OzodlikOnline: 2015 йил битирувчиларини нималар кутмоқда?

Ozodlik ONLINE

2015 йил битирувчиларини нималар кутмоқда

25 май куни Ўзбекистон ўрта ва ўрта махсус таълим муссасаларида яна бир ўқув йили тугайди.

2014-2015 ўқув йили сўнггида Ўзбекистондаги 9698 мактабни қарийб ярим миллион (482 220 нафар) га яқин ўқувчи битирмоқда.

Аксарияти вилоят мактабларини битираëтган бу ëшларни ўқиш ўрнига қишлоқ хўжалик ишлари¸ турли ободонлаштириш ва тозалаш ишларига жалб этиш жараëни¸ халқаро босимларга қарамай¸ турли шаклда давом этмоқда.

Кейинги икки йил давомида мактаб ўқувчилари оммавий тазда пахтага чиқарилмаган бўлса-да¸ мактаб ўқитувчиларини мажбурий меҳнатга жалб қилиш жараëни кучайиб кетди ва бу таълим-тарбия сифатига жиддий таъсир кўрсатмай қолмаëтир.

Айни пайтда¸ 2015 йилда Ўзбекистон мактабларини тугатаëтган ëшларнинг аксарияти ота-она тарбиясидан мосуво катта бўлаëтган болалардир. Улар кўпчилигининг ота-онаси узоқ ва яқин хорижга¸ асосан Россия¸ Қозоғистон ва Жанубий Кореяга меҳнат муҳожиратига кетган ва бу уларнинг руҳий ва маънавий қиëфасида акс этмай қолмаëтир.

Ўз иқтидорини намоëн қилиш учун бепул тўгарак ва пионер уйлари каби тизимлардан мосуво бу ëшларнинг мактабдан ташқаридаги ҳаëтига ким¸ қандай таъсир ўтказаëтгани ҳам очиқ муҳокама қилинаëтгани йўқ.

Отан-онаси¸ қолаверса¸ малакали ўқитувчилари хорижда меҳнат муҳожиратида юрган бир пайтда¸ бу йилги битирувчилар сиëсий¸ ижтимоий маънавий қиëфасини белгилашда Интернет¸ айниқса¸ турли ижтимоий тармоқлар роли кескин кучайгани кузатилмоқда.

Сиз¸ 25 май куни мактаб хоналарини тарк этадиган ўзбекистонлик бу йилги битирувчиларнинг академик билим даражасини қандай баҳолайсиз?

Фан олимпиадалари ҳам чайқовчилик майдонига айланиб¸ мактабларни малакали ўқитувчилар тарк этиб бўлган ҳозирги вазиятда бу битирувчилар аниқ фанлар¸ қолаверса ижтимоий фанларни қайси асосда кимлардан ўрганди?

Бу йилги 16-17 ëшлик ўзбекистонликлар маънавий қиëфасини Сиз қандай тасвирлаган бўлардингиз?

Эркин сўзлаш¸ танқидий фикрлаш¸ ҳатто битирув оқшоми ўтказиш имконидан маҳрум ўсаëтган бу авлод кимни ўзига етакчи деб биладию¸ кимга эргашмоқчи?

Душанба¸ 25 май куни Тошкент вақти билан оқшомги соат 7 да бошланадиган жонли суҳбатда шу ҳақда гаплашамиз. Жонли суҳбатга қўшилишнинг энг осон ва қисқа йўли¸ Тошкент вақти билан соат 7 дан 8 га қадар Skype манзилларимизга қўнғироқ қилишдир!

Хабар, фото ва видеоларни ОЗОДЛИКка +420 724 971 539 WhatsApp ва Telegram орқали юборинг!

Озодликнинг жонли мулоқотларида душанба ва чоршанба кунлари Тошкент вақти билан соат 19:00да OzodOvoz, OzodSkype ва Ozodlik Online Skype манзиллари воситасида қатнашинг!

Озодлик шахсингиз сир қолишини кафолатлайди.

Xabar, foto va videolarni OZODLIKka +420724971539 WhatsApp va Telegram orqali yuboring!

