва кўмган бўлса, Б.Холиқов ўзи кўмиши ва жиноят далилларини ёқиши, (саримсоқ пиёз) экиб текислашига қанча вақт кетган ва бу вақт давомида қўни-қўшни, уйдагилари бу воқеага гувох бўлган-бўлмаганлигини аниқлик киритиш мақсадида ўша ҳовлида яшовчиларни ва яқин қўшниларини сўроқ қилиш ва аниқланган ҳолатлар бўйича жавобгарликка тортиш лозим.

 

  1. 18. Шунингдек, 21 январь кунидан 10 феврал кунига қадар Б.Холиқов бўлган жойлар (Жиззах, Зомин, Даштобод) учрашган одамларни аниқлаш, уларни сўроқ қилиш ва Б.Холиқовнинг ўша кундаги психик ҳолати, кайфиятини аниқлаш ва иш жойи 2-сон нотариал идорага қайси кундан келмай қолда хамда ишдан қайси кун бўшатилган, кимларгадир шу куни оилавий ва шахсий ҳаёти бўйича гапирган гаплари, норозиликларини билиш ва баҳолаш.

 

  1. Чунки Б.Холиқовга тегишли бўлган, “Ласетти” русумли, оқ рангли,(25 ?? 522) давлат рақам белгили автомашинада биринчи хотини Жамилани Зоминга олиб келган кунида яний 18 январ кундан 10 феврал Г.Қорабоеванинг мурдаси топилган кунга қадар миниб юрган ва жиноят қуроли сфатида кимёвий ва мед экстпертиза тайинланиб ва тақиқ қўйилишини ҳамда Б.Холиқов жиноят қуроллари, автомашина, кийимларни ёққан гугурт ёки зажегалка, арава барча детал ва гувохларга қатий эътибор бетишингизни илтимос қиламиз.

 

  1. Мархумнинг тилла сирғаси ва соч турмаги (заколка)сини, телефон апарати флешкасини ва икки симкартасини, Б.Холиқов дастлабки терговда мархумага 100 000 сўм берганлиги ва Б.Холиқовнинг гапи бўйича мархуманинг чўнтагида 500 $ доллар АҚШ пули ва Гулнор “гаштакка” деб уйдан чиққан 100 000 сўм қаерда ва қани, агар йўқ қилган бор бўлса Б.Холиқовдан топиб беришини сўраймиз, топилса бу мархумнинг буюмларида жиноят излари борлигини ва жиноятнинг очилишига ёрдам беради деган фкирдамиз. (Сирға сурати тақдим этилади)

 

  1. ‎6 ‎февраля ‎2017 ‎йил соат ‏‎23:25да Б.Холиқов ва онаси Шарофатнинг мархуманинг уйига келган вақтидаги савол-жавоблар аудио овоз орқали ёзилган ушбу савол-жавобларни хам тўлиқ ўрганиб чиқишинигизни ва Б.Холиқовнинг кўрсатмаларига солиштиришингизни хамда 21 январ кунидан 10 февралга қадар бизга ва тергов ходимларига ёлғон кўрсатма бериб келганлигини хам хисобга олишингизни ва тегишли моддалар билан айблашингизни талаб қиламиз. (Аудио овоз тақдим этилади)

 

  1. Мархуманинг номидан ёки номига қилинган нотариал харакатлардаги имзоси ва ёзувини экспертиза орқали текширилишини ва бирнчи мархумадан оқ қоғозга имзо қўйдирилганлигини хамда нима сабабдан ўз иштирокисиш компютер ёрдамида матинлар ёзилмаганлигини аниқлаш бу нотариал харакатларни экспертизадан ўтказиш зарур ва талаб қиламиз.

 

Сундор Қорабоев Саттарович

 

 

 

 

 

 

Лавҳани Турсун Бек Тўразода тайёрлади.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info