Бирдамлик Халқ Демократик партиясининг Бошқарув Кенгаши Баёноти
Баёнот
21 октябрь, 2019 йил
Бирдамлик Халқ Демократик партиясининг Марказий Қўмитасиининг аъзоси, икки вояга етмаган эгизак қизалоқларнинг онаси Нафосат Оллашукурованинг ноҳақ қамалиши ва мажбурий ҳолатда руҳий касалликлар шифохонасида ушлаб турилишини қоралайди.
Нафосат Оллашукурова Ўзбекистон Республикасининг фуқаросидир. Унинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳам бошқа фуқаролар қаторида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси билан кафолатланиши шарт.
Нафосат Оллошукурова 22 сентябрь кунлари ўз хоҳиши ва касбий вазифасидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилоятида яшовчи фуқаро Маҳмуд Ражаб ва унинг оила аъзоларини Хоразмдан Тошкентгача уйюштирган “кўча юришини” уларга ҳамрох бўлиб ёритиб борган. Бу ҳатти ҳаракати билан фаолимиз Нафосат Оллашукурова Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларини бузмаган.
Бирдамлик ХДП Оллошкурованинг мажбуран руҳий шифохонага ётқизилганини қаттиқ қоралайди, шунингдек зудлик билан руҳий касаллир диспанцеридан чиқарилишини талаб қилади. Нафосат Оллошукурова ақли расо ва ўз ишини яхши билган блоггер ва журналистдир. Унга кучли психотроп дориларни мажбурлаб қабул қилдириб ва уни мажбурлаб руҳий касаллар диспанцерига ётқизган шаҳсларга Ўзбекистон Республикасининг қонунлари асосида жазо тайинланишини талаб қилади.
Эслатма: 2012 йилнинг 6 декабрида Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракатининг Хоразм вилояти бўлими раҳбари, дўстимиз ва сафдошимиз Валерий Назаров ўз сиёсий фаолияти ортидан ноқонуний қамоққа олиниб мажбуран руҳий шифохонага ётқизилган ва оқибатда вафот этган эди.
Валерий Назаров ҳақида ушбу линкларда ўқишингиз мумкин:
ВАЛЕРИЙ НАЗАРОВ СУКУТИНИНГ САБАБЛАРИ…
Узбекистан: В Хорезмской области пропал правозащитник Валерий Назаров
Без вести пропал лидер Хорезмского отдела НДД “БИРДАМЛИК” ВАЛЕРИЙ НАЗАРОВ…
“БИРДАМЛИК” ҲДҲ ХОРАЗМ ВИЛОЯТ БЎЛИМИ ЕТАКЧИСИ ВАЛЕРИЙ НАЗАРОВ ҲАМОН БЕДАРАК…
Бирдамлик Халк Демократик харакатининг Етакчиси Валерий Назаровнинг такдири ноъмалумлигича колмокда
ИСЛОМ ОҒА, НАЗАРОВ КАБИЛАРНИНГ ҲАЁТИГА ХАВФ СОЛМАНГ, ОВОРА БЎЛМАНГ….
УМИД ЭНГ КЕЙИН СЎНАДИ
“Озодлик” ҳаммага ҳам насиб этмайди
Валерий НАЗАРОВ, «Бирдамлик»нинг Хоразм вилояти буйича раиси
Валерий НАЗАРОВ
«Бирдамлик» ХДПнинг Матбуот хизмати