Ozodlikning jonli muloqotlarida dushanba va chorchanba kunlari Toshkent vaqti bilan 19:00da Ozodovoz, Ozodlikonline va Ozodskype Skype manzillari vositasida qatnashing!

Ozodlik radiosi shaxsingiz sir qolishini kafolatlaydi.

Чоп этиш
Шарҳлар (18)
Ўртоқлашинг

Pin It
Шарҳларни саралаш
Бу форумда шарҳ қолдиринг (18)
Шарҳлар саҳифаси Кейингиси
муаллиф: abdulla қаердан: usa
26.05.2015 09:15
Жавоб ëзиш
Uqip nima qiladi,baraka topgurla.zato tinchmizaku.tinchlini qadriga yetili
муаллиф: Bahodir Choriyev қаердан: Birdamlik XDH raisi
25.05.2015 17:45
Жавоб ëзиш
Давоми

Турли соҳалардаги меҳнат билан таништирилган болалар келажакда ўз соҳаларини мактабнинг ўзидаёқ аниқлаштириб олишларига эътибор қилинади. Мактабнинг битирувчи синф ўқувчиларига мактабда ўз меҳнатлари эвазига ҳалол ишлаб топган пуллари билан дунёдаги ёки Республикамиздаги фонд биржаларининг қимматбаҳо қоғозлар савдо-сотиқларига қатнашишларига рухсат берилади. Улар акцияларни сотиб олишлари, фойдаси билан сотишлари мумкин бўлади. Бундан муддао шуки, келажакда ҳар бир мактаб ўқувчиси қайси касбни ёки соҳани танлашидан қатъи назар, иқтисод ва бизнес соҳасини, ҳамда мактаб билимларидан ташқари камида иккита чет тилини пухта ўрганиб чиқишларига эришишдир.

Қачон биз мактабларда оммавий равишда шу кўрсаткичларга эришсак, шунда биз маориф соҳасини тўлиқ ислоҳ этдик деб айта оламиз.

Мактабларда жаҳон тилларини, айниқса инглиз тилини чуқур ўрганишга шароит яратилади. АҚШ ва бошқа ривожланган мамлакатларга кўплаб талабалар жўнатамиз.
ходимлари Мулкдор бўлишига эришиши, уларнинг ҳаётларини фаравонликка олиб чиқиши табиий ҳолдир.
Мактаб битирувчиларининг мактаб даврида ўз ҳисобларида йиғилиб қолган пуллари кўпчилик Олий ўқув юртларига тинчлик бермаслиги табиийдир, чунки Олий ўқув юртлари тўлиқ хусусийлаштирилгач, домлалар пора олиб кун кўришни эмас, аксинча билимли, иқтидорли ҳамда ўз ҳисобида кўпроқ пули бўлган мактаб битирувчиларини ўз Олий ўқув юртларида ўқишларини истайдилар.

Албатта, бу йигит-қизлар Олий ўқув юртларини битиришлари ортидан ушбу Олий ўқув юртларининг обрўси яна-да ошади, бу эса Олий ўқув юртига қизиқишнинг ортишига, ушбу Олий ўқув юртининг рейтинги, шу билан пул тўлаб ўқиш баҳосини ҳамда ушбу масканда даромаднинг кескин ошиши натижасида профессор ва домлаларнинг маошларини кескин ошишига туртки бўлади.

Маориф соҳасидаги ислоҳотларимиз мамлакатимиз ёшларини билимли, иқтидорли, маънавий дунёсининг кенг этиб тарбиялайди. Қолаверса мактабларда иқтисодий соҳалардан ҳам дарс берилиши, болаларимизни келажакда Мулкдорлар сафини кўпроқ тўлдиришига хизмат қилади.

