ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТЛИГИГА ОНЛАЙН САЙЛОВДА НОМЗОД БАҲОДИР ЧОРИЕВ ТАРЖИМАИ ҲОЛИ
Чориев Баҳодир Ҳасан ўғли, 1969- йилнинг 31 октябрида Шаҳрисабз туманида туғилган. Олий маълумотли, оилали, (турмуш ўртоғи Феруза Хуррамова) икки қиз ва икки ўғил фарзанди бор. Ҳозирда оиласи билан АҚШда истиқомат қилади. Шиори: Етса молим, етмаса жоним фидо бўлсин Халқим учун!
Ўқиш ва хизмат:
1986- йил Томск (Россия) Политехника институти Электрофизика факультетига ўқишга киради. Талабаликнинг илк йиллариданоқ меҳнат фаолиятини бошлайди, Томскдаги “Контур” ишлаб чиқариш заводида радиотехник пайвандчи (монтажер) бўлиб ишлайди.
1987-1989- йиллари Совет армиясида хизмат қилиб қайгач,ўқишини Томскдан Тошкент Политехника институтига кўчиради ва 1994-йилда уни тамомлайди.
Иш фаолияти:
1994- йилда Ўзбекистон Молия вазирлиги қошидаги Илмий текшириш институтида илмий фаолиятини бшлайди.
1995- йилдан “Сувжиҳозгаз“ Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасининг таъсисчиларидан бири.
1997- йилда ”Янги Таъминот” хусусий корхонага асос солади.
1999- йил Шаҳрисабз туманидаги “Кеш” Очиқ Ҳиссадорлик жамиятининг қарийб 61 % акциясини сотиб олади.
2000 йилдан ушбу жамиятнинг бошқарув раиси лавозимини эгаллайди.
Тазйиқлар:
2001- йилнинг 2 январида Қашкадарё вилоят прокуратураси қарори билан қамоққа олинади ва 6 ой давомида тутқунликда сақланади, сўнгра гаров ҳисобига суд залидан озод қилинади.
2002- йилда Қамаши туман жиноят ишлари бўйича суднинг қарори билан 6 йилга қамоққа ҳукм қилинади ва амнистия қўлланилиб очиқликда қолдирилади.
Сиёсий ва ижтимоий фаолият:
2003- йилда Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамияти (МОПЧ) ташкилотига аъзо бўлади. Кейинчалик бу ташкилотдан чиқиб, Мустақил инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ташаббус гуруҳи (Суръат Икромов гуруҳи) сафига қўшилади.
2004- йилда сиёсий фаолияти учун бу ташкилотдан чиқарилади.
2004- йилда ”Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатини ташкил этади.
2004- йил АҚШда сиёсий бошпана олган. Бугунгача «Бирдамлик» фаолиятини бошқариб келмоқда.
2014- йил 26-27 апрелида АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида ўтказилган «Бирдамлик» Халқ Демократик Ҳаракати Қурултойида ташкилот раиси лавозимига сайланган.