Улар келажакда кучли олий уқув юртларида ўқиши, кучли билим эгалари бўлиши ортидан Ватанимиз Ўзбекистонга катта ёрдамлари тегади. Қолаверса Маориф соҳасининг барча
муаллиф: Bahodir Choriyev қаердан: Birdamlik XDH raisi
25.05.2015 17:13
Жавоб ëзиш
Biz kelajakda O’zbekiston yoshlari uchun tavsiya etyotgan Maorif sohasidagi islohatlar ushbu videorolikda qisqa va aniq etib bayon qilingan:Мулкдорлик тузумида Маориф соҳаси

https://youtu.be/YZmyujI_x5U
муаллиф: Bahodir Choriyev қаердан: Birdamlik XDH raisi
25.05.2015 17:04
Жавоб ëзиш
БАҲОДИР ЧОРИЕВНИНГ 2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИдан
МАОРИФ СОҲАСИДА

Ҳар қандай моддий йўқотишни тиклаш мумкин, аммо маънавий йўқотишни қайта тиклаш осон кечмайди. Афсуски, диктатор Каримов билимли, зиёли, маданиятли, юксак маънавиятли ўзбек хақлини маънавий қашшоққа айлантирди. Бугунги маориф соҳасидаги чуқур инқироз бир неча ўн йиллар бизнинг ривожланишимизни орқага тортиб юборади. Ҳозирги кунда мамлакатда Маориф соҳаси тубдан издан чиқди. Мактаб ва коллежларни битираётган болаларнинг аксарияти билимсиз, маънавий дунё қараши жуда саёз. Мамлакатимизда ҳамма мактаб ва коллеж болалари ҳамон мажбурий дала меҳнатига сафарбар қилиниши Каримов режимининг миллатимизга хиёнати деб баҳолайман.

Давлат бюджетининг тақрибан ярми Маориф соҳасига ажратилади

1 ёшдан мактаб ёшигача бўлган фарзандлар болалар боғчаларида тарбияланади. Бу боғчалардаги таълим ва тиббий хизмат тўлиғича давлат тарафидан молиялаштирилади. Тиббий суғуртаси бўлмаган болалар 18 ёшгача давлат тарафидан суғурталанади.

Ота-оналар учун мактаб таъмири, ёки бошқа тадбирларга пул йиғишига чек қўйилади.

Мактаб ёшидаги болалар учун замон талабларига кўра янги қурилган ёки замонавий кўринишда таъмирланган ва илмий асосларга таянган мактабларда таълим дастури йўлга қўйилади. Ўқиш эрталаб соат 7-00 дан, кеч соат 17-00 гача давом этади. Мактабда икки маҳал иссиқ овқат, бепул транспорт, кичик ёшдаги мактаб ўқувчилари учун 2 соатлик дам олиш муддати кўзда тутилади. Мактаблар 100% бепул бўлади, болаларнинг мактаб формаси ҳам давлат тарафидан таъминланади. Қолаверса, маориф ходимларининг маошларини кескин ортиши натижасида, уларнинг Мулкдорлар сафига қадам қўйиши учун катта имконият яратилади. Мактаб, ёки бошқа ўқув жойлари, қишлоқ хўжалиги, ҳамда бошқа юмушлардан бутунлай озод қилинади.

Машғулотлар ҳафтада 5 кунлик бўлади

Мактабгача таълим гуруҳлари, бошланғич ва ўрта умумий таълим муассасалари 5 кунлик машғулот тартибига ўтказилади.

Бугунги глобаллашаётган дунёда ҳар соҳадаги рақобатга дош бериш учун мактаб болалари ёшлигидан ўта пухта билим эгаси бўлиши керак. Улар мактабда икки ёки ундан ортиқ тилни яхши ўзлаштириши, иқтисод, пул, бизнес соҳаларини ҳам етарлича ўрганишлари муҳимдир. Биз мактаб болаларини иқтисодий билимларини ошириш, уларга пулга сиғиниш эмас, пулни зарурий восита эканлигини тушунтириб боришимиз лозим. Бунинг учун биз ҳозирги замон мактабларидаги 5 балли баҳолашдан қисман воз кечамиз.

Ҳар бир мактаб остонасига қадам қўйган бола учун унинг номига ичида $10 пули бўлган алоҳида дебит карта очиб берилади. Бу дебит картада боланинг мактабни битиришигача ҳамма йиққан пуллари тўпланиб боради. Мактабни битиргач, бола ушбу маблағни ўз ихтиёрича сарф қилиши мумкин. Ҳар бир мактаб ўқувчиси билим олишига қараб баҳоланиб борилади ва йилига $50 дан $100 гача баҳо-пул тўплаши мумкин. Болаларни билимини баҳолашда ҳозиргидек 5 балли баҳолаш давом этаверади, аммо ҳар ойнинг якуни билан ўқувчилар тўплаган балларининг йиғиндиси маълум бир миқдордаги пулга айлантирилиб, бу пуллар болаларнинг шахсий ҳисоб рақамига қўйилиб борилади. Ҳар чорак якуни билан болаларнинг ҳулқи, одоби, билими яна бир натижаланиб, уларнинг ҳисоб рақамларига мукофот тарзида алоҳида мукофот пули қўшиб борилади.

Болаларга баҳо сифатида берилаётган пуллар маориф соҳасига ажратилган бюджетдан олинади. Юқори синф ўқувчилари учун мактаб ичида ва атрофида ҳар хил ишлаб чиқариш ва турли пулли хизматларда кунига 2-4 соатдан ишлаш йўлга қўйилади ҳамда уларнинг ишлаб топганлари ўз номларидаги банк ҳисобларига бориб тушади. Болалар ҳар бир касб ва соҳада оз бўлса-да танишиш, меҳнат қилиб кўришларига имкон берилади.

Давоми бор
муаллиф: вип қаердан: камчатка
25.05.2015 14:18
Жавоб ëзиш
суз эркинлиги йук давлатда хеч качон ривожланиш бумиди! узим аклликман деб 30 йилдан бери утириб олган! хар бир сохада ислохотлар зарур шарт булиб колди!
муаллиф: Qubbuzar қаердан: Baqlajonzor
25.05.2015 14:00
Жавоб ëзиш
Salom Savollarizga javob aniq mardikorchilik dakumentini Kollej kutyabdi o’zi chet elda lekin dakumenti Kollejda odam achinib ketasan SHu Kollej qurgan yurtboshimiz omon bo’lsinlar xa yana bir taklif qishloqlardan Kollej qurgandan ko’ra mol bozori qursin foydali bollarga mol olib sotib yurishadi boshqa narsaga baribir qishloqdagilarni puli yo’q o’qishga kirish 2ming dollir Xa o’qiganlar ham mardikor agar tankasi yani teparoqda ishlaydigan yaqini bo’lmasa
муаллиф: Сӯфибобо қаердан: Олигоҳ
25.05.2015 07:27
Жавоб ëзиш
Битирувчини агар пули бӯлса келажак студент булиши мумкин! Пулсиз булса Россияда мардикорлик кутади!
Жавобан
муаллиф: Аноним
25.05.2015 15:38
Жавоб ëзиш
Eplagan kerak b6lsa 6qisin ili iwlasin. Rasiada k64a supirganing4a. Raz bowqa iw q6lingdan kemaydimi, k64a supiriwni UZA da qil. O’zing4a or qiliw t6g’ri dep 6yleyslami
Жавобан
муаллиф: panjibobo
25.05.2015 23:57
Alifboni qaytadan o’qisang foydadan holi bo’lmaydi
муаллиф: Erkin қаердан: Stockholm
25.05.2015 03:57
Жавоб ëзиш
Ozodlik jamoasi juda ham to’g’ri yozibsizlar. Rostdan ham yoshlarni erkin fikrashga qo’yishmaydi, dala ishlari va obodonlashtirish ishlariga majburlab chiqarishadi. Shuning uchun ham hozirgi yoshlarni dunyoqarashi juda tor. Ular ertaga kim bo’lishi aniq. Oddiy qul. Karimov va yuqori amaldorlarning quli. Karimov butun 31 millionlik xalqni o’zini quliga aylantiyapti.
муаллиф: ВВП қаердан: Москва
24.05.2015 23:46
Жавоб ëзиш
Россияга келиб патентга имтихон топшириш!!!
муаллиф: Озод Юрт қаердан: МустаК,уллик
24.05.2015 22:04
Жавоб ëзиш
Россия ва Казок,а кулар етишиб чикибдида, ёкий Каримни ёлигиз бойлиги Пахтага мархабода, олга пахтачилар

Шарҳлар саҳифаси                                                                                                      Кейингиси

http://www.ozodlik.org/content/article/27031305.html

Copyright © 2018 Birdamlik.Info